Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мумкин

Мумкин
17 Ağustos 2018 - 6:00 'да юкланди ва 379 марта ўқилди.

«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН

 

 

1. МУМКИН

Сўзингни айтмаёқ ейишинг мумкин,
Ҳали ҳам бор бўлса айтажак сўзинг,
«Мўмин мусулмонман», дейишинг мумкин,
Ҳали ҳам мусулмон бўлмасанг ўзинг.
«Оқ туя» кўрдингми?» деб сўрасалар,
«Кўрмадим», дейишинг мумкиндир кўриб,
Агар виждон қийнаб, топсанг ҳафсала
Уйингда йиғлашинг мумкин ўкириб.
Тишни тишга босиб мумкин чидамоқ,
Агар қолган бўлса огзингда тишлар.
Мумкиндир суякка етгунча пичоқ
Ҳамон бутун бўлса суякларинг гар.
Чидамоқ мумкиндир токи ўлгунча,
Агар аллақачон ўлмаган бўлсанг.

2. МУМКИН ЭМАС

Сиз бетобсиз, бетобсиз, ошна –
Мумкин эмас, кўчага чиқиш.
Мумкин эмас дунёқарашни
Бузадиган китоблар ўқиш.
Мумкин эмас, номаълум томон,
Олис томонларни соғинмоқ,
Мумкин эмас, соғликка ёмон,
Севмоқ – чўкка тушиб сиғинмоқ.
Мумкин эмас, кийинмоқ қишда,
Мумкин эмас, оч бўлсанг, емоқ
Мумкин эмас, ҳатто оҳиста,
Қўрқа-писа «мумкинми?» демоқ.

1984

 

(215)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (133-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort