Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистондаги қум бўронидан уч ой ўтиб, Орол мавзуси кун тартибида

Ўзбекистондаги қум бўронидан уч ой ўтиб, Орол мавзуси кун тартибида
24 Ağustos 2018 - 14:18 'да юкланди ва 1555 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, беш Марказий Осиё давлати президентлари айни муаммони муҳокама этиш учун Туркманистонга йиғилишган.

Орол муаммоси, ҳудуддаги экологик ҳолатни яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишларни муҳокама этишди.

Шу йил май ойи охирида Ўзбекистон “мисли кўрилмаган” туз-қўм бўронига саҳна бўлган.

Хоразм ва Қорақалпоғистон минтақасида кузатилган бўрон яна кун тартибига деярли қуриб битган Орол денгизи муаммосини олиб чиққан.

Бўроннинг “мисли кўрилмаган”ига диққат қилган баъзилар уни “табиий офат”га ҳам қиёс беришган.

Ҳудуд экологиясига масъул айримлар эса, бу каби бўрон Ўзбекистонда бундан аввал ҳеч қачон содир этилмаганини эътироф этиш даражасигача боришган.

Кутилмаган ва “беқиёс” бу бўрон манзарасида минтақа аҳолисининг соғлиги, минтақа экологияси ва қишлоқ хўжалигининг кейинги тақдири борасида жиддий хавотирлар пайдо бўлган.

Агар, бу каби бўронлар яна такрорланадиган бўлса, унинг олдини қандай қилиб олиш мумкинлиги, акс-ҳолда улар етказажак зарарнинг кўлами нечоғлиқ бўлиши борасида саволлар ўртага чиққан.

Туз ва қум бўрони ўша пайтда ижтимоий-мулоқот тармоқларида ҳам энг кўп муҳокама этилган мавзулардан бирига айланган.

Оролбўйи минтақасидаги экологик вазиятга жадаллик билан эътибор қаратишга қаратилган кўплаб даъватлар янграган.

Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг мажлиси эса, айнан шу ҳодисадан уч ой ўтиб бўлиб ўтмоқда.

Йиғинга жамғарманинг жорий пайтдаги раиси бўлган Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳри мезбонлик қилмоқда.

Расмий хабарларга кўра, беш Марказий Осиё давлатлари бирдек ҳозир бўлган йиғинда Орол муаммоси оқибатларини юшатиш, сувни тежаш ва ҳудуддаги экологик ҳолатни яхшилаш масаласига эътибор қаратилган.

Марказий Осиё мамлакатларининг бу борадаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш борасида сўз борган.

Орол муаммоси

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида жойлашган Орол денгизи ҳудуди бўйича 1960 йилга қадар дунёда тўртинчи ҳисобланган.

Денгиз ўша йиллардаги Совет Иттифоқи олиб борган сувни тақсимлаш сиёсати қурбони бўлган.

Орол йиллар давомида шиддатли суръатда ўз қирғоқларидан чекина борган.

Охирги 40 йил ичида денгиз майдони икки бараварига қисқарган.

Сув сатҳи 18 метрга пасайиб кетган. Денгиздаги сув ҳажми эса, беш мартага қисқарган.

Туз миқдори ошиб кетгани боис, балиқлар қирилиб кетган.

1993 йил бошида тўрт Марказий Осиё давлати иштирокида Оролни қутқариш халқаро фонди тузилган.

2008 йилда бу фондга БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчи мақоми берилган. Фонд томонидан 2015 йилгача учта йирик лойиҳага қўл урилгани маълум.

Жаҳон банки, халқаро молиявий ташкилотлар ва донор давлатлар томонидан молиялангани айтилган бу лойиҳаларнинг умумий қиймати миллиардлаб долларларга баҳоланган.

Аммо 2014 йилда NASA томонидан олинган сўнгги фотосуратлар Жанубий Оролнинг шарқий қисми буткул қуриб кетганини кўрсатган.

Чоралар ва режалар

Ўзбекистон томонига кўра, сўнгги йилларда Оролбўйи ҳудудида қатор кенг миқёсли лойиҳаларни амалга оширишган.

Ҳавога чанг-туз кўтарилишининг олдини олиш мақсадида Орол денгизи қуриган 350 минг гектар майдонга саксовул ва шўрга чидамли ўсимликлар экилиб, бутазорлар барпо этилган.

Бундай ҳудудларнинг умумий майдони қарийб 700 минг гектарга етган.

Орол ҳалокати оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича ўтган тўрт йил ичида 500 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилган.

Президент Шавкат Мирзиёев қудратга келганидан йил ўтибоқ, Оролбўйи минтақасини ривожлантиришга қаратилган беш йиллик Давлат дастури қабул қилинган.

Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузурида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси тузилган.

Унга 200 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилгани айтилган.

Қозоғистон эса, орада Орол денгизининг ўзига қарашли шимолий қисмини Ўзбекистон тарафидаги жанубий ҳавзадан ажратиб тўғон қурган.

Бунинг ортидан денгиз икки қисмга – Кичик ва Катта Оролга ажралиб қолган.

Ҳозир ҳам Қозоғистон тарафидан Кичик Оролни кенгайтириш ишлари тўхтамаган.

Айни уринишлар боис шимолий қисмдаги сув сатҳи 40 метрдан ортиқроққа кўтарилган.

Шундай экан, айнан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган жанубий қисми назарда тутилганда, Оробўйи минтақасини олдинда нималар кутмоқда?

Бу каби табиий офатларнинг олдини олиш мумкинми ва чорак асрлик Орол муаммосини нега ҳануз ўз ечимини топмаётир?

Орол фожеасини бартараф қилишга биргина Марказий Осиё давлатлари ўзларининг кучи етадими?

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube