Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ойдинга

Ойдинга
08 Eylül 2018 - 6:00 'да юкланди ва 569 марта ўқилди.

(Суратда: Муҳаммад Солиҳ рафиқаси Ойдин Солиҳ ила. Москва, 1975)

«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН

 

ОЙДИНГА

Ориққинам менинг, гўзал ниначим,
Урушқоним менинг, аҳилим менинг,
Товушқоним менинг, тезкор гиначим,
Камалак сингари, ҳар хилим менинг.

Сен менинг ойимсан, менинг мўъжизам,
Ой каби ҳеч қачон тутилмаганим,
Сен ёлғиз кучлимсан, менинг ожизам,
Дафъатаним менинг, кутилмаганим.

Тилимга ҳеч қачон чиқмайди чипқон
Сен ҳақда гапирсам, менинг мўъжизам,
Сен учун яшасам узоқ яшайман,
Менинг кераккинам, менинг бежизам.

Масрур мажнунтолим, мунгли тўронғил,
Ойдингинам менинг, ярим қоронғим.

1979

(221)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (136-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort