Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қўрқувнинг сири

Қўрқувнинг сири
22 Eylül 2018 - 8:31 'да юкланди ва 562 марта ўқилди.

ҚЎРҚУВНИНГ СИРИ…

Тарихга назар ташланг, аёлларимизнинг бошидан рўмолини ечиб олгунча озмунча вақт сарфлашдими?

Қанча маблағ сарфланди, қанча қурбонлар берилди. Бу йўлда софини ўзидан чиқариб, қанча кадрлар тайёрланди.

Уларнинг асрлар давомидаги шунча уринишини 2-3 йилда барбод қилиш осон иш эмас.

Оддийгина рўмол, оддийгина соқол… бунинг нимаси ёмон?

Нега буларни бунча безовта қилади?

Чунки шу кўринишингизнинг ўзи буюк ғоя, буюк мафкурадир.

Кўчада рўмол ўраб кетаётган аёл ким бўлишидан қатъий назар ўзидан мўминалик ифорини таратиб кетади. Мусулмонликни ёйиб кетади, мўминаликни тарғиб этиб кетади.

Ўранган аёлни кўрган кишида ўз-ўзидан мусулмонлик ҳисси пайдо бўлади. Унга ҳурмат ва эҳтиром назари билан қарайди. Энг камида, шаҳват билан қарашга ботинолмайди. Энг оғзи шалоқ такасалтанг ҳам шу аёл билан тортиниб гаплашади.

Оддийгина рўмолнинг кучини кўряпсизми?

Эркак кишининг юзидаги бир тутамгина соқолида ҳам ана шундай яширин ғоялар бор.

Энди бу оммавийлашиб кетса, одамларда чинаккам мусулмонлик ҳисси пайдо бўлса нима бўлади? Олам гулистон бўлади! Ҳақиқий мусулмон киши илмталаб, ҳақиқатпараст, Ватанини қоғозда ёки оғизда эмас, амалда севадиган, чинаккам ватанпарвар, ҳар қандай “шамол”га эгилиб кетавермайдиган, энг асосийси, АЛДАНМАЙДИган инсон бўлади.

Мана бизнинг оддийгина рўмолимиз ва соқолимизнинг сири!

Алишер Назар

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort