Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Баҳор деганим

Баҳор деганим
12 Eylül 2018 - 6:00 'да юкланди ва 372 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ҚОР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

 

БАҲОРГА ДЕГАНИМ

Ўтинаман, баҳор,
ўзинг мадад бер,
сен ўзинг тушунтир,
англат сен ўзинг.
Ахир,
ям-яшилдир илтижоларинг,
ўтинчинг лоладир,
райҳондир сўзинг.
Мен бир айтиб кўрдим,
унда йўқ шафқат.
Чақинингдан тездир жаҳлин суръати.
Фақатгина сени,
сенигина фақат
рад қилишга, балким,
етмас журъати.
Сенга ёлбораман,
тезроқ йўлга чиқ.
Бор,
гўзал хабарчим,
хазонсиз элчим.
Юраги муз. Эрит.
Бағри тош. Юмшат.
Жимгина кет тезроқ
ва қайтиб кел, жим.
Баҳорни рад этган юракдан фақат
совиса арзийди,
арзир кечса воз.
Ташрифингни ерда қолдирадими
ёки йўқми,
шуни билиб бер, холос.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort