Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Россиядан Бойсунга, яна бир мардикорнинг ўлик жасади келтирилди

Россиядан Бойсунга, яна бир мардикорнинг ўлик жасади келтирилди
22 Eylül 2018 - 13:28 'да юкланди ва 619 марта ўқилди.

(Суратда: мақола муаллифи Фахриддин Тиллаев)

2018 йил 15 сентябрь куни соати кундузги вақт билан, 21-00да Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани С.Айний кўчаси, “Кўк-Тепа” маҳалласида яшовчи фуқаро, (яқин қариндошларининг илтимосига кўра, мардикорнинг фамилияси ва исми ўзгартириб берилмоқда) Жамшид Норбековнинг ўлик жасади, Россия Федерацияси, Санкт-Петербург шаҳридан олиб келинди.

Унинг яқин қариндошларининг сўзига қараганда; “Жамшиднинг ўлик жасадини кўздан кечириш учун,  туманимизнинг мутассади раҳбарлари руҳсат беришмади. Чунки, унинг танаси жуда ҳам, қуйиб кул бўлиб кетган экан.

Россияда ўзи билан бирга, ишлаб юрган мардикорлар,  Андижонлик болаларнинг танаси ҳам ёниб, куйганлиги аниқ бўлди. Яна шу ўринда бир нарсани айтиб ўтмоқчиман-ки, Жамшиднинг танаси жуда ҳам, ёниб кул бўлиш ҳолатига келиб қолганлиги туфайли, унинг  шаҳсини аниқлаш жуда ҳам, қийин кечган.

Уйдагилари: “Жамшиднинг танасимикан? Ёки, бирон-бир бошқа шаҳснинг ўлик жасади-ми?!” деган фаразлар  ва таҳминлар ҳамда иккиланишлар ҳам бор…

Маълум бўлишича улар ишлаб юрган жойда катта ёнғин содир бўлган.   Бино ёпиқ ҳолатда бўлган. Шарт-шароитлари мутлоқо ёмон ҳолатда бўлган. Бир жойда ётиб, ўша ерда овқатланиб ва шу жойда ишлаганиклари аниқ бўлди.

Ёнғин ҳавфсизлик содир бўлиши олдидан, ўша ерда ишлаётган ўзбекистонлик мардикорлар  огоҳлантирилмаган. Россиялик муттасади раҳбарлар Ўзбекистон фуқароларининг ҳавфсизликларини таъминлаш учун, бирон бир чора-тадбирлар ишлаб чиқмаган…

Жамшид, 2016 йил Россияда мардикорлик қилиш учун, иш излаб кетган эди. У 3 йил давомида Ленинград шаҳрида  ишлаб, уйдагиларига иқтисодий жиҳатдан катта ёрдам бериб келаётган эди. Сўнгги бор, 2017 йилнинг ёз фаслида, уйдагиларининг қистови билан, Бойсунга келган эди. Жамшид бойсунлик яқин-қариндошларининг бирига уйланиш тараддудида эди.  Унинг хонадонида яшовчи оила-аъзоларининг аҳволи жуда ҳам оғир бўлганлиги туфайли, “яна бир бор Россияда мардикорлик қилиб, пул топиб келаман ва ўзимга унаштирилган қизга уйланаман” деб кетган эди.. Шу йил уйланиш учун, ҳаракат қилаётган эди. Афсуски, Жамшиднинг бутун бир орзулари тўпроққа ўзи билан бирга кўмилиб кетди…

Ҳозир туманимиз раҳбарлари, Жамшиднинг уйдагиларига, моддий ва маънавий томондан ёрдам кўрсатиш учун, ташриф буюришди…”

Шу ўринда яна бир нарсани эслатиб ўтмоқчимиз,  Бойсунлик мардикор, собиқ журналист, Мажид Абдураимовнинг катта фарзанди, Умедилло Абдураимовнинг ўлик жасади ҳам, ўтган йилнинг сентябрь ойида келтирилган эди. Унинг фожеаси ҳам, худди Жамшид Норбековнинг тақдирига ўҳшаб кетади…

Фахриддин Тиллаев

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort