Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

АҚШ томонидан Туркияга қўйилган 8 шарт

АҚШ томонидан Туркияга қўйилган 8 шарт
13 Ağustos 2018 - 0:03 'да юкланди ва 1617 марта ўқилди.

АҚШнинг Туркиядан Россияга, Эрондан Шимолий Кореяга санкциялар қўллаши; Хитой бошчилигида кўп сонли мамлакатлар билан тижорий урушга киришиши жаҳон сиёсатини ва иқтисодини йўлдан чиқарди. Ғалаёнлардан энг кўп зарар кўрган ўлка эса Туркия бўлди.

АҚШ президенти Доналд Трампнинг март ойида кейин Хитойга қарши бошлаган тижорий уруши, натижада май ойида Эронга август ойидан эътиборан санкциялар қўллашни бошлашини эълон қилиши, сўнгги пайтда Туркия, Россия ва Шимолий Кореяни ҳам “санкциялар қўлланилган ва қўлланиладиган мамлакатлар рўйхати”га киритиши, айтилган ўлкаларда иқтисодий мувозанатларни остин-устин этди. АҚШнинг санкциялари энг кўп таъсир қилган мамлакатлар Эрон ва Туркия бўлди.

Эроннинг пул бирлиги риялнинг оёғи осмондан келар экан, турк лираси йил бошидан буён долларга нисбатан 50 фоиздан ортиқ қийматини йўқотди. Эрон расмий курс билан эркин бозор курсини айирган ҳолда йўлида давом этар экан, Туркия тўлқинли курс режими таъсирида мисли кўрилмаган шок билан 2001 йилдан буён энди юзма-юз тўқнашди.

Туркия девалвацияси биринчи ўринда

АҚШ доллари, жума куни аввалига халқаро, унинг ортидан ички бозорларда 6.80 ни, Евро эса 8.0 ни ошди. Натижада йил бошидан бери турк лирасидаги йўқотиш долларга нисбатан 80 фоизни, Еврога нисбатан эса 75 фоизга юксалди.

Турк лираси 2001 йил кризисидан кейин илк маротаба бу даражада қадрсизланди. Натижада лира, пул бирлигининг қадрсизланиши кузатилаётган мамлакатлар орасида Аргентинани ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқди. Ички бозорлардаги тушишда АҚШ президенти Трампнинг жума куни твиттерда ёзиб қолдирган “Турк лираси, жуда ҳам кучли долларимиз қаршисида тезлик билан тушмоқда. Туркиядан келаётган темир ва алюмин устидаги божхона солиқларини икки маротаба кўпайтиришни тасдиқладим! Алюминда бу кўрсаткич энди 20 фоизни, темирда эса 50 фоизни ташкил қилади. Туркия билан алоқаларимиз ҳозирда яхши эмас!”, ифодаси ўз таъсирини кўрсатди.

Россия-АҚШ тўқнашуви

АҚШ фақатгина Туркия, Эрон ва Шимолий Кореяни эмас, қудратли кучга эга бўлган Россияни ҳам безовта қилишдан тўхтамаяпти. АҚШда бир гуруҳ сенатор тарафидан ўтган хафта тақдим қилинган санкция лойиҳаси билан, Сурия ва Украинадаги фаолиятлари билан 2016 йилги президентлик сайловларига аралашди деган сабаб билан Россияга қарши санкцияларни кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Бошқа тарафдан, АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги тарафидан бу хафта қилинган баёнотда, собиқ рус агенти Сергей Скрипал ва қизининг Англияда заҳарланиши туфайли Москвага қўлланиладиган баъзи янги санкцияларнинг 22 августда амалга оширилиши билдирилган эди. Баёнотда, айтилаётган янги санкциялар доирасида илк босқичда Россиянинг экспорти ва кредитлардан фойдаланиши чекланиши айтилар экан, Россиянинг келажакда кимёвий қурол қўлланмаслигига доир кафолат бермайдиган бўлса, рус ҳаво йўли ширкати “Аэрофлот”нинг АҚШга учишларининг чекланиши, банк фаолиятлари ва валюта қўлланишини ҳам ўз ичига олган кўп сонли қўшимча санкцияларнинг қўлланилиши айтилган эди.

Вазиятга баҳо берар экан Россия Бош вазири Дмитрий Медведев, “Агар банк фаолиятларига ёки валюта ҳаракатларига чекловлар киритилса буни иқтисодий уруш эълони сифатда баҳолаймиз. АҚШнинг бу қадамига мавжуд барча иқтисодий ва сиёсий қадамлар билан қаршилик берилиши керак”, деди.

АҚШ Туркияга 8 та шарт қўйди!

Санкциялар қўлланилмаслиги учун Эронга 3 та шарт қўйган АШҚнинг, НАТО иттифоқчиси бўлган Туркияга 8 та шарт қўйиши диққатни ўзига жалб қилади.

Мана ўша, Вашингтоннинг Туркияга қўйган шартлари:

1.Руҳоний Брансонни ҳам қўшган ҳолда 15 июл давлат тўнтаришига урунишда қатнашган 20 та агентнинг дарров озод этилиши. АҚШ, айниқса Брансоннинг эвакуацияси учун Анқарага 15 август, чоршанба кунига қадар муддат берди.

2.Туркиянинг Эронга кенг кўламли санкция қўллаши.

3.Россиядан С400 сотиб олмаслик.

4.Анқаранинг Қуддус сиёсатини қайтадан кўриб чиқиши.

5.Кипр ороли атрофида табиий газ ва нефт қидиришдан воз кечиши.

6.“Халқбанк”ни жазолашга рози бўлиши.

7.Анқаранинг Фатҳуллоҳ Гуланни Тукияга топириш ҳақидаги талаб ҳужжатининг ёпилиши.

8.Туркия эгалик қиладиган муҳим конларда руҳсатнинг Америка ширкатларига берилиши.

Манба: yenimesaj.com.tr

ЎХҲ хабарлар бўлими

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube