Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

“Игна билан қудуқ қазиш…”

“Игна билан қудуқ қазиш…”
20 Ağustos 2018 - 8:00 'да юкланди ва 1350 марта ўқилди.

Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида Каримов режимини фош қилувчи мақолалар ёзган Акром Малик бугун қамоқда ўтирибди.

У 2017 йилнинг 13 январ куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди томонидан 6 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Ҳозирда Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи бир неча халқаро ташкилотлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари ёш олим ва журналист Акром Маликнинг озодлигини талаб этмоқдалар.

Эътиборингизга Акром Маликнинг Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида эълон қилинган мақолаларини ҳавола қилиб борамиз.

* * *

РАМАЗОН КУНДАЛИГИ: “ИГНА БИЛАН ҚУДУҚ ҚАЗИШ…”

Саккизинчи кун

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Раҳмон ва Раҳим Оллоҳ номи ила.

Илм олиш учун, оламдаги нарсаларнинг номларини билиб, ҳодисаларни англаш учун фаҳм ва зеҳн берган, инсон тасаввурига сиғмайдиган даражада қувватли ва айни пайтда жуда ожиз идрок ато этган Оллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз бўлсин.

Илмни Чинга бориб бўлса ҳам ўрганишга буюрган, Бадр жангида асир тушган одамларни мадиналик болаларга ҳарф ўргатса, озод қилишни амар этган, ҳадислари содда ва лол қолдирувчи Расули акрам Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга ададсиз дуруд ва саловотларимиз бўлсин.

Кун узоқ давом этадиган ўлкада яшаётган бўлсангиз, ифторлик соатлари яқинлагани сайин бутун вужудингиз ҳолсизланиб, чанқоқ ҳис этар экансиз, мутлақо заиф ҳолатга тушиб қолишингиз мумкин. Ифторлик вақти кириш билан сув ичгани ошиқасиз, ичган сувингиз тер бўлиб вужудингиздан қуйилади. Билиш мумкинки, инсонда ташналик, очлик қанчалик кучаяр экан, унинг нафси азоб ва машаққатда чинқираётган бўлади. Сизни сувга, егуликка буюраётган ичингиздаги куч нафсдир. Рамазоннинг ҳар кунида сиз бу нафсни Оллоҳ амрига итоат этиб синдирасиз, тиз чўкдирасиз, унинг чинқириқларига парво қилмасдан сувсиз, емаксиз қолдирасиз, у қанчалик ҳужумга ўтмасин, оғзингизни очиб, рўзангизни бузишни асло ўйламайсиз ҳам. Айни иймоннинг кучи, иймоннинг қуввати шу лаҳзаларда нафсдан минг карра устун экани исбот топади.

Оллоҳим, ҳамиша бизни нафсимиздан ғолиб қил! Қилаётган ибодатларимиз жуда заиф, ўзимиз эса турли васвасаларга осон учадиган хастаҳолмиз, Ўзинг бизга мадад бер.

Айни илм олишда ҳам инсоннинг дуч келадиган энг катта тўсиқлардан бири – Нафсдир. Нафснинг инсон ақли етмайдиган ўйинлари ва ёмонликлари борки, бирининг устидан ғолиб чиқсангиз, иккинчи қуроли ишга тушади. Шайтон сизни васваса қилар экан, мақсадига эриша олмаса, зикр ва тиловат, намоз ва эҳсондан сўнг сизни иложсиз тарк этади, бироқ нафс ўз истагидан сира воз кечмайди, қандай қилиб бўлса ҳам ўша истаги амалга ошиши учун курашади. Агар инсон хаёлида бирор шаҳвоний истак ёки ҳирс тинимсиз айланаверса, ундан йироқ кетмаса, тушуниш мумкинки, бу нафснинг ўйинлари, макри ва ҳийласидир.

Оллоҳ йўлида илм олишга киришган толиби илмнинг йўлида ҳам жуда кўп тўсиқлар пайдо бўлади, бу тўсиқларнинг катта қисми нафсга оиддир. Илм олиш – игна билан қудуқ қазишга тенг дейишади. Игна билан қудуқ қазишни тасаввур қилиб кўринг – чексиз машаққат, чексиз мушкулот. Илм олиш бежиз бу машғулотга тенглаштирилаётгани йўқ. Бугун айни шу масалада – илм олишга киришган толиби илмнинг йўлидан чиқадиган машаққатлар ҳақида тўхталиб ўтсак.

Толиби илм олдидаги машаққатлар икки хил бўлиб, улар моддий ва маънавий мушкулотлар деб аталади. Моддий мушкулотлар емак, ичмак, либос, яшаш жойи, транспорт воситаси, ўқув шартнома ҳақини тўлаш билан боғланади. Айниқса, ҳозирги замонда барча университетларда фақат пул тўлаб ўқиш мумкин, демакки, шубҳасиз, моддий масала бирламчи ўринга чиқади. Оллоҳга ҳамдлар бўлсинки, ким чин дилдан илм олишни қасд қилса, бутун хаёлини, фикру зикрини илм олиш мақсади эгаллаб олса, Оллоҳ таолонинг Ўзи ҳикмати ва фазли ила ўқув шартнома пулини тўлаш йўлини осон қилиб қўяди. Илми толиб қандай қилиб шу қадар катта миқдордаги сумма тўланганини англамай қолади ҳам. Шунинг учун илми толибнинг вазифаси фақат ҳимматдир. У ўқийман, ўрганаман, Оллоҳ учун илм оламан деса кифоя, намоз ўқиб, рўза тутиб, қўлини дуога очиб, хулқини тўғирлаб, астойдил ният қилса етарли – у таълим оладиган даргоҳнинг эшиклари очилади, Оллоҳ устозларни бу толиби илм учун илитиб қўяди, шартнома пули каби йирик моддий муаммолар ҳал бўлиб бораверади. Бу Оллоҳнинг марҳамати ва лутфи бўлиб, уни фақат самимий, холис иймон эгалари ҳис қиладилар ва баҳраманд бўладилар.

Толиби илм эски либосларни ямаб, ювиб, авайлаб кийиб юриш мумкин, бир бурда нон билан қорин тўйғазиш ва шунга ҳам қаноат қилса бўлади. Яъни айтмоқчи бўлган гапимиз шуки, моддий муаммоларнинг қиймати йўқ – агар ният рост бўлса, улар ҳал этилади. Энг катта муаммо маънавиятга оиддир. Демоқчимизки, толиби илмнинг илм олиш учун ҳамма имконияти бўлади, аммо у бу имкониятлардан унумли фойдалана олмай, исрофгарчиликка йўл қўяди – вақтини беҳуда ўтказиб, илм олиши лозим бўлган қимматли лаҳзаларини бекорчиликка сарф этади.

Бунинг сабаби нима?

Сабаби – нафснинг жиловсиз қолдирилишидир. Риёзат чекмаган нафс, қийинчилик ҳис қилмаган нафс, шубҳасиз, қутуриб кетади. Маълумки, нафсни итга қиёслаб келишган. Ит қутурса, эгасини қопади, эшак семирса, эгасини тепади деган мақол ҳам шу каби ҳаётий тажрибалар ҳосиласидир.

Нафс семирса, шубҳасиз, у қутуради, қутургач, албатта, ўз эгасини қопади. Илми толиб илм йўлига киргач, нафсини тизгинсиз, қаровсиз қолдиришга ҳаққи йўқ. Илми толиб нафси билан курашишга маҳкум, шу курашни шараф деб биладиган инсондир. Илми толиб уйқусини, таомини, юриш-туришини, ўй ва хаёлларини қатъий назоратга олиши шарт. Акс ҳолда, унинг нафси қутуради, ишларидан барака кетади, хотираси сустлашади.

Шахсий тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, бугун ёшларимиз берилган сабоқларни кўнгилдагидек ўзлаштира олишмаяпти. Улар илм ўрганишда сустлик қилишмоқда, берилган сабоқни мустаҳкамлаш ўрнига мусиқа тинглаш, фильмлар кўриш, “дўстлар” билан сафсата сотиш каби қатор фойдасиз машғулотларга оворадирлар. Дарс қилиш палласида эса чарчаб ухлаб қолишади, сабоқни топшириш чоғида эса уялиб туришади. Кейин эса ўқиган дарсим калламга кирмаяпти, нима учун илм ололмаяпман, менда мотивация йўқ дея нолиб юрадилар. Озгина илмларини ҳамиша кўп кўрсатиб, ўзларидан олим ясаб олган ёшлар ҳам йўқ эмас, ҳатто, бу кабилар керагидан ортиқ топилади. Айниқса, бу каби ёшлар бугун ижтимоий тармоқларда қозилик қилишни севадилар.

Демак, мавжуд муаммо шуки, ёшларнинг илм олишларидаги маънавий тўсиқларнинг сабаби ва ечими қаерда?

Сабаб – нафснинг риёзатсиз қолгани. Шаҳарга келиб илм оламан деб юрган йигитларимиз жисмоний меҳнатдан аксари вақт қочишади, улар кўпроқ соя-салқинда юришни маъқул кўрадилар, минг афсус. Аслида, жисмоний меҳнат нафсни синдирадиган энг яхши ёрдамчи ва бу ҳол илм олишга бўлган рағбатни кучайтириб, зерикиш ва маъносизликка барҳам беради. Тарихда яшаб ўтган кўплаб алломаларимиз, албатта, жисмоний меҳнатга асосланган бирор иш билан машғул бўлганлари кўпчиликка маълум.

Иккинчидан, толиби илм ўз илмини кўз-кўз қилишга интилмаслиги шарт. Билганларини то устоздан ижозат бўлмагунча, ошкора қилмай тургани маъқул. Чунки илм толибининг илми ошкор қилинса, унинг кибрга тушиб қолиш хатари кучаяди, у ҳали маънан тайёр бўлмагани ҳолда мақтов, олқиш, ҳурматни кўриб, илм олишга бўлган рағбати сўниб қолади, чунки у менинг олган илмим етарли бўлибди, бошқасига зарурат йўқ деган хато нуқтада тўхтайди.

Учинчи масала том маънода шаръий ва ақида билан ҳам боғлиқ. Илми толибнинг хаёли паришон бўлса, бунинг сабаби жинсий шаҳватдир. Кўзларнинг тийилмагани ва мияга минг хил ахборотларнинг ёғилишидир. Ота-боболаримиз мадрасалардан чиқмай ўқишарди, бутун бошли китобларни ёд олишарди, шу тариқа ўзларида илм ҳосил этишарди, уларнинг қувваи ҳофизаси ўткир бўлган. Бизда эса ахборотлар оқимининг улканлиги хотирамизни заифлаштиради, тўрт томонимиз аёлларнинг шаҳват уйғотувчи таналари “рекламаси” тошгани хаёлларимизни паришон этади, бу эса ўз-ўзидан ёд олишни, тушунишни, фаҳмни қийинлаштиради.

Ушбу мақолани ўқиб турган илм толиблари билсинларки, нафсга қарши курашмай туриб, Оллоҳга астойдил сиғинмай туриб, ниятни тозаламай туриб, ҳеч қачон олим бўла олмайсиз, илмнинг асл мазасини тота билмайсиз.

Илм олиш машаққатлари, уларни енгиб ўтиш ҳақида яна узоқ гапириш, ҳатто, китоб ёзиш мумкин. Бироқ шу ўринда мухтасар қиламиз.

Оллоҳим!

Нафсимизни енгиб, жиловлаб яшашимизни бизга насиб эт. Нафсимизни ит каби қутуриб, қалбимизни “еб” ҳазм қилиб юборишидан бизни қутқар. Илмга бўлган муҳаббатимизни зиёда эт, илм йўлларини чинакам илм маҳбубларига осон қилиб бер!

Ватанимиздаги инсонларни илмга муҳаббатли айла! Барчамизга илмнинг асл ҳайбатини кўрсат!..

Абдуллоҳ Нусрат

14.06.2016 йил

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube