Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Имомларни ҳақиқий имомга ўхшаб юришдан нима тўсади?

Имомларни ҳақиқий имомга ўхшаб юришдан нима тўсади?
10 Ağustos 2018 - 8:57 'да юкланди ва 553 марта ўқилди.

Шифохонага кирсангиз, табиийки сизга шифокор керак бўлади. Шифокор деганда биринчи бўлиб кўз ўнгингизда оқ халат кийган, бошида қалпоғи бор одам гавдаланади.

Банкка кирсангиз кастюм шим ва албатта галстук таққан йигитларга дуч келасиз.

Бирор ерда ёнғин чиққан бўлса, ўт ўчириш хизматидагилар у ерга етиб борган ёки бормаганини ўт ўчириш кийими ва шлемларини кийиб олганлар бор ёки йўқлигидан биласиз.

Машинада кета туриб “ДАН“ ходими сизни тўхтатганини зап-зангор формасидан танийсиз. Жезлни ўзини кўтариб оддий фуқаро тўхтатса ҳатто эътибор ҳам бермайсиз.

Худди шу каби бошқа касб эгаларини ҳам ўз “ташриф қоғозлари“ бор. Шундоқ қараб, ким эканлигини дарров фаҳмлайсиз.

Яқинда сафар давомида бир ерда овқатланишимизга тўғри келди. Тўрт кишимиз. Ичимизда бир киши Имом бўлиб ишлайди. Намозхонаси бор экан, намозни ўқиб оламиз дедик. Тамадди қилгани келган бошқа йўловчилар ҳам бизга шерик бўлди. Такбир айтилаётганда биз ичимиздаги Имомга ишора қилдик. Бошқа йўловчилар эса ичимиздаги энг соқоли ўсган биродаримизга қараб, “ўтиб беринг“, дейишди. Соқолли биродар хижолат бўлиб, силлиқ бўлиб олган Имомимизга имлади.

Жуда ажойиб бўлар экан. Мусулмонни, бўлиб ҳам Имом одамни “визиткаси“ соқол бўлиши керак. Йўқса банкирдан, пожарнийдан фарқи қолмайди.

Масжидларга кирсангиз ёш, бахмал ёки миллий дўппи кийиб олган йигитчаларга кўзингиз тушади. Масжид ходими бўлса керак, деб турсангиз, у одам Имом бўлиб чиқади. Бошида дўпписи, эгнида чопони бўлса ҳам Имомга ўхшамайди. Халатсиз калласига шифокорлар қалпоғини киймай, қулоғига юрагингизни текширадиган матоҳини илиб олгани билан шифокорга қанчалик ўхшамаса, соқолсиз ҳам Имомга ўхшамас экан.

Оддий одамларга таъқиб бор экан, майли, тушунса бўлар. Аммо Имомларни соқол қўйиб, ҳақиқий Имомга ўхшаб юришдан нима тўсади? Қонунда диний идора вакилларига диний либос кийишга рухсат этилганку?!

Саййид Ислом

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort