Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мирзиёев репрессияларни қайта бошлашга рози бўлдими?

Мирзиёев репрессияларни қайта бошлашга рози бўлдими?
11 Eylül 2018 - 17:26 'да юкланди ва 1088 марта ўқилди.

Сўнгги ҳафталар ичида Ўзбекистонда ҳибсга олинган блогерлар расман турли важлар билан айбланишган, аммо уларнинг қўлга олиниши асл сабаби – мактабларда ҳижобнинг ман этилишига қарши чиқишлари бўлган, деб ишонилади.

Ҳибслар президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган ислоҳотлар ҳаққонийлигини текшириш учун синов сифатида ҳам кўрилмоқда.

Блогерларнинг ҳибсга олиниши 24 август куни «ички ишлар ходимининг қонуний талабига бўйсунмаслик» айби билан қўлга олинган Тўлқин Астановнинг 10 кунлик маъмурий қамоқ жазосига тортилиши билан бошланган.

Эртаси куни Facebook тармоғида Муҳаммад Шакур номи билан танилган блогер Шокир Шарипов “оммавий тартибсизлик келтириб чиқарганг” учун ички ишлар бўлимига чақиртирилган.

28 августга келиб, ўзининг консерватив қарашлари билан машҳур уч нафар блогерлар – Мусанниф Адҳам (Адҳам Олимов), Зиёвуддин Кабиров (Зиёвуддин Раҳим) ва Отабек Усмонов ҳибсга олинди.

Уларнинг уйларида тинтув ўтказилиб, компютерлар ва қўл телефонлари олиб қўйилган. Олимов ва Кабиров “ички ишлар ходимига бўйсунмагани” учун 10 ва 15 кунга озодликдан маҳрум этилган.

Айни вақтда блогерларнинг биринчиси Тўлқин Астанов озодликка чиқди, лекин унга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ман этилган.

Нега бундай бўлмоқда?

Ҳибслар 15 август куни кучга кирган ягона мактаб формаси тўғрисидаги қонунни блогерлар танқидга тутилиши ортидан бошланган эди.

Блогерлар мазкур қонун асосида ҳижобнинг давлат мактабларида тақиқланишини ноқонуний, деб эътироф этганлар ва бу билан мусулмонларнинг эътиқод эркинлиги бузилаётганини урғулашган

Уларнинг баъзилари, ҳатто, одамларни ҳижоб тақиқига нисбатан ўз норозилигини билдириш учун кўчага чиқишга ундашган.

Мусанниф Адҳам ўз Facebook саҳифасида шундай ёзган эди: «Шахсан мен ягона мактаб формасига қаршиман. Кийиниш бўйича ҳар қандай тартиб-қоидага қаршиман.»

2 сентябр куни ҳибсга олинган яна бир блогер Миразиз Аҳмедов бундан бироз олдин агар қизларининг рўмол ўраши тақиқланса, у ҳолда уларни мактабга юбормаслигини айтган эди.

Диний мавзуларни кўтарган блогерларнинг бундай фаоллашишига президент Шавкат Мирзиёевнинг сўз эркинлигини таъминлаш чақириқлари ва диний эркинлик ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасини яхшилаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари сабаб бўлган, дея тахмин қилинади.

Францияда истиқомат қилувчи сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов Facebook’даги постида мазкур ҳибсларни маҳаллий блогерлар ҳамжамиятини «қўрқитиш» кампанияси сифатида баҳолаган.

У, шунингдек, ҳибсларни президент ижозатисиз амалга ошириб бўлмаслигини таъкидлаган.

«Демак Мирзиёев репрессияларга рози бўлди, репрессияларга кўрсатма берди, репрессияларни оқлади ва қабул қилди,» деб ёзади Раббимов.

АҚШда яшовчи ҳуқуқшунос Миракмал Ниязматов ҳибслар ноқонунийлиги ва улар Ўзбекистонда қонун устуворлиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар учун жиддий синовлигини айтган.

Human Rights Watch ташкилоти тадқиқотчиси Стив Свердлоу “ноқонуний айбловлар” билан блогерларни «ҳибсга олиш, уларнинг уйига огоҳлантиришсиз бостириб кириш ва адвокат олиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш “нотўғри” эканлигини маълум қилган.

Социология соҳаси бўйича тадқиқотчи бўлмиш Лондонда яшаб келаётган Алишер Илҳомов одамларни ўз фикрини изҳор этиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жамиятни “диний радикализм томон етаклаши” мумкинлигидан огоҳлантирган.

6 сентябр куни ҳукумат “тақиқланган ахборотларни тарқатувчи” вебсаҳифаларни мониторинг қилишнинг янги тартиб-қоидаларини эълон қилди.

Адлия вазирлигига кўра, бундай ахборот топилган сайтлар қора рўйхатга киритилади ва мамлакат ҳудудида блокланади.

Шунингдек, вазирликнинг огоҳлантиришича, “диний экстремизм, бўлгинчилик ва фундаментал ғоялар”ни тарғиб қилган сайтлар ҳам блокка учрайди, блогерлар эса ўзлари чоп этаётган ҳар қандай ахборот учун масъулиятни ўз бўйнига олади.

Фаол блогерларни жазолаш ва янги тартиб-қоидаларни ўрнатиш билан ҳукумат бундан буён шу пайтга қадар изн берилган сўз эркинлигига бошқа тоқат қилмаслигини билвосита таъкидламоқда.

Янги қоидаларга таянган расмийлар исталган блогерни тақиқланган ахборотни тарқатишда айблаб, унинг фаолиятига чек қўйишлари мумкин.

Бундан ташқари, шу кунларда мамлакат ҳудудидан Facebook тармоғига кириш анчайин қийинлашгани кузатилмоқда.

Бундан олдинроқ ҳукумат ўзбекистонликлар орасида машҳур бўлиб кетган Skype ва WhatsApp мессенжерларининг фаолиятига ҳам таъсир ўтказган эди.

Ҳозирда Каримовнинг репрессив сиёсати мамлакат сиёсий ҳаётидаги турли машҳур шахслар томонидан аёвсиз танқид қилинаётган бўлса-да, Мирзиёев борган сари ўтмишдошининг изига тушиб олаётгандек туйилмоқда.

Манба: Би-Би-Си радиоси

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort