Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Совиб бораётган қўлни ушлаб

Совиб бораётган қўлни ушлаб
24 Eylül 2018 - 6:00 'да юкланди ва 382 марта ўқилди.

 

«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН

 

                        СОВИБ БОРАЁТГАН ҚЎЛНИ УШЛАБ

Унинг совиб бораётган қўлини ушлаб, сўниб бораётган кўзларига
тикилдим:

– Ишон, мен бутунлай қайтиб келаман. Мени шаҳарга боғлаб
қўйишгани йук. Ёзув-чизувимни шу ерда қилсам ҳам бўлаверади.
Мен сен эккан дарахтни тарбиялайман, укаларимга ёрдам бераман,
улар билан бирга, доим бирга яшайман…

Кўнглинг тўқ булсин, энди ҳеч қачон шаҳарга кетмайман, энди
ақлим кирди…

Мен ўлаётган одамни шундай алдадим.

1982

(227)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (139-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort