Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Нега ётибсан

Нега ётибсан
13 Eylül 2018 - 6:00 'да юкланди ва 594 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

НЕГА ЁТИБСАН

Эй, ўлкаси обод, мулкина мағрур,
Мулкнинг бақоси йўқ, нега ётибсан?
Ҳой, иқболи бедор, давлатга масрур,
Молнинг вафоси йўқ, нега ётибсан?

Ширин жон риштаси танда ўсалдир,
Нафсинг бир чивиндир, молинг асалдир,
Дунё битмас селдир, умринг бир солдир (кема),
Эътибор йўқ, уйғон, нега ётибсан?

Тоат даргоҳга йўл, азм эт, чекинма,
Ишинг хушлик бўлса, ҳеч бир ачинма,
Ўғил-қиз, мол дея, кўпам кучанма,
Қўймаслар, ҳолингга, нега ётибсан?

Фалак палахмонин тинмай отадир,
Замин бир аждарҳо умр ютадир,
Ажал ўроғини қўлда тутадир,
Кафанингни бичар, нега ётибсан?

Маҳдумқули, ишим “оҳ” билан “зор”дир,
Жон бир жўмард эрнинг харидоридир,
Дунё охиратнинг Кишти[1] коридир,
Уруғ соч ҳар соат, нега ётибсан?

[1] Кишти Нуҳ пайғамбарнинг кемасининг оти.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort