Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон: Ислом академиясида ҳижобини ечмаган 4 қиз ўқишдан ҳайдалди

Ўзбекистон: Ислом академиясида ҳижобини ечмаган 4 қиз ўқишдан ҳайдалди
12 Eylül 2018 - 14:55 'да юкланди ва 885 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Тошкентдаги Халқаро Ислом академиясида ҳижобини ечмаган 4 талаба ўқишдан ҳайдалди. Дарсга киритилмаётган яна 60 талаба ўқишдан ҳайдалиш ёки ҳижобни ечиш танлови қаршисида қолган.

124 ҳижобли талабадан 60 таси академия маъмуриятининг босимлари остида парик ва дўппи кийиб кела бошлаган. Уларга ҳатто бўйнига шарф ўрашга ҳам рухсат берилмаган.

Ҳали ҳайдалмаган 60 талаба ҳижобини ечишдан бош тортган. Ректорат улар билан “тушунтириш” ишларини олиб бормоқда. Уларни ўқишдан ҳайдаш учун дарсга келмаган соатлари санаб борилмоқда.

Ўқитувчи Абдурашид Абдуллаев бошчилигида ходимлар ҳижобли қизга уни ечиш бўйича “тушунтириш” олиб бормоқда.

Ислом академияси ўқитувчиси Абдурашид Абдуллаев бошчилигида ходимлар ҳижобли қизга уни ечиш бўйича “тушунтириш” олиб бормоқда.

Суратни Би-би-сига тақдим қилган манбанинг айтишича, босим остида қолган талаба йиғламоқда.

Ҳижоби учун ўқишдан ҳайдалган собиқ талабаларнинг уйига ҳокимият ва ички ишлар органларидан масъуллар келиб босим ўтказган.

Ҳижобни ечишдан бош тортган 6 талаба академия ётоқхонасидан қувилган ва ҳамманинг кўз ўнгида кун бўйи юклари билан ҳовлида кутишга мажбурланган.

Ректор Шуҳрат Ёвқочев ҳаттоки ходимлардан ҳам ҳижобни ечишни талаб қилган. Ўқитувчиларга академия биноси ичида намоз ўқиш тақиқланган.

Бу ҳақда академияда ишловчи ходимлардан бири овозини бермаслик шарти билан маълум қилди.

“Оғриқли томонларидан бири шуки, академиядаги нодир қўлёзмаларни ўқишга ихтисослашган ва бошқа ноёб кадрлар бор. Улар академияда олиб борилаётган сиёсатдан норози бўлиб ишдан кетмоқчи. Бироқ ректорат уларни кетишига изн бермаяпти. Бу ердан кетсангиз ҳеч қаерда ишлай олмайсиз, деб таҳдид қилишяпти. Айрим ҳижобли ўқитувчилар ўз ҳисобидан таътил олиб ишга чиқишмаяпти”.

Шу йилнинг 28 август куни Ислом академиясига ректор этиб тайинланган Шуҳрат Ёвқочев ишни ҳижоб ва намозхонларга қарши курашишдан бошлагани айтилмоқда.

Академияда ишловчилардан бирининг айтишича, Ёвқочев 2006 йили Ислом университетига ректор бўлганда ҳам ҳижоб ва намозни тақиқлаши билан машҳур бўлган.

Ўшанда Ёвқочев 3 ой ректорлик қилган.

Би-би-си манбасининг айтишича, яқинда тайинланган Ёвқочев атестациядан ўтолмаган, аммо ҳижоб ва намозга қарши қарашлари билан машҳур бўлган собиқ ходимларни яна академияга қайтарган.

Би-би-си Ислом академияси ректори Шуҳрат Ёвқочевдан изоҳ олишга ҳаракат қилди.

Ислом академияси 2018 йилнинг апрел ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан ташкил қилинган.

Мирзиёев Ислом динини ўрганишда Ўзбекистон орқада қолганини айтганди.

Бироқ Ислом академиясида ўнлаб талаба ҳижоб сабаб ўқишдан ҳайдалиши мумкин, яна бир неча нодир кадрлар эса у ерни тарк этиш тадоригига тушиб қолган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort