Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Собиқ сиёсий маҳбус Рашид Бегжон: “Мен ҳам 12 йиллик турма ҳаётини ёзишим керакка ўхшайди”

Собиқ сиёсий маҳбус Рашид Бегжон: “Мен ҳам 12 йиллик турма ҳаётини ёзишим керакка ўхшайди”
08 Ağustos 2018 - 11:58 'да юкланди ва 663 марта ўқилди.

Биз оилада олти оға-инимиз, энг каттаси камина, энг кичиги Мақсуд Бегжон. Икки ҳафта аввал Мақсуддан каттаси Рашид Бегжон Истанбулга келди. У билан 20 йилдан бери кўришмаган эдик. Уйимиз севинчга тўлди.
Рашид Бегжон тунд ва камгап оға-инилар ичида юзига истиқрорли бир табассум парчинланган тип.

У ҳаётининг энг оғир дамларида ҳам воқеаларга ҳажв призмасидан қараш истеъдодини йўқотмаган бир зот.

Менга 12 йил ҳибс ҳаётининг даҳшатли кунларини айтиб берар экан, мени ўзига ачинтиришдан кўра, у қўрқинчли тарихни доим бир ҳажв манзараси билан ҳафифлатиб турди.

Рашид Бегжон ТошДУнинг адабиёт факултетини ташқаридан тугатган, яхшигина қалами бор эди. “Профессионал эмас” деб 80-йилларда ёзган ҳажвий ҳикояларини бостирмаганди. Энди акаси Муҳаммад Бегжоннинг турма хотираларини ўқиб, “мен ҳам 12 йиллик бу гизли ҳаётни ёзишим керакка ўхшайди” деяпти. Унинг фикрига қўшилдим. “Ёз” дедим. Кўрамиз нима чиқар экан.

Мақсуд Бегжон ҳам оғасини кўришга Норвегиядан етиб келди. Қуйида Рашид Бегжоннинг Истанбулдан бошланибоқ тамом бўлган ғаройиб “спорт репортажи”ни тинглашингиз мумкин.

Muhammad Solih paylaştı: 7 Ağustos 2018 Salı

P.S.Рашид Бегжон 1980 йиллар бошида Мўғилистонда Қизил армиянинг “штурмовой десант” баталонида хизмат қилган. У “страшина” рутбасида ёш аскарларни 4 киши бўлиб, “душман полки”ни қандай йўқ қилиш санъатини ўргатган бир “сэнсей”…

Муҳаммад Солиҳ

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort