Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тонг ёришмасдан бурун

Тонг ёришмасдан бурун
28 Eylül 2018 - 6:00 'да юкланди ва 285 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

ТОНГ ЁРИШМАСДАН БУРУН

Одам ўғли ётма ғофил,
Тур, тонг ёришмасдан бурун!
Йигитликда тоат қилгил,
Қарилик етмасдан бурун!

Қарилик тоат қилдирмас,
Ишинг йўқликдир, билдирмас,
Фалак йиғлатар, кулдирмас,
Сур, даврон ўтмасдан бурун!

Бандага айлама қасдни,
Оғритмагил ёру дўстни,
Бир кун келиб, ажал дасти,
Ёқангдан тутмасдан бурун!

Туққан, қардош йиғлаб қолар,
Енг, ёқасиз тўнга солар,
Бир кун омонатин олар,
Сен тавба этмасдан бурун!

Бу дунёга келган кўчар,
Халойиқ ул майдан ичар,
Бир аждарҳо оғзин очар,
Ваҳм айла, ютмасдан бурун!

Машғулсан дунё ўйнина,
Кирарсан ернинг қўйнина,
Ажал банданинг бўйнина,
Ҳозир бўл, минмасдан бурун!

Ажал барчани адолар,
Қолмаслар шоҳу гадолар,
Ҳаромдан қоч, кадхудолар,
Юзқаро бўлмасдан бурун!

Сақла ғийбатдан тилингни,
Боғлатма икки қўлингни,
Очилган тоза гулингни,
Оллоҳ сўлдирмасдан бурун!

Бандага этма хиёнат,
Унга қул бутун раият,
Бу сўзда бор ҳадис, оят,
Фаҳм айла, ўлмасдан бурун!

Тур саҳар, Тангрига йиғла,
“Ҳақ” дебон юрагинг доғла,
Тавба камарин боғла,
Қирқингга етмасдан бурун.

Маҳдумқули, тўғри сўзла,
Умр бир ел, кечар бўйла,
Ҳам кексани, ёшни сийла,
Бош тўрга кирмасдан бурун!

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort