Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Менинг бир куним…: 6 август куни менга нотаниш шахс ҳамла қилди….

Менинг бир куним…: 6 август куни менга нотаниш шахс ҳамла қилди….
08 Ağustos 2018 - 12:45 'да юкланди ва 999 марта ўқилди.

6 август куни иш кўп бўлди.

Аввалига, эрталаб соат 10.00 га элчихонага –элчи  билан учрашувга зўрға улгурдим.

Ундан чиқиб Урлаева билан интернетда қиладиган ишларимизни кўчадаги интернет кафелардан бирида уддалаб олдик.

Интернет кафедан чиққач Урлаева билан ажралдик, улар Олий судга навбатдаги норозилик намойишига қараб кетди, мен эса Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судига  – тадбиркор Умаровга оид суд мажлисида иштирок этишга шошилдим.

Адашмасам, суд бошланишини 1 соатлар чамаси кутиб  турдик.

Тахминан соат 15.00 ларда суд қолдирилганлигини эълон қилишди.

Ҳали суд бошланишини кутиб ўтирган пайтимиздаёқ узоқ вилоятдан  Нодир Тўрақуловдан жабр чеккан жабирдийдалар ишга оид фактларини – видео-аудиоларда олиб келишган эди.

Суд қолдирилгач, видео-аудиоларни кўчириб олиш мақсадида Фарҳод бозоридаги интернет кафелардан бирига йўл олдик.

Тахминан 1 соатларда керакли матреалларни кўриб, кўчириб, аризачиларни эшитиб бўлгач, хайрлашдик.

Ҳамроҳларим ўз йўлларига кетишди.

Фарҳод бозори томонга ўтганлар, “ОАзиз” супермаркети чорраҳасидан Учтепа туман ҳокимияти томонга юрганда кнежний” бекатидан ўтгач, чап қўлда арзон нархдаги болалар трикотаж дўкони борлигини яхши билади, ҳаҳ, ҳозир номиям хотирамдан кўтарилди….

Яқинда набирамнинг туғилган куни. Боламнинг боласини севиндириш, унга бирорта бир совға харид қилиш мақсадида йўлимни ўша дўкон томонга бурдим…. Масофа бир ярим бекат….

Мен 3-4 бекат жойларга транспортга чиқиб ўтирмйман, одатим бўйича яёв бораман.

Хуллас, Фарҳод бозори чорраҳасидан Учтепа ҳокимияти томон юриб кета бошладим.

Шу пайт кутилмаганда кимдир елкамга қўлини қўйиб “Қалей?” деди.

Аввалига танишларимдан бири бўлса керак деб ўйладим ва очиқ чеҳра билан ортимга ўгрилдим.

Ортимга ўгрилиб ёши тахминан нари борса 35 ёшлардаги мутлақо нотаниш эркак кишига кўзим тушди.

“Нимаг гап?” дедим ажабланиб.

Э-йўқ-бе  йўқ бу “бола” мени сенсираб, оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаб “Бу ёққа юр сен қ…қ…!”,  “… Юр буёққа ман билан борасан….” деб мени судраклаб қолса бўладими?

Биласизми, бу манзара атрофдагиларда қандай таассурот қолдирарди?

Қулоқсиз хотин шимини кийиб олиб кўчага эридан бесўроқ, яшринча чиқиб кетгану,  иш билан, рўзғор тебратиш ташвишлари билан кўчада елиб-югуриб, қон бўлиб юрган эри ялло қилиб саёқ юбрган хотинини кўриб қолиб, ғазаби қайнаб аёлини дўппослаб, уйига судраклаб олиб кетаётган каби манзарани  –  ана шунингдек таассурот уйғотарди  атрофдаги одамларда бу ҳолат гуё.

Балки шу сабабдир йўлтўсар ҳужуми давомида ёнимзидан бир девқомат эркак киши ўтди, аммо парвойи палак, эътибор ҳам қилган эмас, юзи угрилган, қайрилиб ҳам қараган эмас… Кун ўта иссиқлиги сабаб кўчада деярли бошқа бирорта бир зоғ йўқ эди….

Ўзим ҳали милисага, ҳали прокурор, ҳали ҳокимга “осилиб” юрганлигим сабабли бунингдек ҳодисаларга ҳамиша руҳан тайёр тураман, очиғи.

“Зарба қайси томонимдан қачон содир бўларкин?” дея кутиб , сергак яшайман.

Жаҳлим чиқди, жоним буғзимга келди. Бироқ ўзимни босишга уриндим.

“Кечирасиз, сиз мени бирорта таниш аёл кишингизга ўхшатаяпсиз шекилли?” дедим.

Қайда гапга қулоқ солса. На яхши гапга кўнади, на ёмон гапга кўнади.

“Менга қара, ўпкангни босиб ол!” дедим мен ҳам қўполлашиб, кейин унинг  кўзларига ўткри тикилдим. Йўқ, ҳамла қилаётган 35 ёшлардаги “бола” ичиб олмаганди,спиртли ичимликнинг ҳиди йўқ. Аммо чакиб олган бўлиши мумикин. Кўлари қонталаш эди…

Йўлтўсар билан тортишиб, судраклашиб кнежний” бекатига қадар келдик.

Мени нима жоним бор? Кучим етармиди эркак кишига?

Жон ҳолатда “102” га – милицияга қўнғироқ қилай десам, қўлимга чанг солади…

Йўқ, барибир қишлоқда, меҳнатнинг тагида яшаганим қўл келди. Чайриман. Бир амаллаб “102” рақамини териб юбордим. Шундагина йўлтўсар кетини қисиб жим қолди.

Ozod Yurt paylaştı: 8 Ağustos 2018 Çarşamba

(“02” билан қўнғироқ сўзлашуви аудиоси)

“Бўлди, мана, ҳозир орган одамлари келса сен айтган ерга борамиз? Қаерга судраётгандинг ўзи мени боққами, тоққами? Тушунмадим сени, тўшакками?! Қаерга? Мен сенинг тенгингманми?  Кимсан ўзи, мендан нима истайсан? Сенинг ёшинг неччида-ю менинг ёшим неччида?Нега менга ёпишасан? Нега ҳақорат қиласан? Ҳозир сени сайратиб олишади, шошмай тур!” дедим.

Тўғрисиям шу-да! 18 ва ё лоақал 35 ёшли кўҳликкина жувон бўлсам экан, кўчадаги нотаниш эркакнинг кўнгли кетиб ҳирс билан ёпишиб қолди-да десам?!

Ёшим 53 га қараб кетаяпти ахир! Менингдек кампир кимга керак?!

Бу ерда бошқа бир гап бор!

Буни фаҳмлаш учун одам академик унвонини олиши шарт эмас!

Хуллас, ИИБга қўнғироқ қилганимни билган йигит  бекат яқинида такси тўхтатиб қуён бўлмоқчи бўлди.

Йўқ, энди кетмайсан, бола,  “02” дагилар  келгунча шу ерда турасан” дедим (гарчи қўрқувдан тиззам титраб кетаётган бўлса-да)

Ҳа деганда  “102”дагилар ҳам келавермади. Шу топда бекатга 125 автобус келиб тўхтади.

Кўзи қонга тўлган йўлтўсар 125-автобусга бир сакраб чиқиб, жўнаб қолди. Мен ҳайдовчига “Бу нусхани қайси бекатга тушишга эътибор бериб қўйинг, ортингиздан бораман” дедим…. Автобус оғир юриб кетди.

Кейин аламдан яна “102” рақамига сим қоқдим

Ozod Yurt paylaştı: 8 Ağustos 2018 Çarşamba

(“02” билан бўлган такрорий қўнғироқ сўзлашуви аудиоси)

Ана шундан кейингина мана бу қўнғироқ бўлди:

Ozod Yurt paylaştı: 8 Ağustos 2018 Çarşamba

(Участка нозири билан бўлган қўнғироқ орқали суҳбат аудиоси)

Кўп ўтмай битта дамас ва, адашмасам, нексияда ИИБ ходимлари етиб келишди. Бу пайтда фурсат ўтиб бўлганди: “Ҳинд киноларидаги полиция каби воқеалик тугаб бўлганидан кейин етиб келдингларми охийри” дедим. Шундай бўлса ҳам 125 автобус ортидан то Чилонзор метросига қадар борган киши бўлдик. Йўлтўсарни топиб бўлармиди.

Орган ходими “ёзув-чизув қилишимиз керак, “02” қилгансиз, опа” деб, адашмасам, Участка нозирининг хонасига олиб келди. Ортидан нексиядаги милиция формасидаги ходим етиб келди.

Ҳали ёзув-чизув – қоғозбозликни бир ёқли ҳам қилиб улгурмагандикки, яна  рациядан  “Зудлик билан кнежний”га етиб келинглар» деган овоз келди.

“Ҳа, бир опанинг “02”га қилиган қўғироғи бўйичами? Опа билан кўришдик, ўзлари шу ерда” деди ходим.

“Йўқ, бошқа масала. кнежний”даги   “заправка”  ёнидаги 53- домнинг тепа қаватидан бир аёл киши тушиб кетган. Ё ўзи йиқилган, ё бирортаси ташлаб юборган, итариб юборишганми?” овоз келди рациядан.

Ёнимдаги милиция ходимлари машиналарига қараб югуришди.

“Опа, сиз билан бошқа сафар давом эттирамиз ёз-чизни” деди участка нозири.

 “Мени ҳам кнежний”гача ташлаб қўйинглар энди”  дея шошилганча участка нозирининг “Дамас” русумли машинасига ўтириб олдим.

Воқеа жойига биринчилардан бўлиб етиб келибмиз.

Тумонат одам. Томошабин тиқилиб кетган.

Мен ҳам беихтиёр ўша  кўп қаватли уйга кирдим.

Бу “дом” бошқа кўп қавтали уйларга ўхшамасди. Афтидан олдин “ётоқхона” бўлган бўлса керак.

“Дом”га битта эшикдан кирасиз. Ўртада “дом” саҳни бор. Бир четдаги зинадан 9 қаватга қадар кўтариласиз. Домнинг ҳар бир қаватида ичкарига қараган айланасига балконсимон панжара тусиқ қўйлиган йўлак бор. “Дом” ички сатҳининг ўртасида усти қандайдир мато билан ёпиб қўйлиган тана ётарди. Тагида ким ё нима борлиги номаълум.

Мен билан келган ИИБ ходимларидан бири матони оҳиста кўтарди.

Қарасам, ёши тахминан 30 ёшлардаги бир ўзбек аёли маъсумгина ухлаётгандек ётарди. Қош-киприклари, сочлари қоп-қора. Баланд қаватдан йиқилмагандек. Кимдир уни олиб келиб оҳиста ётқизиб кетгандек эди гуё… Тепаддан йиқилганлиги айтилаётган аёл тилка-пора бўлиб кетмаган, қон ҳам йўқ. Фақат, адашмасам, ўнг томон кўз ва қош ораси саҳал тилинган. Тепага қараб ётарди…

Мен ҳам тепага қарадим.

Ҳар бир қаватнинг “балкон” йўлакларидан панжара тўсиқларга осилиб олган хонадон эглалари тепадан туриб пастни –мурдани кузатарди….

– Бу аёл қайси хонадондан? Ким танийди бу шахсни?” савол берди ИИБ форрмасидаги ходимлардан бири. Дарвоқе, шу орада, агар янглишмаган бўлсам, Жиноят қидирув бўлими ходимлари ҳам етиб келишган эди. Бу пайтда тез-тиббий ёрдам машинасида келган шифокор – эркак киши аёлни оҳиста, эҳтиёткорлик билан кўздан кечирарди.

“Йўқ, биз танимаймиз. Бу аёл бизнинг “дом”да яшамайди” деди кимлардир….

Шифокор аёл устидаги ёпинғични бор бўйича олди. Шунда унинг очиқ ётган кўкрак қисми кўринди. Сийнабандлари йиртилиб кетган…. (Бу йиртилиш, эскилигидан титилиб, эскириб йиртилиш эмасди. Бу куч билан тортиш оқибатидаги йиртилишга ўхшарди афтидан). Умуман олганда, аёлнинг нежный белье»лари йиртилиб ётарди, нафақат сийнабанди, трусиси ҳам…. Ўнг қўл билагида тиллоранг (эҳтимол тилло эмасдир) каттагина билакузук. (Демак, босқинчилик бўлмаган бўлса керак, тиллоси ўзида, агар тилло бўлса).

Марҳуманинг ички кийимлари йиртилиб ётганини кўрач, “кимдир номусига тажовуз қилмоқчи бўлганмикин?”  деган шубҳа ўтди кўнглимдан.

Жасадга ҳаммадан кўра мен яқин турардим. Қўлимда телефоним. Суратга олсаммикин деган хаёлда телефонимнинг камерасини созладим… Аммо аёлнинг оёқ томон, кўкрак қисимлари очиқ-сочиқ ётганлиги сабабли, фикримдан қайтдим. Марҳуманинг жасадига ҳурматсизлик қилгим келмади…

Марҳуманинг устидаги матони олгач, уни кўздан кечрииш жараёнларида куйлаги этагини ҳам кўтаришга тўғри келганди. Шими йўқ. Очиқ-сочиқ бўлганлиги сабабли ИИБ ходимларидан бири “Илтимос, чиқиб кетинглар” дея “томошабин”лардан талаб қила бошлади.

Одамлар бирин-кетин тарқала бошлади.

Шунда менинг “миқ” этмай турганимни кўрган ИИБ ходимларидан бири “Сиз нега турибсиз? Бу аёл сизнинг танишингизми?” деб сўради.

-Йўқ, танишим эмас. – дедим.

– Унда кетинг, – буюрди ИИБ ходими.

“Хўп” дедиму, “дом”дан чиқдим.

Шунда ИИБ ходимларидан бири ортимдан чиқиб, чақирди: “Опа, сизни бир дақиқага мумкними? Ичкарига киринг” деди.

Кирдим.

Шунда фуқаро формасидаги озғин киши менга яқинлашди-да “Сиз кимсиз?” деб сўради.

“Мен Эшонқуловаман”.

“Нима қилиб юрибсиз бу ерда?”

“Участка нозирининг машинасида шу ергача келиб қолдим”.

“Сиз нега ҳозир суратга олдингиз? Телефонингизни берингчи?”

“Мен суратга олмадим” дедимда телефон аппаратимни узатдим.

Ходим “галерея”га кириб бир сурат устига босганди МХХ подполковниги Нодир Тўрақуловнинг формада тушган расми чиқиб турибди-да. (Бу суратни менга ҳалигина Тўрақуловдан жабр кўрганлардан кўчириб олгандим.)

ИИБ ходими МХХ формасидаги полковникка тикилиб турди-да, афтидан танимади шекилли, кейин менга “Кечирасиз” деб телефон аппаратимни қўлимга қайтариб берди.

Бу тобда участка нозири келиб, “Тўғри, опага йўлтўсралар ҳужум қилган экан, “02” чақирган, опа биз билан келганди” деди…

Ozod Yurt paylaştı: 8 Ağustos 2018 Çarşamba

(Фожиа содир бўлган жойдан ҳамда орган ходими билан суҳбатдан олинган қисқача аудио)

Шу билан ортимга… Аслида мен набирамга нимадир харид қилиш учун шу атрофдага дўконга келаётгандим. Мана, дўкон шу ерда, йўлнинг нариги томонида… Бироқ… кўнглимга дўконга кириш ҳам сиғмади. Уйга қайтдим…

Аёлнинг фожиали ўлими руҳиятимга жуда қаттиқ таъсир қилганди: “Мана шу марҳуманинг ўрнида мен ҳам бўлишим мумкин эди…. Мен гуноҳкор бандангни яна бир бор бало-қазолардан омон асраб қолдингми, яратган Эгам?!…. Ўзингга беадад шукур….. Ҳа-ааа, одам боласининг бир нафаслик жони бор ўзи… Эртага нима бўлишини ёлғиз Яратганнинг ўзидан  ўзга ҳеч ким билмайди….”.

Малоҳат Эшонқулова
Мустақил журналист

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort