Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Чорак асрлик давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновнинг жияни 10 минг доллар пора билан қўлга олинди… Бироқ…

Чорак асрлик давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновнинг жияни 10 минг доллар пора билан қўлга олинди… Бироқ…
07 Ağustos 2018 - 9:00 'да юкланди ва 1102 марта ўқилди.

Ишончли манбалардан етиб келган, аммо ҳали қонун идоралари томонидан тасдиқланмаган  маълумортларга кўра Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Тошкент” телеканали директори Баҳром Тўйчиев бир ҳафталар бурун ўз хизмат хонасида “Тошкент ва Тошкентликлар” кўрсатувидан танқидий лавҳани олиб ташлаш  эвазига Шайҳонтоҳур (туман номи янглиш бўлиш эҳтимоли бор)  туман ҳокимияти вакилларидан 10 000 (ўн минг) АҚШ доллари олаётган вақтида қонун идоралари вакиллари томонидан хибсга олинган.

Қўлимиздаги маълумотларга таянадиган бўлсак, ЎзМТРК даргоҳига кириб келганига кўп вақт бўлмай туриб амал пиллапояларидан яшин тезлигида кўтарилиб бораётган, аввалига, “Маҳалла” телеканалининг диреткори вазифасида ишлаган ва кейинчалик “Тошкент” телеканалининг директори лавозимига тайинланган Баҳром Тўйчиев чорак асрлик давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновнинг жияни эканлиги айтилади.

Қизиғи шундаки, “Тошкент” канали директори Б. Тўйчиевнинг пора билан қўлга олинганлиги борасидаги маълумот  ЎзМТРК ходимларидан сир сақланган.

– “Тошкент” телеканали директори Тўйчиев пора билан қўлга тушибдими? Йўғ-э? Ахир у бир ҳафталар олдин ўз ҳоҳишига кўра ишдан бўшаб кетган эди-ку? – деди масалага ойдинлик киритиш мақсадида биз боғланган ЎзМТРК журналистларидан бири, – бир ҳафталар олдин ЎзМТРКда йиғилиш бўлди. Мажлисда сўзга чиққан  раисимиз Алишер Хаджаев “”Тошкент” телеканали директори Баҳром Тўйчиевни биз “Дунё бўйлаб” каналининг ( Ё “Кинотеатр” каналига дедимикин, ҳозир номи аниқ эсимда йўқ, хуллас)  директорлигига тавсия қилган эдик. Бироқ Тўйчиев бу каналнинг директорлик вазифасини қабул қилишни истамади ва ўз аризасига кўра ишдан бўшаб кетди” дея эълон қилган эди. Ўшандан буён Баҳромни ЎзМТРК ҳудудида ҳеч ким кўрган эмас. Фақат Фейсбок ижтимоий тармоғида уч-тўрт кун илгари Баҳромнинг Акмал Нур билан тоғда чой ичиб ўтирганида олинган суратини қўйганига кўзим тушганди холос. Бошқасидан мутлақо хабарим йўқ. Бир ҳафтадан бери Баҳром кўринмай қолган, – гапига хулоса ясади ЎзМТРКдаги суҳбатдошимиз.

Энди воқеалар ривожини мантиқан таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак, Алишер Хаджаевдек туллак одамга, кимсан Бош вазир Ариповнинг қудасига қўл остидаги қандайдир бир “Тошкент” деб аталмиш “телеканалча”нинг “директорчаси” ўз аризасига биноан ишдан бўшаб кетганлиги тўғрисида аза-база йиғилиш чақириб, ходимларга ахборот  бериши, маъруза ўқиши шунчалар шартмиди? Ахир ЎзМТРКда, билишимизча, 8 мингдан ортиқ ходим ишлайди. Бир кунда юзлаб одам ишга кириб, юздан ортиқ киши ишдан ҳайдалади.

Билмадик, Хаджаев жаноблари махсус мажлис чақиртириб Баҳром Тўйчиевни ўз ҳоҳишига кўра ишдан бўшатилганлиги тўғрисида “реклама” тарқатиши ортидан қай бир мақсадни кўзлаган, бу энди бир ўзига, бир Худогагина аён.

Юқоридаги каби воқеалардан шунинг “ҳиди” келмоқдаки, демак, Алишер Хаджаев ўзи раҳбарлик қилаётган даргоҳда – ЎзМТРКда порахўрлик авж олиб кетганини эл назаридан яширишга, сир сақлашга уринган. Порахўрликка оид факт болалаб кетишини олдини олиш мақсадида “Тошкент” канали директори ўз аризасига кўра ишдан бўшади” деган “ғоя”ни ходимлар миясига қуйиб қўйишни мақсад қилган бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Баҳромнинг тақдирига келадиган бўлсак, баски ҳазрат Хаджаев порахўрликни ҳаспўшлашга журъат этдими, демак, Давлат маслаҳатчисининг жияни жазодан қутилиб қолган бўлиши аниқ.

Ҳар доимгидек эски метод қўлланилган: “Ўз аризасига кўра воқае содир бўлишидан олдин ишдан бўшатиш тўғрисида” буйруқ “ихтиро” қилинган.

Хўш, бу буйруқ ЎзМТРК раисига, Баҳромга нима беради?

Кў-ўўўп нарса!

Биринчидан, бунингдек сохта буйруқ ЎзМТРК раисини ўз курсисида сақлаб қолади, иккинчидан эса, Баҳром Тўйчиеевни ЎзРесЖКнинг 210-моддаси қўлллланилишидан – оғир жазодан асраб қолади. У пора олаётганида амалдор бўлмаган дегани, бу – ЎзРес ЖКнинг 168-моддаси – фирибгарлик – яъни жазони енгиллаштириш демакдир.

Баски, Хаджаев жаноблари ЎзМТРК йиғилишида “Ўз аризасига биноан ишдан бўшаганлик” саҳнасини нимойиш этибдиларми, демак, билингки, қорлар ёғилиб, излар босилиб, ишлар ёпилиб, ўрта ичида Тўйчиевни пора билан қўлга олган қонун идорасининг вакиллари ҳам мўмайгина даромад қилиб қолишган деган гап-да бу!

Акс ҳолда иш шунчаки биргина  қуруқ гапга ёпиладими?

Қуруқ қошиқ оғиз йиртар дейишади.

Ҳеч замонда мушук текинга офтобга чиқадими?!

Қонунчилар жиноятни ўз-ўзидан босди-бости қилишадими?

Йўқ, албатта.

Ва умуман олганда, чорак асрлик давлат маслаҳатчисининшг яқин қариндоши пора билан қўлга тушиб, нима қилиб юрибди?

Тушунмадим?

Бу нимдаан далолат беради?

Хайриддин Султонов “ҳокимияти”нинг кучсизланиб қолганлигиданми? Ўтирган ўрни омонатлигиданми?

Нима бўлган тақдирда ҳам пора билан қўлга тушиб қолган жиянининг ишини тинчитишга Давлат маслаҳатчисининг қудрати етибди-ку ҳарҳолда.

Қани, бошқа бир бечора тўрт танга билан қўлга тушиб кўрсинчи? Энасини эмдириб юборади бу прократурадагилар!

Мана, кўрдингизми, Ўзбекистонда коррупция нималарни ҳал қилмайди!

Ўзбекистонда пул дегани биргина ўлган одамни тирилтира олмайди холос!

Малоҳат Эшонқулова
Мустақил журналист

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort