Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Улуғбек Анваров кимнинг эркаси?

Улуғбек Анваров кимнинг эркаси?
09 Ağustos 2018 - 10:30 'да юкланди ва 1218 марта ўқилди.

Ўз саволимизга ўзимиз жавоб бериб қўя қолайлик.

Улуғбек Анваров Тошкент шаҳар прокуратурасини 19 йил бошқарган Мираълам Мирзаевнинг эркаси бўлган десак нотўғри бўлади, айниқроғи, Улуғбек Миръаламнинг “кошелок”и бўлган.

Улуғбек Анваров “ҳамён” вазифасини Тошкент шаҳар прокуратурасининг “Коррупцияга қарши кураш” бошқармаси Бошлиғи Азиз Мусашариповнинг ўринбосари, янаям аниқроғи, ҳамтовоғи бўлган паллаларидаёқ 8 йил давомида сидқидил ва содиқлик билан адо этган.

Саодқтали хизматлари эвазига пойтахтдаги Чилонзор туман прокурори лавозимига муносиб деб топлиган Улуғбек Анваров президент Мирзиёевнинг ғазабига учраши ортидан ишдан бўшатилган эди.

Муҳтарам Мирзиёев У. Анваровга “2017 йилда вояга етмаганлар орасида жиноятчиликнинг кўмайишига сен сабабчисан!” деган айблов ҳам эълон қилганди.

Ҳаёт чрахпалагини, аниқроғи, коррупциянинг қудратини кўрингки, Мираълам Мирзаевнинг пора етказиб берувчи “курьери” бўлган Улуғбек Анваров бугунги кунга келиб Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси “Коррупцияга қарши кураш” бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланиб ўтирибди-да!

Бу амал курсиси Мираълам Мирзаевнинг “аскар”ларидан бири бўлган Анваровга кўрсатилган ҳимматми, ёхуд “2017 йилда вояга етмаганлар орасида жиноятчиликнинг болалаб кетишига” “бош” бўлган прокуратура ходимига Мирзиёев томонидан кўрсатилган ҳимматми?

Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масаласида ҳам тутуруқ деган нарса қолмади ўзи.

Бугун қилган жинояти учун ишдан оладилар, қамайдилар, эртага эса бошини силаб яна қайта мансаб пиллапояларидан кўтарадилар.

Кимнинг ва ниманинг эвазига эканлиги мавҳумми?

Наҳотки Ўзбекистон барча соҳалар каби прокуратура тизимида ҳам салоҳиятли кадрларга муҳтож бўлса, наҳотки мамлакатимзида малакали кадрлар етишмаса?

Шу ўринда бу масалага янада аниқлик киритиш лозим деб ҳисоблаймиз:

Ўзбекистонда салоҳиятли мутахассислар етишмайдими, ёки иқтидорли кадрларнинг амал курсисини харид қилишни “чўнтаги кўтармайдими”?

Фотима МУҲАММАД қизи

Таҳририят почтасига келган мактуб

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort