Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Вазир ўқувчиларнинг сазойи қилинганини қоралади

Вазир ўқувчиларнинг сазойи қилинганини қоралади
14 Eylül 2018 - 18:35 'да юкланди ва 805 марта ўқилди.

Кийиниш маданияти «танқид қилинган» 12 сентябр кунги «Ўзбекистон 24» каналининг «Халқаро Пресс клуб» кўрсатувида ТВ журналистларининг ўзлари этика қоидаларини қўпол бузишди.

Шу куни ТВ журналистлари Тошкент шаҳрининг 110 ва 50 мактаблари ҳудудидаги «мактаб формаси» киймаган ўқувчи ва ўқитувчиларни уларнинг ва ота оналарнинг изнисиз ТВ орқали очиқ кўрсатиб сазойи қилишди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов муҳим муаммоларни унутиб, тинимсиз ўқувчилар формаси ҳақида ёзаётган, касб этикасини унутган журналистларни ўз «Facebook» саҳифасида қоралаб чиқди.

«Этикага кўра, агар телевидение орқали шахс розилигисиз бирор киши салбий образда намойиш этилса, уларни кимдир таниб қолмаслиги учун юзларини ёпиш керак бўлади. Тараққийлашган жамиятда шахсни оммавий таҳқирлашга йўл қўйиб бўлмайди, айниқса, болаларни!», дея ёзди Шерзод Шерматов.

Ўз ҳамкасбларининг ҳаракатини «Турон-24» нашри журналистлари ҳам қоралашди. Мақолага кўра, кўрсатувда «калта юбка кийган, соч ўстирган, юзларини бўяган ўқувчилар билан бирга устоз-мураббийлар»нинг кийинишлари қораланган.

«Лекин бирортасининг юзлари ёпилмаган ёки танимас даражада беркитилмаган. ТВ журналистлари шу тариқа ўз касбини суиистеъмол қилган ҳолда инсон ҳуқуқларини поймол қилган».

Шунга ўхшаш ҳолат, жорий йилнинг 1 апрелида эфирга узатилган, ёшларнинг истироҳат боғларида қўл ушлашиб юргани, ўпишгани қораланган «Яширин камера» кўрсатуви жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган эди.

Кўрсатувда унинг бошловчиси 22 яшар Бадриддин Ҳусниддинов ёшлар олдига камера билан қўққисдан бориб сўроққа тутади.

3 апрель куни Ўзбекистон Адлия вазирлиги бу кўрсатувни узатган «Mенинг юртим» телеканалини халқаро ва маҳаллий қонунчилик меъёрларини бузганлиги ҳақида расмий огоҳлантириш берган эди.

Рассом Туз

Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort