Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

МХХ собиқ шефи қаерга ғойиб бўлди

МХХ собиқ шефи қаерга ғойиб бўлди
08 Ağustos 2018 - 11:45 'да юкланди ва 983 марта ўқилди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизматининг собиқ раиси Рустам Иноятовнинг фамилияси, конституциявий ваколатларга мувофиқ Ўзбекистон перзиденти томонидан тайинланган Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатида мавжуд эмас.

Ўчириб ташланганми ёки аввал бошидан рўйхатга қўшилмаганми айтиш қийин, чунки бу ҳолат тасоддифан аниқланган. Аммо 31 январ куни махаллий оммавий ахборот воситалари, президент матбуот котибига таянган ҳолда, генерал-полковникнинг президентнинг давлат маслаҳатчиси вазифасига ва Сенат аъзолигига тайинланганлиги ҳақда хабар беришган эди. Лекин, Ўзбекистон президенти веб-саҳифасида Иноятов Рустам Расуловичнинг сенаторликка тайинланганлиги ҳақидаги фармон эълон қилингани йўқ.

Юқорида келтирилган контекстда Миллий Хавфсизлик Хизматининг собиқ бошлиғининг ҳозирда президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси сифатида кўрсатилиши ҳам шубҳали кўринади. Бунга мисол тариқасида, давлат раҳбари ўзининг сўнгги фармонларидан бирининг ижро этилиши назоратини Р.Иноятовга эмас, балки унинг ўринбосарига топширганини кўриш мумкин. Ушбу даражадаги ҳужжатларда бундай ҳолат амалиётда қўлланилмайди.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort