Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ғуломовчиларнинг найранглари қачон тугайди?

Ғуломовчиларнинг найранглари қачон тугайди?
10 Ağustos 2018 - 2:00 'да юкланди ва 920 марта ўқилди.

Қисқа муддат ичида Ўзбекистон сиёсий доираларида катта ўзгаришлар юз берди. Йиллар давомида ўзбек халқини қонини ичиб, бойлигини ўмариб келган собиқ МХХ раҳбарлари ва уларнинг корчалонлари бирин кетин қилмишлари учун жавобгарликка тортилмоқда.

Уларнинг энг ашаддийси бўлган бешавқат собиқ МХХ Раисининг биринчи ўринбосари генерал Шуҳрат Ғуломов фақатгина порахўрлик ва талончиликда эмас, балки Ўзбекистоннинг Конституциявий тузумга тажовуз қилиш, наркотрафикда, яъни бир неча юз тонна гиёҳванд моддаларни турли давлатларга етказиш ва сотиш билан айбланиб, бир умрлик қамоқ жазосига тортилганини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кузатиб турибмиз.

Кун сайин собиқ генерал ва унинг гумашталари томонидан амалга оширилган жиноятлар ва сиёсий ўйинлар табора ошкор бўлмоқда.

Шу ўринда Ғуломов терроризм ва наркотрафикка қарши кураш бошқармасидан ташқари турли сиёсий ўйинлар ва куч ишлатиш йўли билан иқтисодиёт, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш соҳалари ҳамда ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идораларини ўз назоратига олганди.

Ушбу сиёсий найрангларни ўтказишда унга бевосита унинг раҳнамолиги остида бўлган МХХнинг мухолифатга қарши кураш хизмати аъзолари ва шахсий хавфсизлик бошқармаси вакилларидан тузилган махсус гуруҳ ёрдамида амалга оширилган. Ушбу гуруҳнинг асосий намоёндаларидан бири Расулов Нодир йиллар мобайнида Ғуломовнинг сиёсий амбицияларини ҳимоя қилиб келган.

Айнан унинг бошчилигидаги гуруҳ Бобомурод Абдуллаевнинг хуфёна текшируви ва унинг қўлга олиниш операциясини амалга оширган. Унинг материаллари асосида журналистнинг иши ҳозирда ҳибсда сақланаётган собиқ МХХ тергов бошқармаси бўлим бошлиғи Нодир Турақулов бошчилигида тергов жараёни давом эттирилган. Бобомурод Абдуллаевнинг шовшувли ишидан сўнг кимдир хайдалди кимдир эса йўқ.

Шунингдек, эл орасида ўзининг МХХ юқори мулозимлари билан алоқадаорлиги сир бўлмаган Uzmetronom.com сайти бош мухаррири Сергей Ежков бевосита Ғуломов ва унинг лайчалари томонидан бошқарилган хамда уларнинг манфаатига мос маълумотлар сиздирилган. Ғуломовга ёқмаган сиёсий мулозимларни, бизнес доира вакилларини хатто ўзининг хизматодошларини қоралашда ҳам ушбу сайт жуда қўл келган ва уларнинг жиноий даромадлари эвазига молиялаштирилиб турилган.

Хўш эндичи! Кўриниб турибдики аксарият Ғуломовчилар қўлга олингандан сўнг, Uzmetronom нинг шашди пасайиб, олдинги эксклюзив маълумотларнинг ҳиди келмай қолган эди. Эндиликда отдан тушиб, эгардан тушмаган Ежков уйдирма мақолаларни ўзи ижод қилмоқдами ёки назардан қолиб кетган ёхуд каламушларча беркиниб, турли қиёфада тусланиб юрган эски Ғуломовчилар гуруҳи вакиллари томонидан хуфёна ўйин давом эттирилмоқдами?

Нима бўлганда ҳам халқимиз “Букрини гўр тўғрилайди” деб бежиз айтмаган. Харом еб, харом ишга ўрганган Ғуломовчиларнинг барчаси ўз қилмишлари учун нафақат қонун олдида балки халқ олдида ҳам жавоб бериши даркор!

Зохид Тошматов

Таҳририят почтасига келган мактуб

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort