Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Тарихимизнинг қора доғлари: Бошда қилич ўйнатиб қўшиб олиш сиёсати

Тарихимизнинг қора доғлари: Бошда қилич ўйнатиб қўшиб олиш сиёсати
16 Eylül 2018 - 13:09 'да юкланди ва 1593 марта ўқилди.

«ТАРИХИМИЗНИНГ ҚОРА ДОҒЛАРИ: БОШДА ҚИЛИЧ ЎЙНАТИБ ҚЎШИБ ОЛИШ СИЁСАТИ»

Ҳудудий жиҳатдан кенг майдонга эга бўлган Қўқон хонлиги мулкини босиб олиш учун чор Россияси қўшинлари (1864—1865 йиллари) асосий ҳужумнн Верний (Алмати), Туркистон ва Чимкент шаҳарларини ишғол этишга қаратди.

Босқинчи рус генераллари Веревкин, Черняев, Лерхе, Дебу, Колпаковский бошлиқ жангари зобитлар ва ас-карлар 1864 йилда Туркистон, Чимкент шаҳарларини босиб олиш учун Қўқон хонлигининг лашкарбошиси (амирул-лашкари) Алимқул сарбозлари билан ҳаёт-мамот жанги олиб борди. 1864 йилнинг кузида Туркистон томондан генерал Черняев, Авлиёота томондан генерал Лерхе қўмондонлигидаги чор Россиясининг аъло-даражада қуролланган қўшинлари қўқонлик ватанпарварларга қарши шафқатсиз жанг қилишди. Чимкент ва Иқон аёвсиз тўпга тутилиб, шаҳар ва қишлоқ бутунлай вайрон қилинди. Амирул-лашкар Алимқул қўмондонлигидаги Қўқон хонлиги мудофаатчилари ёвуз душманга қарши мардонавор кураш олиб бордилар. Бироқ бу жангда кучлар тенг эмасди. Тактик ва стратегик жиҳатдан жангни уюштириш, аскарларни ҳужумга шайлаш, сафарбар қилиш тажрибасига, уюшқоқлиқ, жанговарлик ҳолатига эга бўлган чор аскарлари ҳужум қуролларидан тўғри ва аниқ фойдаланнш санъатини эгаллаган эдилар. Доимо ўз сафини янги кучлар билан тўлдириб борган чор қўшинлари мағлубият кўрмай, ғалаба сари интилдилар.

Боз устига туркистонлик ватанпарвар химоячилар замонавий қурол-аслаҳаларга эга эмасдилар. Оддий халқ қурол ишлатиш, душманни мўлжалга олиб отиш машқидан йироқ эди. Урушиш ҳарбий санъати етишмасди. Туркистон, Чимкентдаги даҳшатли жангни ўз кўзи билан кўрган шоир Ҳусайн Шайх (адабий тахаллуси «Камина») бир шеърий тарихий манзума ёзди.

Шоир ватан ҳимоячилари қўлларидаги қуролдан тўғри ва моҳирона фойдалана олмаганликлари туфайли урушда бегуноҳлар қони дарё бўлиб оқаётганлигидан афсусланиб шундай ёзади:

Мусулмон ўқ отса, ўрусга тегмас,
Ўруслар отган ўқ хато кетмас.

Ҳақиқатан ҳам турли юртлардаги босқинчилик ва талончилик урушларида маҳорати ошган рус генераллари, зобитлари ва аскарлари, шоир Камина ёзганидек, мўлжалга бехато уриб, ҳаммаёқни қонга ботирдилар. Қўлига қурол ушламаган, унинг билан муомала қилиш илмини эгалламаган оддий халқ эса душман мулжалига нишон эди. «Биз қурол ушлашни ва отишни билмайдиган ярим ёввойи одамларни қўйни отгандек отиб ўлдирардик», — деб фахр ва ғурур билан маҳаллий аҳолига нисбатан нафратинн яшира олмай ёзади рус зобитларидан бири ўз кундаликларида.

Чор ҳукумати маҳаллий халқни ҳар қандай йўлларни ишлатиб бўлса ҳам, ҳатто энг муқаддас туйғуларига тажовуз қилиш билан қўрқитиб бош эгдиришга ҳаракат қилди. Масалан, генерал Черняев Туркистон шаҳри таслим бўлмаса, шаҳарнинг кўрки ва юраги бўлган, халқнинг азиз зиёратгоҳи ҳисобланмиш Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасини тўпга тутажаклигини эълон қилади. Ва бу фақат пўписа бўлиб қолмасдан, полковник Веревкин гуруҳи шундаи қабиҳ ишни чиндан ҳам амалга оширади. Шу тариқа улар инсониятнинг юксак ақл-заковати билан барпо этилган шаҳарлар, тарихий обидалар кулини кўкка совурдилар. Босқинчиларнинг бундан кўзлаган мақсадлари аниқ эди. Бой қадимий маданиятимизни йўқ қилиб, биз ўтмишда ҳеч нарса кўрмаган ва яратмаган ёввойи бир оломон бўлганмизу, бутун маданиятни бизга улар олиб келганлигига ўзимизни ҳам, бошқаларни ҳам ишонтириш ва эвазига доимо миннатдор бўлиб, қуллуқ қилиб, итоатда яшашга мажбур этиш — мана улар кўзлаган ва кейинчалик маълум даражада эришган мақсад. Туркистонни забт этиб, Чимкент ва кейин Тошкент шаҳри томон юриш ниятида бўлган генерал Черняев бошлиқ босқинчилар йўлини тўсмоқ зарур эди. Тошкентлик воқеанавис муаррих Муҳаммад Солиҳ қори ўзининг «Тарихи жадиди Тошкент» («Тошкентнинг янти тарихи») номли қўлёзма асарида (Абу Райҳон Беруний номли Шарқшунослик институтидаги 5732 рақамли қўлёзма) ёзишича, Қўқон хонлигига қарашли жами қишлоқ ва шаҳарлардан аскарлар, кўнгиллилар ва ватанпарварлар хонликнинг жасур лашкарбошиси Алимқул бошчилигида Чимкент ҳимоясига отланадилар. Бироқ генерал Черняев бош бўлган, босқинчи қўшинлар 1864 йил 22 сентябрда кўплаб тўп милтиқ, замбараклардан тинимсиз ўқ ёғдириб, юртимизнинг минг-минглаб; фарзандларини нобуд қилиб, Чимкентни ишғол этади.

Профессор Ҳ. Зиёев «Чоризм истилоси» мақоласида Тошкент мағлубияти ҳақида шуларни ёзади:

«Тошкент шаҳри учун бўлган аёвсиз жангда чор аскарлари 72 солдатини йўқотган бўлса, мудофаачилардан ўн мингдан кўпроғи ўлдирилади, яраланади, кўплари Сибирга сургун қилинади. Генерал Черняев қўмондонлигида 1865 йилнинг январь ойида юртнинг 8—9-минг ҳимоячи фарзандини нобуд қилиш ҳисобига Қўқон хонлиги ихтиёридаги Чимкент шаҳрини қўлга киритиш билан босқинчилар аввал бошида кўзда тутган мақсад узил-кесил амалга ошади. Қаттол ва жаллод рус лашкарбошисининг эндиги ҳужуми Тошкентга, ундан кейин Бухоро, Қўқон ва Хивага қаратилган эди».

1864 йилнинг кузида Черняевнинг Тошкентни босиб олишга биринчи уриниши муваффақиятсиз тугайди. 1865 йилнинг ёзида у Тошкентнинг сувбошиси бўлмиш Ниёзбек қалъасини эгаллаб олгач, шаҳарга навбатдаги юришини бошлайди. Черняев аввало анҳорнинг сувини бўғиб олиб, Тошкентни қирқ икки кун давомида сувсиз қолдиради. Руслар бостириб келаётганликлари тўғрисидаги хабарни эшитган тошкентликлар Қўқон хонлигига қарам бўлганликлари учун хондан ёрдам сўрайдилар. Шаҳар доруғаси Алимқул Тошкент аҳолисини ўз эрклари учун курашга чорлаб оташин нутқ сўзлайди. Қўқондан ёрдам келгач, Тошкент ҳимоячиларининг сони 30 минг кишига етади. Расмий маълумотларга қараганда, рус солдатлари 1950 нафар бўлган. Тартиб ва ташкилотчиликнинг йўқлиги, керакли ҳарбий техиика билан таъминланмаганлик сабабли хонлик қўшинининг сон жиҳатидан устунлиги ҳам тўқнашувда фойда бермайди. Черняев ҳал қилувчи ҳаракатни жанубдан — Темур-дарвозаси тарафдан бошлайди. Бу билан у Қўқон ёки Бухородан келиши мумкин бўлган ёрдамчи кучларга халақит беришни мўлжаллайди. Илк тўқнашув 1865 йилнинг 9 майида бўлиб ўтади. Черняев Алимқул ҳалокатидан кейин шаҳар таслим бўлар, деган илинжда ҳужумни хиёл тўхтатиб туради. Бухоро амирининг қўшини яқинлашиб келаётганидан хабар топгач, 15 майга ўтар кечаси шаҳарга ҳужум бошлашга қарор қилинади. 16 ва 17 май кунлари ҳам кўча жанглари давом этади.

Генерал Черняев бошлиқ жаллодлар Тошкент шаҳри истилоси кунлари 12 мингдан ортиқ бегуноҳ одамлар қонини дарё қилиб оқиздилар.

17 май куни Тошкент аъёнлари қаршиликнинг беҳудалигини ҳисобга олиб, шаҳарни топшириш учун музокарага киришадилар. Оренбург генерал-губернатори Кржижановский 1865 йилнинг сентябрида маҳв қилинган Тошкентга келиб, уни мухтор қарам мулк деб эълон қилади.

Черняев шу йилнинг кузидаёқ Жиззахга юриш бошлайди, Аммо 1866 йил март ойида Черняев Петербургга чақириб олинади ва унинг ўрнига юборилган генерал Романовский 8 май куни Ержарда амир қўшинларини мағлубиятга учратади, 24 май куни Хўжандда ҳам русларнинг қўли баланд келади. Август ойида Кржижановский Тошкент, Хўжанд ва Чирчиқорти ўлкасини Россияга қўшиб олиш тўғрисида кўрсатма беради. Амир билан музокараларда келиша олмагач, 2 октябрда Бухорога қарашли Ўратепа қалъасини, 18 октябрда эса Жиззахни истило қилади. Босиб олинган ерларда 1867 йилда фавқулодда Туркистон генерал-губернаторлиги тузилади. Инженер-генерал К. П. Кауфман бош қилиб тайинланган бу губернаторликнинг маркази этиб Тошкент белгиланиб, Сирдарё ва Еттисув вилоятлари ҳам унинг таркибига киритилади.

Тошкент шаҳрида зўр ҳарбий истеҳком барпо этган Россия империяси ватандоши Бекович-Черкасский бошлиқ ҳарбий отрядлари сафарининг фожиали якуни учун ўч олиш мақсадида бирин-кетин Хоразм, Қўқон ва Бухорога қонли юришини давом эттиради…

Рус генералларидан Фон Кауфман. Фондер Флит, Бардовский, Тронкий, Колпаковский, Веревкин, Ломакин, Головачев, Гродеков, Меллерь-Закомельский, Константинович бошлиқ ҳарбий кучлар 1873 йилда Хивани эгаллаб, чор Россияси ҳукуматининг олий мукофотларини оладилар. Янги тузилган Туркистон генерал-губернаторлиги Тошкентни ўзига қароргоҳ этиб, Бухоро амирлиги, Қўқон ва Хива хонликларига қарашли барча ерларни тезроқ босиб олиш бош режаларини тузиб чиқади.

Рус қўшинлари босқинчиликни авж олдириб, 1868 йил 1 май куни Самарқанднинг Чўпонота тепалигида Бухоро қўшинларини енгишади, 2 майда эса Самарқанд шаҳри таслим бўлишга мажбур қилинади. Рус аскарлари Самарқанддан Бухоро томонга чиқишлари билан шаҳарда ғазоват бошланиб кетади. 2 июнь куни шаҳар деворлари тагида Шаҳрисабз қўшини пайдо бўлганида озодлик қўзғолони авжига чиқади. Умархўжа ва Жўрабой бўлинмалари ҳеч бир қаршиликсиз Самарқандга кириб келишади, бу ерда уларга шаҳар аҳли ҳам қўшилади. 650 кишидан иборат рус гарнизони аскарлари қўрғонга кириб яширинадилар. Мужоҳидлар 5 кун давомида улар устига ҳужум уюштиришади. 8 июнда эса Кауфман қўшини шаҳарга бостириб киради ва унинг барча ҳимоячилари қатл этилади. Бухоро ва атрофидаги шаҳар, қишлоқларпи эгаллаш йўлида чор Россиясининт босқинчи аскар ва зобитлари Зирабулоқ тепалигида Бухоро амири Музаффарга қарши турадилар. Амирнинг 15 минг отлиқ, 6 минг пиёда ва 14 та тўпдан иборат кучлари генерал-губернатор К. П. Кауфман қўшинлари билан ниҳоятда оғир жангга киришади. Бу жангда Россия босқинчилари устун келаётганлигини сезган амир Музаффар бутун музофотни ғазоват урушига даъват этади (Қаранг: «Шарқ юлдузи» журнали. 1990, 8-сон, 185 —187-бетлар). Бироқ Зирабулоқдаги мағлубият, Самарқанд қўзғолонининг бостирилиши Бухоро билан бўладиган уруш тақдирини ҳал қилиб қўйган эди ва амирга Россия билан тузилган битимга имзо чекишдан бошқа чора қолмайди. Битим шартлари 1868 йил 23 июнда қуйидагича эди: Бухоро Россияга вассалликни тан олади ва 500 минг сўм уруш товонини тўлайди. Самарқанд ва Каттақўрғон вилоятлари Россияга бириктирилади. Бухоро чет давлатлар билан алоқа қилиш ва мустақил боғланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Шу йилнинг кузидаёқ Абдумалик бошчилигида кўтарилган қўзғолон ҳам истилочилар томонидан шафқатсизлик билан бостирилади.

1870 йили Искандаркўлда руслар уюштирган ҳарбий юриш натижасида Зарафшон тизмаси ҳам улар қўлига ўтади. Ўрта Осиёни босиб олиш тарихидаги навбатдаги босқич Хива хонлигини забт этиш эди. 1873 йил май ойи ўрталарида Туркистон, Оренбург ва Казказ губернаторларининг гуруҳлари Хивага яқинлашадилар. Россия қўшинини қайтаришга уринган хиваликлар тор-мор этилиб, рус қўшини шаҳарга деярли жангсиз кириб келади ва хон амалдорлари билан музокара олиб боради. Тинч йўл билан тузилган битимга кўра, Хива хони Муҳаммад Раҳим 1873 йилнинг 12 августидан эътиборан мустақил ташқи алоқалар олиб боришдан маҳрум этилади. Айни пайтда хонлик Россияга 22 миллион сўм уруш товонини тўлаши шарт қилиб қўйилади. Амударёнинг ўнг қирғоғида, хонлик пойтахтига яқин жойда ташкил этилган Петро-Александровск қўрғони (ҳозирги Тўрткўл) янада мустаҳкамланади. Хива хони қарамликда ушлаб турилган бир пайтда генерал Головачев бошчилигидаги жазо тўдаси туркманларни қириб, тор-мор қилишни давом эттиради.

Қўқон хони Худоёрхоннинг оғмачилик сиёсати туфайли учинчи ўзбек хонлиги ҳам ўз мустақиллигини оэгина муддат сақлаб туролди, холос. 1874—1876 йилларда марғилонлик Исҳоқ мулла Ҳасан ўғли бошчилигидаги қўзғолон натижасида Қўқон мустақилликдан маҳрум қилинди. Воқеа тафсилоти бундай. 1872 йилда бир гуруҳ норози феодаллар Худоёрхоннинг қариндошларидан бўлган Пўлатбекни тахтга кўтармоқчи бўладилар. У тахтдан воз кечгач, фитначилар розилиги билан Пўлатбек исмини олган Исхоқ мулла ғазоватнинг бошида туради. 1873 йилда унга Абдураҳмон офтобачи, Қўқоннинг собиқ ҳукмдори Мусулмонқулнинг ўғли, бундан ташқари Худоёрнинг тўнғич ўғли Насриддин, Андижон хокими ва унинг акаси Муродбек келиб қўшиладнлар. Кўзғолонни бостиришга ожизлигини пайқаган Худоёрхон «пуштипаноҳ император ҳазрати олийлари»нинг қудратига суянади ва Фон Кауфманга дўстона мурожаат қилиб, иложи борича тезлик билан Кўқонга рус қўшини ва замбаракларини юборишини сўрайди. Юртни сотганлиги учун Худоёрхон ва яқинларига қарши ғазоват эълон қилинади. Хурдоёрхон 1875 йил 2 июль куни ўз оиласи билан Тошкентга, рус элчихонаси паноҳига қочиб боради. Тарихчи олим Ҳ. Бобобеков «Қўқон хазинаси қаерда?» сарлавҳали мақоласида («Халқ сўзи» газетаси, 1991 йил 20 февраль) ёзишича, 1875 йилнинг ёзида Қўқон хони Худоёрхон 70 кишилик аҳли аёли, 500 га яқин ҳамроҳлари, 40 арава хазина билан Тошкентга Туркистон генерал-губернатори Фон Кауфман ҳузурига паноҳ тортиб келади. Кауфман шу 40 арава халқ бойлигини олиб, Худоёрхоннинг ўзини Оренбургга сургун қилади. Кейинчалик хон Оренбург тутқунлигидан қочади. Тошкентдан чиққач, рус гуруҳи қўқонликларни Макарам қалъасида мағлубиятга учратади ва 29 августда Кауфман Қўқонга ғолиб сифатида кириб боради. Қўқон аъёнлари Худоёрнинг ўғли Насриддинбек бошчилигида ундан афв сўрайдилар. 22 сентябрда Кауфман билан битим тузилади. Бу битимга кўра Қўқон хони ўзини Россия императорининг қули деб тан олади ва генерал-губернатор рухсатисиз ҳеч қандай ташқи алоқалар ёки ҳарбий ҳаракатлар қилмасликка рози бўлади. Шундай қилиб, Қўқон феодаллари юртнинг эркини бой бериб, жонларини сақлаб қоладилар.

Хоннинг шармандали қочиши ҳақидаги хабар янги қўзғолонга сабаб бўлади. Бу гал унинг маркази Андижон эди. Қўзғолончилар Пўлатхон номи билан юрган Исҳоқ муллани хон деб эълон қиладилар. Пўлатхонга қарши жўнатилган Кауфман отряди Андижон остонасида мағлубиятга учрайди. 1875 йилнинг 7 октябрида эса қўзғолончилар хон қўшинини енгиб, Қўқонни эгаллайдилар. Хўжандга, руслар паноҳига кочган исёнчилар 11 ноябрда Балиқчи яқинида генерал Скобелев аскарлари томонидан тор-мор этилади. Скобелев йўл-йўлакай қишлоқларга шафқатсизларча ўт қўйдириб, яксон қилдириб, олға бораверади. Андижон шаҳрини аёвсиз тўпга тутдириб, вайрон қилдиради, унинг ўз сўзларига қараганда, уч минг чоғли одам вайроналар тагида қолиб кетган. 9 январда Скобелев хароба Андижонга кириб борганида Пўлатхон қолган-қутган кучлари билан Учқўрғон қалъасига чекинганди. 1876 йилнинг 28 янваэига ўтар кечаси Скобелев томонидан юборилган отряд Учқўрғонни эгаллайди, барча ҳимоячилар ўлдирилади. Бу ердан қочиб улгурган Пўлатхон кўп ўтмай Марғилонда қўлга тушади.

Кауфман бир амаллаб халқ ҳаракатини бостиргач, Кўқонни мустақиллигидан маҳрум этшига аҳд қилади, 1876 йилнинг 19 февралида Қўқон хонлиги тугатилиб, унинг ўрнига Фарғона вилояти ташкил қилинади. Бўйсунмас қўқонликларни шафқатсиз қийратган жазо экспедициясининг бошлиғи генерал Скобелев эса ҳарбий губернатор қилиб тайинланади. Хуллас, Пўлатхон қўзғолони ўзбек халқининг ўз мустақиллигини сақлаб қолиш йўлидаги курашининг сўнгги босқичи бўлди ва шундан сўнг учала ўзбек хонлиги ҳам рус подшолигига тўла қарам бўлиб қолди.

Ўн мингдан ортиқ муриди бўлган Дукчи Эшон бошчилигидаги Андижон халқ қўзғолони (1898 й.) ҳам яқинларгача диний пардага ўраб, унинг синфий моҳияти яшириб келинди. Аслида эса бу чоризмнинг даҳшатли зулмига қарши олиб борилган миллий озодлик ҳаракати ва исёнкорлик кураши эдики, унинг натижасида қурбон бўлган, яраланган ва Сибирга сургун қилинган халқпарварларнинг аниқ сони маълум эмас. Айрим манбаларда мазкур қўзғолон қон билан бостирилгач, 226 киши ўлим, 777 киши эса қамоқ жазосига буюрилганлиги ёзилган, бошқа бир ҳужжатда 380 ватанпарвар ўлимга ҳукм этилиб, 208 киши Сибирга сургун қилинганлиги айтилади . Мустабид чор Россияси зулмига қарши андижонлик Дукчи Эшон бошчилигида бўлиб ўтган халқ қўзғолони бир жиҳати билан Россия тарихидаги Емельян Пугачев қўзғолонини эслатади.

Ўзбек халқининг асл ва ватанпарвар ўғли, етук олим Фозилбек Отабек ўғли Қозиев золим ва мустабид рус босқинчиларининг қонхўрлиги ва ваҳшийлигини фош этиб, «Дукчи Эшон воқеаси» (Ўздавнашр, Тошкент 1927 — Самарқанд) номли тарихий асар ёзди. Муаллиф ўз кўзи билан кўрган, билган воқеаларини холис бир муаррих сифатида қаламга олган. Кнтобнинг «Мингтепа қишлоғи», «Эшоннинг шакли ва ҳунари», «Кароматли меҳмонхона», «Ўт-оловсиз ош пишириш», «Чор ҳукуматининг қаршилик ҳаракати», «Эшоннинг ҳужумга ҳозирлик кўриши», «Халқнинг қўзғолонга чиқиши», «Андижон янги шаҳаридаги солдатларга ҳужум», «Оқ дўппи ила салла ҳалокати», «Эшоннинг қўлга тушиши», «Асир бўлғонлар ва қамалғон бечоралар», «Дор тагида», «Ҳукм кунлари», «Ўлим жазоси», «Кафан кийдириш», «Мингтепани тўпга тутиш», «Ўликфурушлар», «Вайрона ва «марҳамат» истибдодининг ўлими» маби боб ва бўлимларда чор Россиясининг Туркистондаги ва Андижондаги истилочилик тарихи батафсил баён этилган.

Муаллиф бегуноҳ одамларни ўлдириш, қамаш, уриб майиб қилиш, мўъмин бечораларни ҳақоратлаб, сазойи қилиш воқеасини шундай тасвирлайди: «Эшонга қарашли» деб кимни тутиб берса, бесўроғ қамайдилар. Хусусан, тоғлардан Элатия катталарини ушлаб келиб, ҳарбий бошлиғи ҳар кун беш-олтитасини турмадан олиб чиқиб, ўртага ётқизиб калтаклайдилар. Узун қамчи сопидек тут-қайрағоч шохлари билан бандиларни олиб чиқиб, аскарлар ўртасида яланғоч қилиб, лўнгга етқизиб, тўрт солдат босиб туради. Тўртови ўшал калтак билан орқасига урадир. Агар калтак синиб кетса, бошқасини олиб урадир. Қирқ-эллик марта урганча «дод» деб турадир, бундан сўнг овози чиқмайди, беҳуш бўлғондан кейин иккинчисини ётқизадир, бошқалари қараб турадир. Шу хилда ҳаммасини уриб бўлуб, улгани бўлса, бошқа қўюб, тирик бўлса, зўр билан юрғизиб, турмага олиб кирадир». (Фозилбек. Дукчи Эшон воқеаси. Ўздавнашр, Тошкент—1927— Самарқанд.)

Хуллас, эрк ва озодлик деб чор Россиясининг мустамлакачилик зулмига қарши чиққан ҳимоясиз, ҳуқуқсиз, қурол-яроғсиз бечора халқни чор чиновниклари, амалдорлари, бағритош ва бераҳм зобитлари, аскарлари ана. шундай беаёв жазолаганлар, таҳқирлаганлар. Уларни оддий ҳақ-ҳуқуқлардан маҳрум қилганлар. Туркистон ўлкасининг қаерида бўлмасин, Россия империясининг босқинчилик ва талончилик сиёсатига қарши кўтарилган ҳар қандай куч ўн ва юз баробар ортиқ ҳарбий куч зарбасига учрар эди. Яна бир мисол сифатида сал орқароқ қайтиб, Россиянинг Ўрта Осиёни босиб олиши тарихидаги сўнгги ва энг қонли саҳифани — Туркманистоннинг Кўктепа ва Динглитепа қалъаларидаги мислсиз фожиаларни эслайлик.
“Юрт бўйнидаги қилич ёки истило”

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube