Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Етарсан

Етарсан
25 Eylül 2018 - 6:00 'да юкланди ва 315 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

ЕТАРСАН

Келган кечар, қўнган кўчар, одамзод,
Юри, сен ҳам бир манзилга етарсан,
Ёлғончида ёғдир қолса яхши от,
Бу дунёга келдинг, бир кун ўтарсан.

Ҳеч бир банда тан олмагай гуноҳин –
Фалак қўймиш тузоқ этиб ҳисобин,
Келса-кечса, экса-ўрса ҳосилин,
Ўрта ерда, сен не ишлар тутарсан.

Ситам бериб, койитмагил, бу жонинг,
Сариштаси ҳеч туттирмас жаҳоннинг,
Бора-бора дарди ўртар, дунёнинг,
Қадам қўйсанг, кундан-кунга ботарсан.

Юрак жўшиб, тилингдан кўп сўз қочди,
Тўғри йўлдан кетган ҳар ким тоғ ошди,
Беҳудамас, умринг қиру чўл ошди,
Ҳар кечувда юз кунингни сотарсан.

Тузоқ қурар, қизил мато, сим-заринг,
Синовларда ўқи титрар заминнинг,
Арзон олиб, қиммат сотар бозоринг,
Маълумдирки, бу савдода ўтарсан.

Мағрур бўлиб бу дунёнинг молина,
Йўлиқмагил Қиёмат оташина,
Қадринг сотма, ёлғончининг ошина,
“Бор, бор” билан йўқ бўларсан, йитарсан.

Маҳдумқули, бошингда юз кўй бордир,
Айри манзил, айри макон, жой бордир,
Лаҳат тўла илон, совуқ уй бордир,
То бу уйда рўзи Маҳшар ётарсан.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort