Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Кўчарсан

Кўчарсан
07 Eylül 2018 - 6:00 'да юкланди ва 407 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

КЎЧАРСАН

Мағрур бўлма, қўндим, дема, юртингга,
Бебақодир, кўп турмассан, кўчарсан,
Ажал жоми навбат билан сузилар,
Навбат етса, қониб-қониб, ичарсан.

Бу работда роҳат кўрган, тинган йўқ,
Катта бозор, битган бирор дўкон йўқ,
Ғамхонадир, аниқ манзил, макон йўқ,
Бу маконга келган бўлсанг, кечарсан.

Дилда айрилиқнинг минг битта доғи,
Тавба қил Тангрига йигитлик чоғи,
Тегади, ҳаётнинг офтоб, ёмғири,
Пилигинг ёндирар, сўнгра ўчарсан.

Йиққанларинг бўлар бир кун култепа,
Рўшнолик ўрнида, хонанг хароба,
Суягинг сурмага, танинг туроба
Айланар, сезмассан, ерни қучарсан.

Дунё турар, ризқ-рўз деган туканмас,
Боъқий деб билганнинг муроди унмас,
Ажал – ўқдир, тан – милтиқдир, жон бир сас,
Ризқ томига чақмоқ тушса, кўчарсан.

Яхши соат, ажиб вақтдир, хуш айём,
Умр оздир, ақл қисқа, ҳар иш хом,
Жон бир қушдир, вужуд – тузоқ, фалак – дам,
Қачон бундан қутуларсан, қочарсан.

Маҳдумқули, сўзлар, сўзлари битмас,
Дарди йўқлар дардмандларни тингламас,
Нодон сўздан сўз изламас, англамас,
Ориф бўлсанг, сўздан маъно сочарсан.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort