Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Нега айрим аҳоли қатлами вакиллари жунбушга келмоқда….

Нега айрим аҳоли қатлами вакиллари жунбушга келмоқда….
07 Ağustos 2018 - 16:18 'да юкланди ва 752 марта ўқилди.

“Халқ очликка, йўқликка чидаши мумкин…. Фақат адолатсизликка эмас….”

Ростанам шундай.

Ўзингиз ўйлаб кўринг, саратоннинг 60 даражали жазирамасида одам сада соясида жон сақлаши мушкул бўлиб турган айни бир пайтда, нима сабабдан мамлакатимизнинг турли вилоятларидан – Қорақалпоғу Хоразм, Сурхону Самарқанд, Бухоро-ю Водийдан юзлаб аҳоли пойтахтга, Президент ҳузурига, бош прокурор қабулига оқиб келмоқда дейсиз?

Ахир тўрт танга топишнинг ўзи бўлмайди.

Топган-тутганинг рўзғор деб аталмиш аждаҳонинг энгина енг бўлса, елкасига ёқа бўлолмай турган бир пайтда, у ёғингни тортсанг бу ёғингга етмай турган айни бир паллада томоғига бир муштлаб, бола-чақасининг рисқидин қийиб, эгнидан уриб, олти сўм орттирганини йўлкиро қилиб Тошкентга отланиш одамларгмизга осон деб ўйлайсизми?

Малохат Эшанкулова paylaştı: 7 Ağustos 2018 Salı

Иш тополмаганидан, бекорчилигидан, зерикиб қолганидан юрибдими булар пойтахт кўчаларида?

Мабодо жойлардаги суд, прокуратура, милиция, маҳаллий ҳокимият ваклилари вужудга келган муаммоларга адолатли ечим топганларида эди, халқ арзини эшитганларида эди шу шўрликлар жазирамад ўз ёғига ўзи қоврилиб прокуратура остонасида жизғанак бўлиб турармиди?

Хабарингиз бор, июнь ойида Президент қабулини сўраб президент девони биносига борган 70 нафрадан ортиқ фуқаролардан “йўлбошчи” деб топилган 3 нафари огоҳлантирилган бўлса, яна 6 нафари суд қарори билан “Панелный”га -10 суткага ёпиб қўйлиди. Хибсга олинганлар орасида эмизикли болали аёллар, норасида гўдаклари вояга етмаган оналар ҳам бор эди.

Ҳақиқий аҳволни кўринг?

Нима бу?

Жойлардаги жаноблар!

Нима қилаяпсиз, нима истаяпсиз ўзи?

Адолатсизлигингиз ортидан жунбушга келган аҳолининг аҳволини кўраяпсизми?

Кўзингизни очинг!

Ҳузурингизга келган фуқрао арзини тинглаб, адолатли ҳал қилсангиз бўлмайдими?

Нега минглаб ким. масофа босиб шўрлик одамлар адолатни Президент биносидан, бош прокуратура остонасидан қидириши керак?

Малохат Эшанкулова paylaştı: 7 Ağustos 2018 Salı

Модомики, барча муаммоларни Президент, Олий суд раиси, Бош прокурор Отабек Муродов ҳал қилиб бериши керак бўладиган бўлса, Ўзбекистоннинг вилоят, шаҳар ва туманларидаги юзлаб ҳокимтўралар, прокурорлар, милисалар, қозилар, сиз нонхўрлар номаъқулнинг нонини еб ўтирибсизми?

Эсингиз борида этагингизни йиғмайсизми? Хушёр тортмайсизми?

Адолатсизлигингиз ортидан халқни қийнайшни бас қилмайсизми?

Ахир халқ дегнгиз, халқ бир тўлқин!

Адолат-ла иш тутмасангиз бу тўлкни қудрати сизни куни келиб ғарқ қилиши мумкни….

Малоҳат Эшонқулова
Мустақил журналист

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort