Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Темурийлар (Мовароуннаҳр ва Хуросон)

Темурийлар (Мовароуннаҳр ва Хуросон)
29 Ağustos 2018 - 10:57 'да юкланди ва 1153 марта ўқилди.

Темурийлар (Мовароуннаҳр ва Хуросон)

Амир Темур вафот этганида, унинг икки ўғли тирик – Мироншоҳ а Шоҳруҳ тирик эди. Мироншоҳ Озарбайжон ва Ироқда, Шоҳруҳ Хуросонда ноиб эди. Темур невараси Кобул ва Ҳинд ерлари ноиби Пирмуҳаммадни валиаҳд деб эълон қилган эди. Лекин ундан олдин 1405 йил 18 март куни Мироншоҳнинг ўғли Халил Султон бир гуруҳ тарафдор амирлари ёрдамида тахтга чиқарилди ва Мовароуннаҳрнинг олий ҳукмдори деб эълон қилинди. Бу биродаркушлик уруши бошланишига сабаб бўлди. Халил Султонга қарши дастлаб Фарғона водийси ва Туркистон ҳокимлари амир Худойдод ва шайх Нуриддин исён кўтарди. Кейин Халилнинг укаси исён бошлади, Кеш вилоятининг Жийдалик номли жойида юз берган жангда Ҳусайн қўшини тор-мор келтирилди. Самарқандни олиш учун йўлга чиққан Пирмуҳаммад Насаф яқинида мағлуб бўлди.

Амир Темур вафотидан бир йил ўтгач Мовароуннаҳр ва Хуросон бир неча бўлакларга бўлиниб кетди. Хуросонда Шоҳруҳ, Балх, Ғазна ва Қандаҳорда Пирмуҳаммад, Ғарбий Эрон ва Озарбайжонда Мироншоҳнинг ўғиллари Умар ва Абу Бакр, Сирдарёдан шимолдаги Туркистон, Ўтрор каби шаҳарларда амир Бердибек, Фарғона водийсида амир Худойдод, Хоразмда эса чингизий Идику Ўзбек ҳукмдорлик қиларди.

Шоҳруҳ 1405 – 1408 йилларда Мовароуннаҳрни Хуросонга қўшиб олиш учун бир неча бор ҳаракат қилишига қарамай муваффақият қозона олмади. 1407 йил 22 февраль куни Шибирғонда валиаҳд Пирмуҳаммад Пир Али Тоз бошлиқ бир гуруҳ фитначилар томонидан ўлдирилди. Лекин ҳукмдор бўлишни истаган фитначи ҳам бошқа ғаламислар томонидан бўлган зулмдан қочиб Ҳиротга қочиб келди, у ерда Шоҳруҳ томонидан қўлга олиниб қатл этилди.

1408 йил темурийлар ва қора қўюнлилар ўртасидаги жангда Амир Темурнинг ўғли Мироншоҳ ҳалок бўлди. Озарбайжон ва Ироқ узил-кесил темурийлар ҳукмронлигидан чиқди.

1409 йил баҳорида Худойдод Ўратепа ва Шоҳруҳияни босиб олди ҳамда Самарқандга юриш қилди. Зарафшон дарёси бўйидаги Шероз қишлоғи яқинида бўлган жангда Халил Султон мағлуб бўлди ва асир олинди. Бу вақтда Сейистон ва Кирмондаги исёнларни бостириб ўз мулкида тинчлик ўрнатган Шоҳруҳ Мовароуннаҳрга юриш қилди. У 1409 йил 25 апрель куни Самарқандга кириб келди. Амир Худойдод эса аввал Тошкентга қочди, сўнг Мўғилистон хони Муҳаммаддан паноҳ сўради. Хон уни тутдириб қатл эттирди ва бошини Шоҳруҳга юборди.

Шоҳруҳ Мовароуннаҳр ва Хуросонни бирлаштиришга эришди. У Мовароуннаҳрга ўғли Улуғбекни ноиб этиб тайинлади. Улуғбек оталиғи Шоҳмалик билан бирга биринчи марта 1410 йил 20 апрелда Туркистон ҳокими Шайх Нуриддин ва унинг иттифоқчилари билан жангга киришди. Жангда исёнчилар ғалаба қозонди, Улуғбек эса Калиф томон қочди. Шоҳруҳ 1410 йил ёзида қўшинини олиб Мовароуннаҳрга келди ва Шайх Нуриддин исёнини бостирди.

1412 йили Шоҳмалик Ҳиротга чақириб олинди ва Мовароуннаҳрни идора қилиш Улуғбек зиммасига юкланди. Улуғбек 1414 йили катта қўшин билан Фарғона водийсига юриш қилди, Амирак Аҳмад Андижон ва Ахсини топшириб Мўғилистонга қочиб борди. У ерда хондан ёрдам олгач Фарғонага қайтиб келди ва Ўш яқинида бўлган жангда Улуғбек қўшинини енгди.

1415 йили Улуғбек иккинчи марта Фарғонага қўшин тортди. Амирак Аҳмад бу сафар хам Кошғарга қочиб кетди. Шоҳруҳнинг аралашуви сабаб кескинлик бартараф этилди, Фарғона водийси Улуғбек давлатига тобе бўлиб қолди.

1425 йил баҳорида Улуғбек Мўғилистон томон юриш бошлади. Иссиқкўл яқинида бўлган жангда Улуғбек қўшини Мўғилистон хонлиги қўшинига қақшатқич зарба берди.

1427 йили Дашти Қипчоқ хони Бароқ ўғлон Улуғбекка қарши уруш эълон қилди. Сиғноқ яқинида ҳар икки қўшин қароргоҳ тиклади ва ўртада сулҳ тузилди, лекин тунда хоин мўғуллар Улуғбек қўшини қароргоҳига ҳужум қилишди. Бу тўқнашувда Улуғбек қўшини катта йўқотишларга учради, чекинаётган Мовароуннаҳр қўшинини мўғуллар Самарқандгача таъқиб қилиб борди.

1428 йили Улуғбек пул ислоҳоти ўтказди. Ўзигача зарб қилинган мис чақа тангаларни бир хил вазндаги янги тангаларга алмаштиришга фармон берди. Бу ислоҳот натижасида бир хил оғирликдаги мис чақа тангалар зарб қилинди ва вазнига қараб олдингиларига алмаштирилди. Шубҳасиз, мазкур тадбир ички савдонинг ривожланишига ва пулфуруш фирибгарларнинг фаолиятини тўхтатишга хизмат қилди. Шунинг учун Улуғбекнинг тангалари халқ орасида “фулуси адлия” (“адолатли чақа тангалар”) номи билан машҳур бўлди.

Улуғбек 1428 йили оламшумул ишни охирига етказди. Унинг раҳбарлигида Самарқанд шаҳрида ўша замонда тенгги йўқ расадхона қурилди. Расадхона халқ орасида “Нақши жаҳон” номи билан машҳур эди. Расадхонада бир қатор илмий кашфиётлар қилинди, жумладан, Улуғбек ўзининг “Зижи жадиди Кўрагоний” асарини айнан шу ерда олиб борилган кузатишларга асосланиб ёзган.

1447 йил 12 март куни Шоҳруҳ исёнчи невараси Султон Муҳаммад исёнини бостириш мобайнида Рай вилоятида оламдан ўтди. Шоҳруҳ вафотидан сўнг ўша замон урф-одатларига мувофиқ, Улуғбек тахтга чиқиши керак эди. Лекин шаҳзодалар турли вилоятларда ўзларини ҳукмдор деб эълон қилишди. Улуғбекнинг ўғли Абдуллатиф 1447 йил баҳорида Ҳиротни эгаллаш учун бўлган жангда Аълоуддавла қўшинидан енгилди ва қамоққа ташланди. Улуғбек ўғлини озод қилиш мақсадида Аълоуддавла билан сулҳ тузди, сулҳга кўра, Абдуллатиф озод қилинди, эвазига Улуғбек Хуросонга бўлган даъвосидан воз кечди.

1448 йил баҳорида Улуғбек ва Абдуллатифнинг бирлашган қўшини Ҳиротга юриш қилди. Тарноб жангида Аълоуддавла қўшини мағлуб бўлди ва Улуғбек Ҳиротни эгаллади. Улуғбек шаҳарни Абдуллатифга қолдириб Самарқандга қайтди, лекин Абулхайр бошлиқ кўчманчилар ҳужумига учради. Жангда кўчманчилар тўлиқ ғалабага эришмаган бўлса-да, Улуғбек қўшини катта талафот кўрди. Вазиятдан фойдаланган Абдуллатиф отасига қарши исён кўтарди. У Амударёдан кечиб ўтиб Термиз, Кеш ва Ҳисорни босиб олди, сўнг Самарқандни истило қилиш учун йўлга чиқди. 1449 йил октябрда Дамашқ қишлоғи яқинида кечган жангда Улуғбек қўшини енгилди. Улуғбек фитначи ғаламисларнинг хоинлиги туфайли Самарқандга киритилмади, шунингдек, Шоҳруҳияга ҳам яқин йўлатилмади. Ноилож қолган Улуғбек Абдуллатифга таслим бўлди. Абдуллатиф 1449 йил 27 октябрда укаси Абдулазиз ва отаси Улуғбекни бир гуруҳ мунофиқ-мулҳидларнинг иғвоси билан қатл эттирди. Лекин ўзи ҳам тахтда узоқ қолмади, унинг ўзи 1450 йил 9 май куни суиқасд натижасида ўлдирилди. Тахтга Абдуллоҳ мирзо чиқарилди, Бухорода эса Абу Саид тахтга ўтирди. Абу Саид Самарқандни олиш учун йўлга чиқди, лекин оғир мағлубиятга учраб Абулхайр ҳузурига ёрдам сўраб борди. 1451 йили Абу Саид ва Абулхайрнинг бирлашган қўшини Самарқанд яқинида Абдуллоҳ қўшинини енгди. Келишувга мувофиқ, Абулхайр катта тўлов олиб юртига қайтди, Абу Саид эса Самарқандда олий ҳукмдор деб эълон қилинди.

1454 йили Абулқосим Бобур Самарқандни қамал қилди, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг аралашуви билан сулҳ тузилди.

1457 йилда Хуросон ҳукмдори Абулқосим Бобур вафот этди. Бундан фойдаланган Абу Саид Ҳиротга юриш қилиб, уни жиддий қаршиликсиз эгаллади. Шундай қилиб, Абу Саид Хуросон ва Мовароуннаҳрни бирлаштиришга муваффақ бўлди.

1468 йил март ойида Абу Саид Ироқи Ажам ва Озарбайжонга қўшин тортди. Марв шаҳрида қора қўюнли Ҳусайн Али билан музокара олиб борди. Абу Саид юриш давомида Қора қўюнлилар давлати ҳудудини таламаслиги ҳамда Табризда бирлашиб шимолда Арзирум ва Марандни босиб олган Узун Ҳасанга зарба беришга келишиб олинди. Абу Саид қўшини Каспий денгизи жанубидаги шаҳарларни бирин-кетин жангсиз эгаллай бошлади. Абу Саид 1468 йил кузда шартномага зид равишда Табризни эгаллади. Ҳусайн Алининг Табриздан қўшинларни олиб чиқиб кетиш ҳақидаги талаби бажарилмади. Айни шу пайтда Узун Ҳасан ҳузуридан элчи келди ва Абу Саидни Қора Қўюнлилар давлатига қарши гижгижлади. Абу Саид оқ қўюнлилар тузоғига илиниб қолганини сезмасди. Табриздан шимолдаги Маранд номли жойда қора қўюнли Ҳусайн Али оқ қўюнли Узун Ҳасан билан тўқнашди, жангда қора қўюнлилар қўшини мағлубиятга учради. Абу Саид эса Табризда қора қўюнлиларнинг қолган қўшинига зарба берди. Энди Абу Саид оқ қўюнлилар ҳукмдори Узун Ҳасандан ўзини Озарбайжон ҳукмдори деб эълон қилинишини кутаётганди. Лекин бундан дарак бўлмади. Абу Саид ўғли Маҳмудни сулҳ тузиш учун жўнатди, лекин бундан бирор натижа чиқмади. Абу Саид қиш келаётганидан хавфсираб қўшинини ортга қайтармоқчи бўлди, аммо ниятига етолмади. Абу Саиднинг асосий қўшини 1469 йил бошида оқ қўюнлилар қўшини томонидан кутилмаганда берилган зарбадан ўзини ўнглай олмади. Абу Саид ўзига содиқ гвардияси билан Хуросонга қочишга уринди, бироқ у ўз яқинлари билан асирга тушди. Уч кундан сўнг қора қўюнлилар Ҳиротга ўрнатмоқчи бўлган темурийзода Ёдгорнинг ҳукми билан қатл этилди. Абу Саиднинг ўғли Маҳмуд эса бир амаллаб Ҳиротга қочиб келишга эришди.

Абу Саид қатлидан бир йил ўтиб оқ қўюнлилар гумаштаси Ёдгор мирзо 10 минг кишилик қўшин билан Ҳиротга юриш бошлади. Бу вақтда Ҳиротда Ҳусайн Бойқаро Маҳмудга қарши исён кўтариб тахтга чиқди. Ноилож қолган Маҳмуд Самарқандга қочишга мажбур бўлди. 1470 йил ўрталарида Ёдгор мирзо бошлиқ қўшин Ҳиротга етиб келди ва жангсиз шаҳарни истило қилди. Ёдгорнинг ҳукмронлиги бир неча ойдан ошмади. Оқ қўюнлилар ғафлатда қолган кунларнинг бирида Ҳусайн Бойқаро тунда Ҳиротни қўлга киритди. Ёдгор асирга олинди. У Узун Ҳасанга мутлақ тобе бўлиб, бир вақтлар Абу Саидни ўлимга ҳукм қилганди. Ёдгор ҳеч қандай тараддудсиз қатл этилди. Шундай қилиб, Хуросонда Ҳусайн Бойқаро (1470-1506) ҳукмронлиги бошланди.

Абу Саид ўлимидан сўнг унинг ворислари Аҳмад (1469-1493) ва Маҳмуд (1493-1494) ҳукмронлиги даврида темурийлар давлатининг таназзулга учраш белгилари яққол намоён бўлди.

1494 йили Маҳмуд вафотидан сўнг, ўғли Бойсунқур тахтга чиқарилди. Бироздан сўнг Маҳмуднинг бошқа ўғли Султон Алининг тарафдорлари Бойсунқурни тахтдан ағдаришди. Лекин орадан кўп ўтмай Султон Али Бойсунқур қўшини томонидан қулатилди. Тахтга яна Бойсунқур чиқди. 1497 йил бошида Бухорода ҳукмронлик қилаётган Султон Али тахтни қайтариб олишга уринди, лекин у жўнатган қўшин енгилди. Айни шу вақтда Андижондан йўлга чиққан Бобур Самарқандни қамал қилди. Қамал етти ойга чўзилди. Ниҳоят, Бойсунқур қочгач, шаҳар таслим бўлди. Узоқ қамалдан сўнг Самарқандда очлик ҳукм сурарди. Андижонлик аскарлар қўлга илинадиган нарсали бўлишмади. Бобур қўшинидаги аскарлар бирин-кетин Андижонга қочиб кета бошлади. Боз устига, Андижонда бўлаётган воқеалар ҳам қувонарли эмасди, шунинг учун Бобур Самарқандда роппа-роса юз кун ҳукмронлик қилгач Андижонга қайтди. Бобур қўшини Самарқандни тарк этиши билан, Султон Али Самарқандга кириб олди.

1499 йили Муҳаммад Шайбонийхон Самарқандга биринчи марта ҳужум қилди. Шаҳар 9 ой қамалда тутилди. Ниҳоят, Муҳаммад Шайбонийхон ҳийла ишлатишга мажбур бўлди. У Султон Алининг онаси Зуҳрабегимни никоҳига олишни айтиб мактуб жўнатди. Саройдаги бир гуруҳ зодагонлар бу сулҳни яхши қаршилашди. 1500 йил ёзида Самарқанд Муҳаммад Шайбонийхонга таслим бўлди. Султон Али бир неча кундан сўнг қочишга уринаётган пай ўлдирилди.

1500 йилнинг кузида Самарқандга юриш қилган Бобур кўчманчи ўзбеклар қўшинининг ғафлатда қолганидан фойдаланиб тунда шаҳарни эгаллади. Муҳаммад Шайбонийхон шаҳарни қанчалик осон олган бўлса, шунчалик осон бой берди. Шундан сўнг у Бобурга қарши урушиш учун астойдил тайёрлана бошлади.

1501 йил май ойида Муҳаммад Шайбонийхон ва Муҳаммад Бобур қўшини Сарипул номли жойда тўқнашди. Бобур қўшини мағлубиятга учради, бунга унинг қўшинидаги мўғуллар ҳам катта ҳисса қўшди. Улар саросимага тушиб қолган самарқандликларни ўлдириб талашди.

Мағлубиятга учраган Бобур Самарқандга яширинишга мажбур бўлди, Шайбонийхон қўшини эса шаҳарни қамал қилди. Қамал 4 ой давом этди. Ниҳоят, сулҳ тузилди. Бобур ва у билан бирга чиқиб кетадиганларга зиён етказилмаслиги кафолатланди. Бобур ва унинг маслакдошларини сулҳ шартларини қабул қилишдан бошқа чоралари қолмади. Муҳаммад Шайбонийхон 1501 йилнинг сентябрь ойида Самарқанд шаҳрини бутунлай эгаллади. Шундай қилиб, темурийларнинг Мовароуннаҳрдаги ҳукмронлиг барҳам топди.

Мовароуннаҳрни тўла бўйсундирган Муҳаммад Шайбонийхон 1506 йили Хуросонга қўшин тортди. Ҳусайн Бойқаро вафотидан сўнг тахтга чиқарилган унинг икки ўғли Бадиуззамон ва Музаффар Ҳиротни ҳимоя қилишдан ожиз эди. 1507 йил 20 май куни кўчманчи ўзбеклар қўшини Ҳиротни қўлга киритди ва Хуросондаги темурийлар ҳукмронлигига барҳам берди.

“Шарқнинг машҳур сулолалари” (Шодмон Воҳидов, Алишер Қодиров, Академнашр 2013)
362-367 бетлар

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube