Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бўла-бўла кетарсан

Бўла-бўла кетарсан
10 Eylül 2018 - 6:00 'да юкланди ва 298 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

      БЎЛА-БЎЛА КЕТАРСАН

Қора қонлар ютиб, ҳасратлар чекиб,
Молга машғул бўла-бўла кетарсан.
Лабларинг титрагай, юрагинг ёқиб,
Гумонларинг, ортиб, бирга кетарсан.

Бунча жафо ўғил, қизу зан (хотин) учун,
Бу не ишрат хок бўлажак тан учун,
Бари найранг ўтажак бир кун учун,
Ҳалол-ҳаром, йиға-йиға кетарсан.

Мағрур бўлма, қувватингга, молингга,
Ажал тортди Довудни ҳам дамига,
Қилча жонинг, эътибор эт ҳолингга,
Олсанг-берсанг, боқа-боқа кетарсан.

Молига кўз тикма, беримсиз бойнинг,
Эллар кезиб, кўзи тўймас гадойнинг,
Мўмин бўлсанг, қуллигин қил Худойнинг,
Беш вақт ёда, сола-сола кетарсан.

Маҳдумқули, асло билмас нетарин,
Ҳар ён борса, дасти етар ажалнинг,
Зулматларда, йиғлаб кетди, падаринг,
Сенми, бундан кула-кула кетарсан?

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort