Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Алдоқчи

Алдоқчи
14 Ağustos 2018 - 6:00 'да юкланди ва 643 марта ўқилди.

«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН

 

АЛДОҚЧИ

Мен қишни алдадим.

Мен уни пальтосиз ўтказдим. Мен аёзли кунларда қалтирамасликка
ҳаракат қилдим ва бунинг уддасидан чиқдим.

Мен қишга бадавлат одам бўлиб кўринишга интилдим, уйида
юзлаб хилма-хил либослари бору, аммо бирортасини ҳам
ёқтирмайдиган одам бўлиб кўринишга интилдим.

Менинг юпунлигмни у ўзига бўлган эҳтиром белгиси деб тушунди.
Бой одамнинг худога бўлган ҳурмати деб тушунди.

Мен ҳақиқатан ҳам бойман, энг иссиқ пальтоларини, сувсар
телпакларини қурбонлик қилган бой.

Дунё бойлари ичида худони ҳурмат қилган бирорта бой бормикан?

Агар бўлса, у -менман.

1982

(214)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (132-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort