Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Яна бошланди (ми)?

Яна бошланди (ми)?
10 Ağustos 2018 - 22:22 'да юкланди ва 803 марта ўқилди.

ЯНА БОШЛАНДИ (МИ)?

Бу гал қишлоқдан кайфиятим алағда бўлиб қайтдим.

Қишлоғимдаги участка нозири кўча посбонларига менинг уйимни, қадамимни пойлашга буюрибди.

“Кимлар келяпти, келаётганлар орасида соқоллилар борми, ўзи қаёқларга боряпти – кузатиб менга етказиб турасизлар”, дебди.

Бу фикр участка нозирининг ўзидан чиқмаган, албатта. Топшириқ юқоридан, юқорилардан келган, албатта. Бошқача бўлиши мумкинмас.

Лекин ким у “юқори”?! Наҳот ҳали ҳам менга ишонмайди?! Шунча пайт индамай келиб, ўз ҳолимга ташлаб қўйиб, энди бу қилиқ чиқиб қолиши қизиқ. Нима, сиёсат ўзгардими?! Ҳокимиятни яна “эски”лар қўлга олдими?! Мени қамоқдан шахсан президент ўзи озод қилган эди, наҳот президент иродасига қарши боришга журъат этишяпти?! Ёки яна “қора рўйхат”лар даври бошландими?!

Эй қизиқувчан идоралар, бир нарсани қатъий билиб олинг: сизларни орқамдан пойлашга мажбур этадиган қинғир ишим йўқ менинг! Кўнглимдаги гапларни бир пайтлар китобимда очиқ ёзганимдек, ҳозир ҳам самимий сўзлаб келяпман. Яширинча ишим бўлмаганидек, яширин ниятим ҳам йўқ. Мен нима қилган, нима деган ёки нима деяётган бўлсам, шу халқим тинчлиги, ватаним равнақи, давлатим кучли бўлиши учундир! Бундан бошқа ғоям ҳам, ниятим ҳам йўқ! Ишонмаганлар “Бу кунлар”ни холис кўз билан ўқиб чиқсин. У ерда тўрт-беш саводсиз, тушунчаси паст кишилар чиқарган хулоса асло йўқ! Бугунги оғзакию ёзма фаолиятим ҳам бир халқпарвар, ватанпарвар инсон қилиши лозим бўладиган ишлардан бошқа нарса эмас.

Бунча қолоқ ва қўполсизлар? Ҳали ҳам 37-йиллар услубида ишлайсизлар? Шартми қишлоғимни менга қарши қайраш, қишлоқдошларимни чақимчилик қилишга мажбурлаш?! Тўғри ўзимга келинг! Кимлар сени кўргани келяпти, нималар ҳақида гаплашяпсизлар, денг, сизларга шу қизиқ бўлса, ҳаммасини ипидан-игнасигача айтиб бермаган номард! Чунки мен илгари ҳам, ҳозир ҳам сизларни гумонсиратадиган бир иш қилмаганман ёки одамлар орасида сизлар қўрқадиган ғоялар ёймаганман! Яъни, қўрқадиган ва яширадиган ерим йўқ.

Қолаверса, ким менинг олдимга келган бўлса ёки ўзим қаерга борган бўлсам, шу заҳоти ижтимоий тармоқларда эълон бўляпти. Расмлар қўйиляпти.

Мен очиқ одамман, бекитиқ иш қилмайман. Йўқ ердан ваҳима чиқарманглар. Жуда агар ишонмасангизлар, ана, қўшнимнинг уйи меникидан баланд, деразасидан ё чордоғидан бутун ҳовлим кўриниб туради, у ерга ўғринча битта камера ўрнатиб, узоқдан овоз оладиган қўнғизчаларингизни жойлаштириб, бемалол текшириб кўришларингиз мумкин. Шарт эмас бутун бир қишлоқни овора қилиш, кўнглига ғулғула солиш.

Шўрликлар нима қилишини билмай қолган – сотмай деса, сизлардан қўрқади, сотай деса, гуноҳга ботади. Чунки менда улар мени сотиб кун кўрадиган “қимматли маълумот”нинг ўзи йўқ!

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort