Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ислоҳот бошланғич нуқталарда тўхтади, орқага қайтиш бошланди…

Ислоҳот бошланғич нуқталарда тўхтади, орқага қайтиш бошланди…
19 Ağustos 2018 - 13:17 'да юкланди ва 998 марта ўқилди.

1991 йил 19 август куни Давлат хавфсизлик қўмитаси (КГБ), Ички ишлар ва Мудофаа вазирликлари фитнаси билан бир гуруҳ эски коммунист раҳбарлар СССР президенти Михаил Горбачёвни тахтдан ағдариб, давлат тўнтариши (ДТ) ясади ва “Фавқулодда ҳолат давлат қўмитаси” (ФҲДҚ – ўрисчаси: ГКЧП) номи билан ҳокимиятни қўлга олди.

Хайрият, уларнинг ҳокимияти уч кунга бормади – 21 август куни халқ ғалаба қилди.

Шундан кейин СССР таркибидаги 15 республиканинг мустақил бўлиш жараёни тезлашиб кетди. Яъни, у шум ҳодисанинг натижаси яхшилик бўлди!

Назаримда, шу йил июн-июл ойлари бизда ҳам ўзига хос “ДТ” содир бўлгандек. Аммо буни биров билиб-биров билмай қолди. Чунки ими-жимида (ўрисчасига: “тихий ГКЧП”) содир бўлди.

Йўқ, хавотир олманглар, бизда ҳаммаси жойида, раҳбарларимиз ўз ўринларида ишлашяпти, ўша-ўша гапларни айтишяпти. Фақат, сиёсат 180 градусга ўзгарди! Бу дегани, ислоҳот бошланғич нуқталарда тўхтади, орқага қайтиш бошланди, деганидир.

Ширин орзулар қулади(ми), умид-ишончлар белидан тепки еди(ми), кайфиятлар тушди(ми).

Йўқ, ҳали ҳам умид бор. Шунчаки, ислоҳотлар давоми учун, инсонлар ҳақ-ҳуқуқлари учун, юртимиз ҳартомонлама равнақи учун кураш янги паллага кирди, холос…

Эртанги Қурбон ҳайитингиз ва келаётган Мустақиллик байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз ватандош!

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Fazliddin Yokub ;

    Assalomu alaykum dostim Nurillo Raufhon ! Vatandan Tigri habar yozadigan bir dona ishonchli odam siz borsiniz holos … Shuning uchun ham tez – tez ochik – ooydin yozib turing . Fazliddin Yokub . Amerikadan .

    19/08/2018 14:03
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort