Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Амир Темурнинг яна бир пири ҳақида биласизми?

Амир Темурнинг яна бир пири ҳақида биласизми?
07 Ağustos 2018 - 6:00 'да юкланди ва 1132 марта ўқилди.

Амир Темурнинг яна бир пири ҳақида биласизми? Унинг пири деб биз тилга олаётган Худойқули шайх тарихда қандай из қолдирган ва Туркистон халқлари ҳаётида қандай рол ўйнаган?

Ушбу мақола унинг мўътабар шахси ва авлодлари ҳақидадир.

***

Маълумотларга кўра, Ишқия сулукининг пирларидан бўлган Худойқули шайхни Соҳибқирон Амир Темур Хоразмга бешинчи марта юришидан кейин бу ерга ўзи билан олиб келган.

У киши Дашти Қипчоқ, Оқ ва Олтин Ўрда, бугунги қозоқлар яшайдиган диёрдаги халқларни ислом динига ўтказишда жонбозлик кўрсатган улуғ шайхлардан ҳисобланадилар. Бу жаноби шайх ҳазратлари ана шу минтақа аҳолисининг пири ҳисобланадилар.

У кишининг ўғли Муҳаммад Шайх, набираси Илёс шайхлар бугунги Самарқанд вилояти Нуробод тумани Остонабобо қадамжоси атрофида истиқомат қилганлар ва улар минглаб йўлдан адашган, дини-иймонида заиф бўлган одамларни ҳақ йўлга солганлар. Маълумотларга кўра, бугунги Қамашидаги Лангар ота зиёратгоҳида истиқомат қилаётган шайхлар уларнинг авлодларидирлар. Билими камолига етгач Илёс шайх ўз фарзандини туяга ўтказиб туя қаерда чўккан бўлса ўша ерда қўнишини насиҳат қилганлар. Туя уч кун йўл юриб ҳозир Қамаши туманидаги Лангар ота зиёратгоҳида чўкади ва уларнинг авлодлари шу ерда яшаб қоладилар ва кишиларни ҳақ йўлга даъват эта бошлайдилар. Маълумотларга кўра, уларнинг қўлида пайғамбар Расулиллоҳнинг ҳирқалари ва Усмон Қурьони ҳам сақланган. Бундан келиб чиқадики, Лангар оталарнинг илк ватани бу Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги Боғистон қишлоғидир. Ҳозир Остона бобо қадамжоси номи билан машҳур бўлган бу қишлоқнинг эски Боғистон бўлиб, унинг номи тикланиши, бу ерлар ободонлаштирилиши ва туризм марказига айлантирилиши тарафдоримиз.

Чунки бу ерда камида 600 йиллик тарихга эга бўлган масжид хароба ҳолатга келиб қолган, қабристондаги шайхларнинг қабр тошлари чўқиб, бир тарафи кўриниб хунук ҳолатга келиб қолган. Илгари катта-катта тут дарахтлари баъзи мутасаддилар томонидан боғ қилиш мақсадида кесиб ташланган. Тут дарахти аслида экин-тикинларнинг шўр-захини ўзига тортиб тураркан. Тут дарахти кесилиб кетгандан кейин масжид деворлари шўр-захлаб кета бошлаган экан.

Илгари Ингича посёлкасида жоме масжиди бўлмаган, бу қишлоқ ва атрофдагилар мана шу масжидда намозларини ўқиганлар. Совет даврида бу маскан қаровсиз қолиб кетган. Бугун мана шу ерга алоҳида эътибор берилса Ўрта Осиёда мавжуд бўлган сулукларнинг бири Ишқия маркази бўлган мана шу даргоҳ обод бўлади. Қозоғистон ва бошқа ерлардан зиёратчилар оқими кириб кела бошлайди. Бунинг учун катта-катта тадбиркорлар ва саҳоватли инсонларни жалб этиб аввало йўлларни ва унинг атрофларини, шу масканни обод этиб тарихий ўрнини қайта тиклашга катта туртки беради, деб ўйлаймиз.

Қозоғистон туризм марказлари билан ҳам қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш мумкин. Остона бобо шайхларнинг пойтахти деган маънога эга. Бежизга Алишер Навоий ўзининг “Насойимул муҳаббат” асарида бу азизлар ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтмаганлар. Алишер Навоий улар ҳақда ушбуларни ёзиб қолдирганлар:

“Худойқули Шайх қ. с.

Шайх Абулҳасан Ишқийнинг соҳиби сажжодаси ва қойими мақоми ва замонининг шайх ул-машойихи экандур. Ишқия силсиласида Шайх Абулҳасандин сўнгра гўё андин улуғроқ киши йўқ эркандур. Ва хавориқи одоту каромоти кўп манқулдур.

Муҳаммад Шайх р. т.
Худойқули Шайх қ. с. нинг ўғлидур. Ўз замонида халойиқ муршиди эрмиш. Султонлар анга муридлик ҳайсиятидин иродат келтурубдурлар. Анинг суҳбатида олиме анга бир қатла таарруз қилғандур. Шайхнинг оллида обхўра кўза турған экандур. Бир тошни олиб, ул кўза оғзиға қўюбдур. Ул олим ҳар илмки касб қилғон экандур, барча хотирдин чиқиб, ўзин омию жоҳил топибдур. Бўйниға фўта солиб, истиғфор қилиб, Шайх қошиға тазаллум қилибдур. Шайх ул тошни кўза бошидин олғач, яна ўзин бурунги ҳолида топиб, Шайхқа мурид бўлубдур.

Илёс Шайх р. т.
Муҳаммад Шайх р. а. нинг ўғлидур. Зоҳир улумида бу силсилада андин олимроқ йўқ эрмиш. Ва ҳаж давлатиға мушарраф бўлубдур. Арабиятда моҳир эрмиш. Ва ул тил била сўзлашур эрмиш ва назм дағи айтур эрмиш. Ва Самарқандда Қум (аслида Тим тоғи-Ш.Ў.) тоғида сокин эрмиш. Муборак марқади гўё ҳам анда-ўқдур”.

Бу ерга пирининг остонаси бўлгани туфайли Остона бобо деган номни Амир Темур қўйиб берган деган тахминлар ҳам бор. Остона бобо Худойқули шайхга берилган нисбатдир. Бизнинг тахминимизга кўра бу ерлар Темурийлар даврида обод қилинган ва мана шу муҳташам, аммо бугунги кунда қаровсиз қолиб кетган масжиди жоме бунёд этилган.

Остона бобо қабристонида бўлганимизда у ерда тарихда ном қозонган 10 дан ортиқ шайхлар, кўплаб лашкарбоши ва ҳарбий аскарларнинг қабртошларига кўзимиз тушди. Қабристоннинг бош томонида шайхлар, бошқа тарафида лашкарбошилар ва аскарлар, фуқаролар дафн этилган.

Бундан кўринадики, илгари бу ерларда ҳаёт қайнаган, шу улуғ шайхлар ҳурматидан кишилар бу ерда яшашга, жилла қурса сўнги манзилини танлашга ошуфта бўлганлар.

Биз мутасаддилардан ушбу зиёратгоҳга катта эътибор беришларини, Нуробод жоме масжиди 100 км узоқликда бўлгани ва кексалар узоққа боришга қийналаётгани туфайли масжидни қайта таъмирлаб унга жоме масжиди мақомини беришларини, у ерни туризм марказига айлантиришларини, мана шу қишлоқнинг эски номи Боғистон атамасини қайта тиклашларини сўраб қоламиз.

Зеро мана шундай ҳолатда ҳам турли республика, вилоят ва туманлардан бу ерга зиёратга келувчилар анча-мунча кўпчиликни ташкил этилиши унга бўлган талаб ва эътиборни оширади.

Шоҳиста Ўлжаева

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube