Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Чингизхоннинг қабри қаерда?

Чингизхоннинг қабри қаерда?
26 Ağustos 2018 - 13:15 'да юкланди ва 1677 марта ўқилди.

Чингизхоннинг қабри қаерда?

Бутун инсоният тарихидаги энг йирик империянинг бошлиғи, эски Дунёнинг бешдан тўрт қисмини забт этган саноқсиз бойликлар эгаси бўлмиш кўчманчи қабилалар раҳнамоси буюк ҳоқон Чингизхоннинг қабри, унинг сўнгги қўнимгоҳи қаерда жойлашганлиги масаласи кўп асрлар давомида олимлар ва мутахассислар, энг асосийси хазина изловчиларни қизиқтириб келган.

Унинг қабрини топиш илинжида қанчалаб илмий ва сайёҳлик экспедициялари уюштирилган, аммо бирорта ҳам аниқ маълумот учрата олишмаган. Мўғул халқи ва мутахассисларининг фикрича, уларнинг буюк бобокалони қабри Улан-Батордан шимолда, пойтахтдан анча узоқликда, аллақандай тоғли ерда жойлашган. Афсонада келтирилишича, уни Бурхан-Хамдун тоғида дафн этишган. Хитойлик олимларнинг фикрига кўра эса, хоқон умуман бош-қа ерга дафн этилган.

Чингизхон қабрини изловчи экспедиция аъзоси ва Урумчидаги тарихий музей раҳбари профессор Цан Хуннинг илмий ишончига кўра, афсонавий қўмондоннинг ҳақиқий дафн этилган жойи, тахминан топилган. Агар бу тахминлар ўзини оқласа, унда бу топилма бутун дунё илм-фан оламидаги ҳақиқий мўъжиза бўла олади.

Бу тахминий топилма қабр Хитой ҳудудида Мўғулистон чегараси яқинида Олтой тоғи этакларидан топилган. Дарвоқе, хитойлик олимлар кейинги йилларда Чингизхоннинг мозори айнан шу ҳудудда бўлиши кераклигини қайта-қайта таъкидлашган, чунки кўпчилик ҳарбий юришларида унинг қўшини айнан шу ердан ўтган. Чингизхон 1227 йилда тангутлар ўлкаси бўлмиш Си-Ся устига юриш қилиш пайтида ўлган. Унинг ўлими тафсилотларининг бир неча тури мавжуд. Улардан бирига кўра, қўмондон ёввойи отларни жамоа бўлиб овлаш давомида отдан йиқилиб тушган.

Унинг оти нимадандир ҳуркиб, ён томонга бурилган, хон эса ерга қулаган. Шундан сўнг кекса император ўзини ёмон ҳис қилган.

Унинг лашкарбошилари ҳарбий юришни тўхтатиб, ортга қайтишни маслаҳат беришган, аммо Чингизхон юришда давом этиш фикрида қаттиқ туриб олган. Ҳатто ўлимидан олдин ҳам у шуни қаттиқ талаб қилган. Хоннинг ўлими токи тангутлар устидан мутлақо ғалаба қозонилгунга қадар ўта махфий сақланган. Бошқа бир тахминга кўра, Чингизхон камон ўқи жароҳатидан (Марко Поло шундай деб ҳисоблаган) ёки чақмоқ уришидан (Плано Карпини шу фикрга ишонган) ҳалок бўлган экан.

Кенг тарқалган мўғул афсонасига кўра эса, Чингизхон тангут маликаси гўзал Кюрбелдишин-хотун етказган жароҳат туфайли оламдан ўтган. Ўта мафтункор, айёр ва ҳийлакор бу аёлни тангутлар подшоси Шидурхоҳоқон махсус жўнатган.

Чингизхон Марказий Осиёни босиб олгач, унинг лашкарбошилари маҳаллий туркий жангчи бойларнинг дабдабали тўй-ҳашамларда тақадиган қурол-аслаҳалари ва кийимларини кийиб, тақиб оладилар.

Чингизхон ўзи эса қурол-аслаҳаларни қанчалик яхши кўрмасин, мусулмонларнинг ҳашаматли қуроллари-ю, буюмларидан атай фойдаланмаган. У кўчманчиларнинг кийимларини кийишда давом этган эски урф-одат ва анъаналарга амал қилган. Мўғул миллий қадриятларига Хитой ва Мусулмон маданияти таъсирининг олдини олиш учун у ўз халқига ҳам ўз анъаналаридан чекинмасликни буюрган.

Чингизхон ўлгач, унинг лашкарбошилари ва фарзандлари ўз ҳукм-дорларининг хоки ва руҳи абадий ором олиши учун қўлларидан келган ҳамма нарсани қилганлар.

Чингизхоннинг дафн этилган жойи қаттиқ сир тутилган. Қабрини минглаб отлар ёрдамида маросимдан сўнг, ер билан бир қилиб, текислаб ташлашган. Дафн жараёнида икки минг нафар киши иштирок этган. Аммо дафн маросимидан кейин хоннинг саккиз юз нафар отлиқ аскарлари уларни чопқилаб, бўлакларга бўлиб ташлашган. Лекин бу саккиз юз нафар жангчи ҳам бир кундан кўп яшай олмаган. Чингизхоннинг сўнгги манзили қаттиқ сир сақлангани ва келажакда бу қабр душманлар тарафидан очиб, таҳқирланишининг олдини олиш мақсадида хоннинг тўққиз нафар ўғли уларни ҳам қатл қилишган. Кейин эса шу атрофда ёки яқин оралиқда учраб қолган ҳар қандай кишини дар-ҳол қўлга олиб, ўлдириш учун махсус соқчилар қўйишган.

Ўтган асрнинг 90-йилларида мўғул халқининг энг ишончли ҳамкори бўлмиш Собиқ Совет Иттифоқи парчалангач, Чингизхоннинг қабрини излаб топиш мақсадида Мўғулистонга америкалик ва япониялик тадқиқотчилар кўплаб экспедициялар уюштиришган. Археологлар олдига эса Мўғулистон ҳукумати биттагина шарт қўйган.

Яъни – «Буюк аждодимизнинг хокини безовта қилманглар». Экспедициячилар бу қабрни излаб топиш учун миллионлаб доллар сарфласалар ҳам, уларнинг саъйи-ҳаракатлари бесамар кетаверган. Хитойликларда афсонавий қўмондоннинг қабрини излаб топиш учун илмий қизиқишдан ҳам кўра, сиёсий манфаат доимо устун бўлган. Яъни Мўғулистонда буюк император сифатида эъзозланадиган хоннинг қабрини топиш орқали Пекин бу минтақанинг ҳақиқий ва тенг-сиз етакчиси ким эканлигини қўшниларига кўрсатиб қўймоқчи.

Бундан ташқари, Чингизхоннинг қабрини кашфиётчиларига ҳад-ҳисобсиз бойликлар, олтин ва кумуш тақинчоқлар, қимматбаҳо тошлар ҳам ато этиши шубҳасиз. Ахир, бу қабрда яширилган хазина миллионлаб долларга баҳоланиши аниқ. Тўғри, бу ерда хоннинг қабри ҳақиқийлиги хусусида турли зиддиятлар мавжуд. 1950 йилда Хитойда бир мақбара қурилган бўлиб, хитойликларнинг айтишича, унда Шимолий Цинхай музофотидан топилган Чингизхоннинг хоки сақланарди.

Бироқ, хон қабри кашфиётчиларидан бири профессор Цан Хунинг фикрига кўра, мақбарада сақланаётган бу хок умуман буюк ҳоқонга тегишли эмас. Агар чиндан ҳам улар топган қабрда Чингизхоннинг хоки ва хазинаси мавжуд бўлса, унда бу топилмани минг йилликнинг энг йирик кашфиёти деб ҳисоблаш мумкин. Аммо. Биргина шу аммо барча фаразларни йўққа чиқаришга қодир. Чунки буларнинг барчаси илмий тахминлар, холос.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube