Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

“Чиғатой гурунги”

“Чиғатой гурунги”
22 Ağustos 2018 - 12:28 'да юкланди ва 1135 марта ўқилди.

ЎЗБЕКИСТОНДА АДАБИЙ ҲАРАКАТЛАР

“ЧИҒАТОЙ ГУРУНГИ”

(Ўзбек адабиёти тарихида (саройлар атрофидаги адабий муҳитни истисно қилганда) қалам аҳлини ўзаро уюштириб, адабий ҳаракатга йўналиш бериб турган ташкилотлар бўлмаган. Шунинг учун ҳам ўзбек адабиёти XX асрнинг биринчи чорагига қадар “Қўқон адабий муҳити”, “Хоразм адабий муҳити”, “Тошкент адабий муҳити” сингари турли жўғрофий-адабий ҳудудларга бўлинган ҳолда яшаб келди.
“Чиғатой гурунги” эса Ўзбекистонда ташкил топган дастлабки адабий уюшмадир.

Ўзбекистон ёзувчилари 1934 йили Совет ҳокимияти томонидан ташкил қилинган Ёзувчилар уюшмасига бирлаштирилгунларига қадар ўзларининг бир неча кичик-кичик жамиятларига эга бўлганлар. Шулардан бири 1919 йили ташкил этилган “Чиғатой гурунги”дир.

Совет даври ўзбек адабиёти тарихига бағишланган барча китоб ва мақолаларда “Чиғатой гурунги” миллатчилик ва пантуркизм ғояларини олға сурган, ўта реакцион адабий уюшма сифатида тилга олиниб келинган. Шунинг учун ҳам бирор адабиёт тарихчиси бу дастлабки уюшма фаолияти билан қизиқмай, унинг вужудга келиши ва тугатилиш тарихини ўрганмай келган.

Чиғатой Чингизхоннинг иккинчи ўғли бўлиб, Амударё бўйларидан Ғулжага қадар ёйилган ерлар — Мовароуннаҳр, Еттисув ва Қашқар унинг тасарруфида бўлган. Чиғатой 1242 йили вафот этганидан кейин унинг аждодларига мерос сифатида ўтган бу жуғрофий кенглик “Чиғатой улуси” деб аталган. Шу кенгликда яшаган халқлар тили “чиғатой тили”, улар яратган адабиёт эса “чиғатой адабиёти” деб юритилган.

Совет ҳокимияти ўрнатилгандан кейин, 1919 йили Фитрат бошлиқ бир гуруҳ шоир ва олимлар биринчи адабий уюшмани тузганларида, унга “Чиғатой гурунги” деб ном беришган. Фитрат ва унинг маслакдошлари мўғул истилосидан ўзларига қадар туркий тилда яратилган адабиётни ўзбек халқининг маънавий-маданий бойлиги сифатида сақлаб қолиш ва халқнинг том маънодаги мулкига айлантириш мақсадида бу бой адабий меросни тўплаш, ўрганиш ва нашр этишни ўз олдиларига вазифа қилиб қўйдилар. Бунинг учун эса улар аввало саводсизликни тугатиш, мураккаб араб имлосини ислоҳ қилиш ва ўзбек тилининг софлигини таъминлаш лозим, деб топдилар.

“Гурунг”нинг илмий ва ижодий дастурини амалга оширишга киришган Фитрат ўзбек мумтоз адабиётини унинг қадимги даврларидан бошлаб ўрганишга киришди; Элбек халқ ижоди намуналарини тўплаш ва ўрганишни ўз зиммасига олди; Қаюм Рамазон ўзбек тилининг тарихи ва назариясини ўргана бошлади; Чўлпон ҳам ўзининг серқирра ижодий фаолияти билан бу хайрли ишга ҳисса қўшишга уринди.

Октябрь тўнтаришидан кейин собиқ чор мустамлакала-ри, шу жумладан, Ўзбекистонда сунъий равишда пролетар адабиёти яратилаётгани ва бу адабиётнинг нафис санъатдан узоқ, ғариб бир адабиёт бўлиши мумкинлигини кўрган бир гуруҳ ёзувчилар ана шу “чиғатой адабиёти” анъаналарини сақлаб қолиш ниятида “Чиғатой гурунги”га асос солганлар. Бу дастлабки адабий уюшманинг асосчиси XX аср ўзбек адабиётининг буюк сиймоларидан бири Фитрат бўлиб, у Совет давлати тонгидаёқ ўзбек халқи энди “қизил” кишанлар билан занжирбанд этилиши мумкинлигини сезган ва бу хавфдан қутулишнинг бирдан-бир йўлини Туркистонда истиқомат қилган халқларнинг бир байроқ остида бирлашишида ва улар маданиятини юксалтиришда кўрган. “Чиғатой гурунги”нинг асосий мақсад-вазифаси ҳам ёлғиз ўзбек адабиёти ва ўзбек тилининг софлигини саклаб қолиш, ўзбек адабиёти эришган бадиий ютуқларни мустаҳкамлаш эди. “Миллий-маданий мухторият” сўзларини ўзига шиор қилиб олган “Чиғатой гурунги” бир йил муқаддам қизил қўшин томонидан тор-мор этилган “Туркистон мухторияти” ғоясини адабий-маданий жабҳада давом эттиришни ўзининг бурчи деб билди.

“Чиғатой гурунги”, чиндан ҳам, сиёсатга аралашмаслик ваъдаси билан майдонга чикди. Лекин унинг миллий тил ва миллий адабиётнинг софлиги йўлида олиб борган фаолияти Октябрдан кейинги ўзбек адабиётининг пролетарлашиш жараёнига, руслашиш ва советлашиш жараёнига қарши қаратилди. У ўзбек тилини арабий ва форсий сўзлардан халос этиш учун кураш олиб борар экан, бу курашнинг асосий йўналишини руслашишга қарши, ўзбек тилига русча-байналмилал сўзларнинг оқиб киришига қарши қаратди. Худди шу нарса совет ҳокимияти ва унинг мафкура соҳасидаги посбонлари томонидан аксилинқилобий ва миллатчилик ҳаракати деб баҳоланди.

Совет ҳокимиятининг ширин ваъдаларига ишонган ва 1918 йили Туркистон учун рус тили билан бирга умумтуркий тил-нинг давлат тили деб эълон қилинганини кўрган “гурунг” қатнашчилари “Чиғатой тили” ёки умумтуркий тилнинг софлиги учун курашиб, арабий ва форсий сўзларни туркий сўзлар билан алмаштириш, араб ёзувини ислоҳ қилиш, атамашунослик мезонларини ишлаб чиқишга киришдилар. Фитрат ва унинг маслакдошлари ўз дастурларини амалга оширишда, бир томондан, панисломистлар, иккинчи томон-дан, пантуркистларнинг қаршилигига дуч келдилар. Панисломистлар “чиғатой тили”дан араб сўзларини қувиб чиқариш бу тилнинг адабий тил сифатида нуфузини йўқотади, деган даъво билан “гурунг”га қарши ҳаракат бошладилар.

“Дейдиларким, – деб ёзган эди Фитрат уларга жавобан, – туркчадан адабий сўзларни чиқармасға тейиш. Буни биз ҳам қабул қиламиз. Адабий сўзларни туркчадан чиқорингиз, демаймиз. Бизнинг тилагимиз – адабий сўзларни эмас, арабий сўзларни чиқармоқ. Англашиладирким, бизга қарши бўлғон оғолар арабий билан адабийни айирмасдан гапирадилар “.

Фитратнинг “чиғатой тили”ни ислоҳ қилишга қаратилган фаолиятини тўғри тушуниш учун унинг яна қуйидаги сўзларига эътибор бериш лозим: “Шул чоқда тилимиздаги араб, форс сўзларининг туркчаси топилмайди, демоқчи эсангиз, ўрганинг! Ҳозирги сўзларимиздаги арабча, форсчалардан бир нечаси учун туркча топилмайди, десангиз, сўзларингиз тўғридир. Биз ҳам унларни чиқармоқчи эмасмиз, унларни олурмиз, лекин ўзимизники қилармиз, туркчалашдурурмиз. Айтайликким, “қоида “нинг туркчаси йўқдир.

“Ҳарф “нинг-да туркчасин тополмадик, иккисин даҳи олурмиз. Лекин сизлар каби “қавойиди ҳурфия ” демасдан, “ҳарф қоидалари “, дермиз “.

Фитратдан ташқари, “гурунг”да Шокиржон Раҳимий, Қаюм Рамазон, Шорасул Зуннун, Чўлпон, Элбек, Боту, Саидаҳмад Назиров ҳам аъзо бўлганлар. Улар Хадрада умумтурк тили адабиётини ўрганиш бўйича пулсиз курслар ташкил этиб, шаҳар мактабларидаги кўплаб муаллимларни ўз дарсларидан баҳраманд этганлар. Бу дарслардан олдин, 1918 йилда Фитрат саккиз ойлик курсларда ҳам умумтурк тили ва адабиётидан сабоқ берган.

“Бир кеча, – деб ёзади Фитрат, – “Чиғатой гурунги”нинг мажлиси бўлғон эди. Гурунг аъзолари томонидан ёзилғон асарларни ўқиб, муҳокама қилмоқда эдик. Тошкентнинг энг катта ташкилотининг бирида турғон бир ўртоқ винтовка кўтариб келиб, мажлисимизга бирдан кирди. “Муҳаммад пайғамбарнинг меърожини инкор қилар экансиз “, деб тафтишга киришди ва бизни мунақа йўлсиз ҳаракатлардан ман қилиб кетди. Мана буларнинг ҳаммаси пантуркистларнинг иғвоси билан бўлар эди “.

Фитрат бу сўзларни ёзганда, пантуркизмга қарши кураш авж олган, унинг ўзи ҳам пантуркист сифатида қоралана-ётган эди. Шунинг учун у пантуркистларни ўта қора бўёқ-лар билан тасвир этган бўлиши мумкин. Лекин шу нарса ҳақиқатки, у келажакда ўзбек давлатчилигининг Россиядан ҳам, Туркиядан ҳам мустақил яшашини орзу қилган ва “Чи-ғатой гурунги”нинг сиёсатга аралашмаган ҳолда шу ғояга хизмат қилишини кўзлаган эди.

Фитратнинг ёш маслакдошларидан бири Ботудир. У кейинчалик, турли омиллар таъсирида, Фитрат ва Чўлпондан узоқлашган, ҳатто уларга қарши курашган. Лекин у 1931 йил 16 февраль санали кўргазмасида “Чиғатой гурунги” ва унинг раҳбари Фитрат тўғрисида ҳаққоний маълумот берган ва, жумладан, бундай ёзган:

“Мен Фитратни биринчи марта 1918 йилнинг ўрталарида, 8 ойлик курсларда кўрдим… Фитрат ўша вактда чиғатой тили ва чиғатой адабиётини тарғиб қилар эди. Мен ўша вақтда Фитратни билмас ва мутлақо тушунмас эдим. Агар янглишмасам, мени Фитрат билан 1919 йили Икромов таништирган. Фитрат бу даврда ҳокимият тепасида бўлган

Мунаввар қори гуруҳининг таъқибидан яшириниб яшарди. Уни, менга маълум бўлишича, даҳрийлик ва ғайрипантуркизмда айблашган эди…

Икромовнинг “Изчи тўда” гуруҳи Саид Аҳрорий группаси ва турк зобитлари билан уришиб қолгач, биз Фитрат томонига ўта бошладик. Мен баъзан Шорасул Зуннун, баъзан Икромов билан Фитратнинг олдига ўз шеърларимни олиб борадиган бўлдим. Шорасул Зуннун тез орада Саид Аҳрорий томонига ўтиб кетди ва биз у билан биродарлик муносабатларини уздик.

1919 йили Саид Аҳрорий гуруҳи билан “Изчи тўда” ўртасидаги кураш бизнинг қаттиқ мағлубиятимиз билан тугаб, Икромов Наманганга иш сафари билан кетди, мен Тошкентда осмон билан ер ўртасида муаллақ бўлиб қолдим. Шу вақтда мен “Чиғатой гурунги “нинг котиби Элбек билан танишдим. Унинг таклифи билан 1920 йилнинг бошларида “Чиғатой гурунги “га аъзо бўлиб кирдим ва техник котиб вазифасини ўз зиммамга олдим. “Чиғатой гурунги ” биздан сал нарида, Баландмачитда жойлашган экан, мен у ерда бир ой мобайнида ёлғиз ўзим ишлай бошладим “.

Фитрат, юқорида айтиб ўтилганидек, бу вақтда рақиблар таъқибидан қочиб юргани учун ҳатто “Чиғатой гурунги”нинг мажлисларида ҳам иштирок эта олмаган.

Боту “гурунг” қатнашчилари ташкил этган мажлислар тўғрисида ҳам озми-кўпми муфассал маълумотлар беради:

“Мен бир марта “Чиғатой гурунги “биносида бўлиб ўтган мажлисда қатнашдим, унда янги имлони ўрганиш курсларини очиш, чамаси, Қ.Рамазон томонидан тузилган ўзбек тилининг имлосини ўрганиш, ўзбек халқ қўшиқларини тўплаш, ҳукумат идоралари олдига ўзбекларни ўзбек деб аташ маса-ласини қўйиш каби муаммолар муҳокама қилинди. Сўнгги масала қандай муҳокама этилганлиги ёдимда йўқ. Мен қатнашган иккинчи мажлис Рамзийнинг уйида бўлиб ўтди. У ерда Рамзий ва Фитрат ўз шеърларини ўқидилар. Мен тез орада кетиб қолганим учун кейин нима бўлганини билмайман. Учинчи мажлис амакиваччамнинг уйида бўлиб, унда мусиқа чалинди. Дарвоқе, бу мажлисларнинг ҳаммасида мусиқа чалинар эди. Фитрат суҳбат пайтида ҳар доим ўзбек миллий маданиятини барпо этиш, аниқроғи, тирилтириш ва мустақил ўзбек миллатини яратиш масаласини кўтариб чиқарди. У ўша пайтда босмачилик ҳаракатига шубҳа билан қарарди. У дерди: аввал — маданият, кейин — мустақиллик; босмачилар Русияга қарши ҳеч нарса қила олмайдилар; бизнинг ҳозирги вазифамиз миллатни маданий жиҳатдан тарбиялашдир. Мен ўша пайтда айтилган гапларнинг аксарига тушунмаганман. Билишимча, ўша пайтда маданий ўзбек миллатини яратиш (қайси йўл билан эканлигини ҳали ҳам тасаввур этмайман), динга қарши кураш, янги алифбо учун кураш зарурлиги қайта-қайта айтилган.

1919 йил охирида бўлса керак, турклар “чиғатой гурунгчилар ” билан келишиб олиш учун Ҳайдар афанди ва унинг тарафдорларини юбордилар. Уларнинг Фитрат ва “Чиғатой гурунги “нинг бошқа раҳбарлари билан нима ҳақда сўзлашганлари менга қоронғи, аммо бу музокарадан ҳеч нарса чиқмаган; натижада барча пантуркистлар ўзаро бирлашиб, бизларга қарши шиддатли ҳужум бошлаганлар. Улар янги имлони ўрганиш бўйича Тошкентда очган курсларимизни ёпиб, аҳоли ўртасида гўё динга қарши иш олиб бораётганимиз ҳақида овоза тарқатдилар. Бу сўнгги тадбир аҳволи-мизни ўша заҳоти ёмонлаштириб юборди ва “Чиғатой гурунги ” чок-чокидан сўкилиб кетди “.

Фитрат гарчанд Туркияда таълим олган ва ёш турклар таъсирида жадидчилик ҳаракатига кириб келган бўлса-да, икки дарё оралиғида яшаган халкдарнинг турк тилидан мустақил ўзбек тилини, турк адабиётидан мустақил ўзбек адабиётини янги тарихий-маданий шароитда ривожлантириш лозимлигини тушунди. Бу ғоя ўша вақтда Эски шаҳардаги совет ҳокимиятини ўз таъсир доирасига олган Мунаввар қори ва унинг беҳисоб маслакдошлари учун мутлақо ёт эди. Бундай қудратли кишилар билан курашда Фитратнинг ва “Чиғатой гурунги”нинг мағлубиятга учраши тайин эди. Зероки, бу икки гуруҳни ўзаро уриштириб қўйишдан манфаатдор бўлган учинчи бир куч ҳам бор эдики, у ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун ҳеч нарсадан, ҳатто мунофиқона ҳаракатлардан ҳам тоймас эди.

Фитратнинг “Чиғатой гурунги” раҳбари сифатидаги сўнгги иши 1921 йил январида ўзбек тили ва унинг имлосини ўрганиш бўйича биринчи ўзбек ўлка қурултойини ўтказиш ва 1922 йилда “Ўзбек ёш шоирлари” тўпламини чоп этиш бўлди.

Фитрат қурултойда янги ўзбек имлоси тўғрисида “Чиғатой гурунги” номидан маъруза ўқиди. Ашурали Зоҳирий ва секин-аста советлар томонига ўта бошлаган Боту Фитратга қарши сўзга чиқдилар. Боту 20-йилларнинг аввалидаёқ лотин ёзувига ўтишни таклиф қилди, лекин унинг ўша давр учун ғўр таклифи ҳатто муҳокама учун қабул ҳам қилинмади. Панисломизмнинг 20-йиллардаги йирик арбоби Муса Бегиевнинг қурултой ишида қатнашганлигидан руҳланган Тошкент зиёлиларининг руҳоний қисми “Чиғатой гурунги” таклиф қилган янги имло лойиҳасининг қабул қилинишига қаттиқ қаршилик кўрсатди.

Мунаввар қори гуруҳи билан “Чиғатой гурунги” ўртасидаги келишмовчиликнинг туб моҳиятини тушуниш учун яна Фитратнинг ўзига мурожаат этайлик. У Бойбўлатовга ёзган очиқ хатида 1917—1918 йилларда Тошкентда айниқса кучайган туркпарастлик кайфияти тўғрисида сўзлаб, бундай деган: “…Турк тилларини, турк адабиётини бирлаштириш шиори остида “Чиғатой гурунги “ташкил этилди. “Чиғатой гурунги “… ўзбек тили, ўзбек адабиёти шиорлари остида пантуркист тўдаларга ва уларга берилган ўнг жадидларга қарши курашди “.

Демак, “Чиғатой гурунги”ни тузишдан мақсад Тошкентдаги туркпараст зиёлилар ва асир турк зобитлари туфайли кучайиб бораётган пантуркизм ғояларига зарба бериш, ўзбек тили ва адабиётининг турк тили ва адабиётига сингиб кетишига қарши курашиш эди. Ўзбек жадидларининг сўл қанотидан ташкил топган “Чиғатой гурунги” ана шу хайрли вазифани ўз елкасига олиб, ўзбек тилининг софлиги учун, янги ўзбек имлосини яратиш, халқнинг маънавий ва маданий ўсишига ёрдам бера олувчи ёзувчиларни етиштириш учун фидокорона кураш олиб борди. Бу, ниҳоятда қисқа умр кўрган дастлабки адабий уюшманинг катта тарихий хизмати эди.

Ботунинг айтишича, қурултойнинг руҳоний қисмида Фитратни жисмоний жиҳатдан маҳв этиш фикри ҳам туғилди. Буни сезган Фитрат ўз мухолифларига қарши дипломатларча муносабатда бўлиб, “Аввал — мустақиллик, сўнг — бирлашиш”, деган шиор билан чиқишга мажбур бўлди.

Туркий халқлар адабиётининг улкан билимдони бўлган Фитрат ўзбек тили ва ўзбек адабиёти эришган ютуқлар би¬лан ҳақли равишда фахрланган. У қурултойда қилган маърузасида “Чиғатой адабиёти турлича шевали турк адабиёти орасида энг юксак, энг муҳим ўринни тутгандир. Бошқа шевадаги турк адабиёти орасида юксак, юқори, олий бўлғонидан кейин чиғатой тилининг ҳам турк тиллари орасида юксак, юқори, олий бўлғонлиғин қабул этмак мутлақо лозимдир ” деган фикрни бежиз олға сурмаган.

XX аср шеъриятида фикрнинг аниқ, ифоданинг халқчил ва лўнда бўлишлиги лозимлигини сезган “Чиғатой гурунги” ўзининг дастлабки шеърий тажрибалари билан янги ўзбек шеъриятининг туғилишига унумдор замин яратди. “Гурунг”нинг тил ва адабиёт бобидаги изланишлари маълум қусурлардан холи бўлмаса-да, Чўлпон, Ойбек, Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Шайхзода, Миртемир, Усмон Носир шеъриятининг майдонга келиши учун қутлуғ замин бўлиб хизмат этди.

Афсуски, 20-йиллар аввалида авж олган адабий кураш ёш советлар мамлакатида жорий этила бошлаган адабий сиёсат натижасида “Чиғатой гурунги” 1922 йили ўз фаолиятига нуқта қўйишга мажбур бўлди. Лекин бугун, орадан 85 йил кечганига ва турли мафкуравий шамоллар эсиб ўтганига қарамай, Фитрат асос солган “Чиғатой гурунги”нинг тўғри йўлни танлаб, ўзбек тили ва адабиётини, демак, ўзбек халқини мустақиллик хиёбонидан олиб боришга интилгани бизда мамнуният ҳисларини уйғотади.

“Гурунг” қатнашчилари ўзбек тили ва адабиётининг фақат умумий масалалари билангина чекланиб қолмай, адабий жараённи ҳам синчковлик билан кузатдилар. Шу маънода уларнинг “Фарғона фожиалари” асарига муносабати бир мунча ибратли. “Фарғона фожиалари” Ҳамзанинг бизга етиб келмаган кўп қисмли пьесаси бўлиб, “гурунг”нинг унга муносабати салбий бўлган. Чўлпоннинг айтишича, 1919—1920 йилларда Фарғонада тўкилган қонлар нафақат Тошкент ва Самарқанд, балки Москва ва Ленинградга қадар етиб борган. Аммо бу воқеалар ниҳоятда мураккаб бўлганига қарамай, Ҳамза ўз асарини шошма-шошарлик билан ёзган ва унинг моҳиятини тўғри оча билмаган. “Чиғатой гурунги” эса ўз мажлисларида бундай асарларни муҳокама қилиб, янги адабиётнинг шаклланиш йўлидаги қусурларни бартараф этишга ҳаракат қилган.

“Гурунг” аъзолари 1922 йили “Ўзбек ёш шоирлари” деган шеърий тўпламни чоп этдилар. Тўпламдан Фитрат, Чўлпон, Ботунинг шеърлари жой олган эди. Бу шеърлар орасида Фитратнинг “Миррих юлдузига”, “Шоир”, “Шарқ”, Чўлпоннинг “Бузилган ўлкага” сингари асарлари ҳам бўлиб, уларда мазкур шоирларнинг Фарғона водийсидаги воқеа-лардан жунбишга келган қалблари ҳамон фиғон қилиб турарди.

Мазкур тўплам эълон қилингандан кейин Фарғона аҳли-нинг тинчини бузган қўллар 1922 йили “Чиғатой гурунги”нинг фаолиятига ҳам чек қўйдилар ва “гурунг” мустақиллик офтоби чиққунига қадар қораланиб келинди. Тарихдан бехабар кишилар “гурунг”ни “пантуркизм” ғояларини тарғиб қилишда, ўзбек маданияти байроғини турклар қўлига бериб қўйишда айбладилар. Ҳолбуки, Фитрат ва унинг маслакдошлари бу масалада мутлақо бошқа фикрда эдилар.

Совет ҳокимияти “Чиғатой гурунги”нинг ташкил топишига рухсат берганида, сиёсатга аралашмаслик шартини қўйган эди. Фитрат ва унинг биродарлари шу шартга қанчалик амал қилмасинлар, уларнинг ўзбек тилини чет таъсирдан муҳофаза қилиш, мумтоз адабиёт ва халқ оғзаки ижоди намуналарини тўплаш ва ўрганиш, янги ўзбек адабиётининг эстетик гўзаллигини сақлаш ҳамда ҳаётни тўғри акс эттиришга қаратилган ишлари кундан-кунга нотўғри баҳолана бошлади. Шунинг учун ҳам “Чиғатой гурунги” номатлуб адабий уюшма сифатида тарқатилиб юборилди.

Наим Карим
e-adabiyot.uz

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube