Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Замондошларимга маддоҳликдан воз кечганим ҳақида- 17

Замондошларимга маддоҳликдан воз кечганим ҳақида- 17
10 Eylül 2018 - 10:54 'да юкланди ва 367 марта ўқилди.

17. ЗАМОНДОШЛАРИМГА МАДДОҲЛИКДАН ВОЗ КЕЧГАНИМ ҲАҚИДА

Менинг қўлимда Ўзбекистон Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш Республикаси Агентлигининг 2011 йил 19 май кунида берилган 3368 – сон билан рўйхатга олинган ҳосила асар бор. Асар номи «Замонавий ўзбек адабий тилида «Ўтмоқ» феълининг қўлланилиш имкониятлари ҳақида мухтасар хулоса». Асар муаллифлари Шукуров Анвар Юлдашевич, Давлетов Тимур Баҳодирович, Муртазаев Аброр Одиловичлар. Гувоҳномада «Муаллифлар юқорида кўрсатилган асар яратилганда бошқа шахсларнинг муаллифлик ҳуқуқлари бузилмаганлигига кафолат берадилар» деб ёзиб қўйилган.

Ўзбекистон Тил ва адабиёт институти директори, филология фанлари доктори М.Маҳмудов «Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси»да мени танқид қилганида, мана шу гувоҳномани илова қилиб раддия билдирганимда тилшунос олимимизнинг гаплари нотўғри эканлигини исботлаб берган бўлардим.

Афсуски, газетанинг ўша сони йўқолиб кетибди. Бўлмаса, домла нима деганларини ҳозир сизларга келтириб, у кишининг менинг гапларим ҳақиқатда ўзбек тилшунослигида жуда катта кашфиёт эканлигини исботлаб берардим.

Гап нима ҳақда?

«Ўзбек» атамаси ҳақидаги рисолам чиқиб, Ўзбек сўзи айнан Ўғуз-Берк сўзларидан пайдо бўлганлигини айтганимдан сўнг, юртимиздаги кўп ижодкорлар бу гапни мендан анча олдин айтганликларини юқорида айтиб ўтдим. Фақат, менинг хулосам бу гапга 4000 йилдан ошганлиги ҳақидаги муддатни ҳам айтганлигим эди.

Китобчани тарқатишдан ҳеч қандай турмушим учун ҳеч қандай моддий манфаат ололмаслигимга кўзим етгач. Миллиардлаб сўм миқдорида пул топишим мумкинлиги ҳақида янги лойиҳа «лўп» этиб ёнимдан чиқиб қолди.

Рус тилида компьютерда ёзилган матнларни ёзаётганингизда, матнда хатога йўл қўйсангиз, матн тагига автоматик тарзда қизил чизиқ тортилади. Компьютер сичқончасини хато сўзнинг охирига олиб бориб, сичқончанинг ўнг тарафини боссангиз хато сўзнинг тўғри ёзилиш вариантларини ҳам кўрсатади. Агар сўзингиз тўғрилигига амин бўлсангиз, янги сўзни базага киритиб қўйсангиз, қизил чизиқ йўқолади. Компьютернинг бу дастури матн ёзувчи кишига имло хатоларни тузатувчи устоз вазифасини ўтайди. Шунинг учун русча матнлар бизда имло хатосиз ёзилиши билан ўзига тортади.

Балким, Олий Мажлис, Вазирликлар, идораларимизнинг ҳалиям рус тилида ҳужжатлар, нормалар, Қонунлар ёзишларининг боиси шундандир?

Компьютер Дастуридаги бу функция одатда Windows Дастурига киритилган. Windows Дастури эса америкалик кашфиётчи ва миллиардер Билл Гейтсга тегишли. Аслида АҚШ-Ғарбий Европанинг Россияга нисбатан қўяётган иқтисодий санкцияларининг илдизида муаллифларнинг ҳақ-ҳуқуқини поймол қилаётганлиги фактидан ҳам келиб чиқади.

Яъни, Россия Windows Дастурини аввалбошда қароқчиларча бузиб Россия шароитига мослаб олганди. Яқин-яқинларда Билл Гейтсга бу дастур учун пул тўлаётган бўлмаса, аввалбошда маданий тил билан айтганда бировнинг Дастуридан ўғринча фойдаланаётган эди. Россия орқали барча МДҲ давлатлари ҳам бу дастурдан ўғринча фойдаланади.

Бу ўғирлик! Биз ҳам бу дастурдан фойдаланганимиз учун шу ўғирликка шерикмиз ҳойнаҳой. Менимча бировларнинг ғоялари, дастурларини «ўзиники» қилиб олишда Хитойга тенг келадигани йўқ. Ҳиндистон ҳам ундан қолишмаса керак.

Windows компьютер Дастури ихтирочиси Билл Гейтс шундоғам Планетанинг энг бой одами ҳисобланиб, унинг моддий бойлиги 80 миллиард доллардан кўп. Бу пулларнинг кўпчилиги АҚШ, Европа Иттифоқи мамлакатларига Windows компьютер Дастурини сотишдан тушган маблағлардан ташкил топади. Муаллифлик ҳуқуқига нисбатан покдомонлик маданияти шаклланиб, Европа унга амал қилаётганлигига 300 йилдан ошиқ вақт бўляпти. Шунинг учун ҳам пахта, ғалла, нефть, газ, қурол сотмасаям интеллектуал мулк Windows компьютер Дастури сотиш эвазига Билл Гейтс бизнинг йиллик бюджет кўрсаткичларимизлан тўрт беш баравар кўр сармоя тўплаган.

Агар Россия ва МДҲ давлатлари, Хитой ҳамда Ҳиндистон давлатлари ҳам Муаллифлик ҳуқуқига тўлиқ амал қилиб, Windows компьютер Дастури учун қандайдир миқдорда унга ақча берганида Билл Гейтснинг пули қанча бўлишини тасаввур қила оласизми?

Билл Гейтс қароқчиларга қарши уз-зу кун кураш олиб боряпти. Бир йилда бир неча миллиард долларни Хайрия ҳам қилиб юборади. Қайсидир йили Европа Иттифоқининг қайсидир бир суди Билл Гейтсдан 500 млн. доллар жарима ундирди. Шу одамнинг бу пулларни тўлашда юзидаги бирон бир томирида ачиниш ҳолати юз бердимикин?

Ваҳоланки, у ўзининг фарзандларига 100 миллион ёки 200 млнлик сармоя беради. Билл гейтснинг иш тартиби эрталаб соат 8-00 дан бошланиб, кеч соат 20-00гача ишлар экан. Унинг ўрнига бир миллион доллари бор ўзбек бўлганда борми, кўча-куйга эмас, олам-у жаҳонга сиғмай қоларди (узр, сал ошириб юборибман, миллатдошимиз Алишер Усмонов борлиги эсимдан чиқибди, лекин у Россияда).

Ўзбекларнинг ҳам ҳатто, Ўзбекистон шароитида долларлик миллиардерлари бордир, аммо, улар эски пинжакни кийиб, оддийгина қўшнисидан фарқ қилмайдиган шароитда яшашга маҳкум. Чунки, биринчидан унинг йиққан сармояси хуфя йўл билан топилган, иккинчидан ичимиздан бундай бойлар чиқса, дарров унинг ўзини қамоққа тиқиб, мол-мулкини талаб қўямиз. Буларнинг ҳаммаси онгимиз большевистик ғоялар қудуғидан суғорилади. Тўғри, охирги икки йилда вазият бироз юмшаяпти.

Ҳа, ўртоқлар! Биз камбағалларча фикрлаш иллатидан қутула олмаяпмиз. ФБда «фуқаро» сўзи арабчадан ўгирганда «камбағал» маъносини беради, шу сўзни ўзгартирайлик деган яхши эътирозлар бўляпти.

Мен бу таклифга қўшиламан. Келинг Ўзбекистон гражданлари эркакларини – Ўзбекистон Беки паспорти, аёлларини Ўзбекистон Бегойими деб номлайлик!!! Зора ҳаммамиз бойлар каби, оқилона, доно фикрлайдиган бўлсак.

Билл Гейтс қароқчиларга қарши жуда оқилона курашяпти. У нима қиляпти. Мана у Windows – 1 компьютер Дастурини сотувга чиқарди. Қароқчилар бу дастурни бузиб, пул ишлаш мақсадида бировларга сота бошладилар. Шу пайтда Билл Гейтс Windows-2 компьютер Дастурини сотувга чиқаряпти. Кейин 3,4,5,6,7,8,9,10,11 ва ҳоказо дастурларни тайёрлаяпти. Қароқчилар эса унинг янги Дастурини энди синдирган пайтда, унданда янги, қулай Дастур уларнинг ҳафсаласини пир қиляпти. Шунинг учун Билл Гейтс кунига ўн соатдан ишлаяпти.

Мана шу изчилликни англагач, мен билан укам иккимиз Ўзбек тилидаги матнлардаги хатоларни топиб берувчи, Билл Гейтснинг Windows-2 компьютер Дастурининг ўзбекча муқобили – янги ўзбекона компьютер Дастурини ишлаб чиқаришни ният қилдик.

Алишер Навоий бобомиз «Хамса» достонини яратишдан олдин «Осон эрмас бу майдон ичра турмоқ Низомий панжасига панжа урмоқ» деганларидек, биз бутун дунёни қамраб олган киши Билл Гейтснинг «панжасига панжа урмоқ»чи бўлдик!!!

Агар ишимиз ўнгланиб кетса мамлакатда нечта компьютер бор, биласизми?

Бир миллионта фойдаланучи энди пайдо бўлгандир. Ўша пайтда чамалаб кўрсам, бемалол 100.000 бўлиши мумкин эди. Агар Ресупубликамиздаги ҳар бир фойдаланувчи бизнинг компьютер Дастурни 10.000 сўмдан сотиб олса борми? Яна бир миллиард пул қаққайиб турибди-да!!!

Бу ишни ин ша Аллоҳ амалга оширишга ишондик. Нега энди одам қилган ишни одам қилолмайди?

Аслида укам иккимиз бу ғояни амалга оширишни бошлаганимизга анча йиллар бўлган эди. Ўша пайтда айнан шу иш билан биздан ташқари яна учта компания иш олиб борарди. Укам яхши бир филолог аёлни ишга олиб, дастур базасига ўзбекча сўзларни киритишни йўлга қўйган. Вақти-вақти билан мен ундан хабар олиб турардим.

Тўсатдан ўша шуғулланаётган аёл чет элга ўз соҳаси бўйича ишга кетиб, Дастурлаш ишлари ярим йўлда қолиб кетди.

Ўзбекистонда худди шундай бир неча фирмалар бор эди. Рақобат кучли, биз эса маркетинг- маҳсулотни сотиш масаласида нўноқ эдик. Мен укамга далда бериб, Россиялик миллиардер Чичваркиннинг ҳаётий йўлини мисол келтирардим.

Россиядаги иқтисодий буҳронлар бошланган 90-йилларда Чичваркин бир орқасига рюкзагига компьютер эҳтиёт қисмларини солиб идорама-идора юриб маҳсулотини сотишни йўлга қўяди. У эрталаб чиқаётганида бугун 400-чи (балким 300 ёки 200) чи мижозга битта эҳтиёт қисм сотишим шарт дея ният қилиб ишга чиққан. Ўзингиз биласиз собиқ СССР одамлари психологиясини уларнинг ёнига маҳсулот олиб борсангиз уни бирон –бир камчилиги бўлса керак,-дея ерга уриб, иложи бўлса, бепул олиб қолишни истайди. Ана шундай ҳолатда 399 та рад жавобини олгач 400-мижозга қандай бўлмасин сотишим керак,-дея турли-туман йўллар билан маҳсулотни сота бошлаган. Эртасига 380-чиси, ундан кейин 300, 250, 200, 150, 100,50 ва ниҳоят 10-мижозга товарини ўтказа бошлагач иши юришиб кетган. Алалхусус, миллиардер бўлиб кетади.

Ўзбек тилидаги электрон матндаги хатоларни топиб берадиган Дастур яратиш учун унинг базасига аввал сўзларни киритиш керак эди.

Энди Ўзбек тилининг изоҳли луғати, Ўзбекча русча луғат, Ўзбек исмлари, Ўзбек топонимлари ва бошқа китоблар орқали сўзларни топа бошладик.

Изоҳли туғатимиз эса ночор эканлигига амин бўлдим. Ночорлигидан ташқари кўпгина ўзбек-туркий сўзларни бошқа тилларга қўш –қўллаб топшириб қўйганимиз маълум бўлиб қолди. Қаерга боришингни билмай қоласан баъзида.

Иккита филолог – талабани қаватимга олиб уйимда Дастур яратиш биглан шуғуллана бошладик.

Талабалардан бири тўрткўллик Тимур Давлетов бир куни битта китоб олиб келиб қолди. Китобнинг номи «Дунёвий ўзбек тили» деб номланиб, 2003 йили Мирзо Улуғбек номидаги Тошкент Миллий Университетининг босмахонасида, муаллифлари физика-математика фанлари доктори А.Қ.Пўлатов, И.О.Пўлатова ва Т.П.Мўминова муаллифлигида , филология фанлари доктори, профессор А.А.Абдуазизов масъул муҳаррирлигида чоп этилганди.

Бу китобда ўзбекча сўз ясаш уумллари кўрсатилган бўлиб, китобнинг 357-бетида ўзбек тилида битта феълнинг кўринишлари – шакли 100.000 тага бориши ҳақида назарий хулосага келинганди.

Шу китоб асосида сўзлар шаклларини ясай бошладик. Феълларга келган пайтимизда битта феълнинг 100.000 кўриниши бўлиши мумкин деган гепотеза менинг ижара хонамда ўз исботини топди. Яна бироз ишладик шакллар 100.000 тадан ҳам оша бошлади. Замонавий электрон матнларда кўп ишлатиладиган битта фехлнинг шакллари 175.400 та бўлганда ишни тўхтатдик. Тарихий рекорд ўрнатилганди!!!

–Бўлди! Етарли, буни патентлаштириб қўйишимиз керак, дедим мен!

Биз биттагина «Ўтмоқ» феълининг 175.400 та шаклини, яна тағин ҳозир вақтли матбуотда ишлатилаётган сўзларни олдик. Агарда Алишер Навоий ва ундан кейинги даврлардаги Ўтмоқ феълини, ўтадурмен, ўтмағон, ўтайдурғон, ўтуб каби классик шаклларини олсак битта сўздан 500.000 та шакл ясаг мумкинлигига амин бўлгандик.

Мен патентлаштириб олган ҳосила асар – ўзбек тили тарихида ҳеч ким қилмаган кашфиёт эди. Бунинг маънисига тушунмаган Тил ва адабиёт институти директори, филология фанлари доктори эса менинг устимдан куламан, деб ўзи кулгига қолаётганди.

Давоми бор

Анвар Шукуров

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort