Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ортга қайтманг!

Ортга қайтманг!
13 Eylül 2018 - 9:04 'да юкланди ва 696 марта ўқилди.

Диний сиёсатдаги кескин бурилиш (июл ойидан) ҳамда сўз эркинлигига қарши жиддий бир таҳдид (август-сентабир) сиёсий ҳокимиятда бирлик йўқлигини кўрсатади.

“Кarimof – Inoyatof & CO” синдикати етиштирган ва Шавкат Мирзиёев ислоҳотларига юракдан қўшилмаган элита яқин кечмишда синовдан ўтган манфур усулларни (айниқса, мафкура соҳасида) ишга солиб, сиёсат ғилдирагини эски изга солиб олишга ҳаракат қиляпти.

Икки-уч ой ичида юз берган ёқимсиз ўзгаришлар тепасида Президент турганига мен ишонмайман. Қанча катта гаплар айтилди! Не-не ваъдалар берилди! Халқ ишонтирилди! Энди бирданига 180 даражага ўзгариб қолиши мумкинми?! Ким ишонади бунга?!

Йўқ! Одам бу қадар тез ва осон ўзига қарши бормайди! Эл-юрт кўзида обрўйини ўз қўли билан ва бу қадар тез тўкмайди!

Демак, ҳокимиятнинг сиёсий йўлакларида президентимиз Шавкат Мирзиёевга қаттиқ босим ўтказиляпти, руҳини, шижоатини синдириш ва ўз йўлларига қайириб олиш мақсадида балки кимлардир эски гапларни қўзғаб шантаж ҳам қилаётгандир. Бундан бошқача тахмин хаёлга келмаяпти.

Нима бўлганда ҳам, кўзи оч, орқаси шилта кимсалар милярд-милярд дўлларлар билан ўлчанадиган манфаатларидан оппа-осон ажраб қолишни истамайди, албатта. “Очдан қоч!” деган гаплар бор. Айниқса, кўзи очдан ҳар нарсани кутса бўлади.

Халққа суянинг, муҳтарам Президент! Шу халқ сизга ва сиз таклиф қилган йўлга овоз берди! Энг муҳими – кейинги чорак аср давомида ёруғликдан умиди тамоман узилган, юраги зада халқимиз сизга ишонди! Сизни суя бошлади!

Бардам бўлинг! Ислоҳотларда давом этинг! Орқангизда сизни сайлаган 80 фоиздан ортиқ халқингиз турибди!

“Эскилар”нинг ҳамма маслаҳати ҳам сизнинг ва юртнинг манфаатига тўғри келавермайди. “Эскилар” эртага ўтади, аммо халқнинг меҳр-муҳаббати қолади!

Ортга қайтманг!

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort