Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳайкал соясида

Ҳайкал соясида
27 Eylül 2018 - 6:00 'да юкланди ва 146 марта ўқилди.

 

«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН

 

ҲАЙКАЛ СОЯСИДА

От устида ўтирган жаҳонгир ҳайкали бу.

Йўқ, бир қарашда шундай туюлади холос.

Ишонмасангиз, диққат билан кузатинг: бу одам мутлақо жаҳонгир
эмас, ҳайкалтарошнинг ўзи.

Янада диққат қилсангиз, унинг қўлидаги шамшир тош йўнадиган
асбобга айланади. У худди отнинг қулоғига сайқал бераётгандай.

Йўқ, бу жаҳонгир эмас, жаҳонгир аллақачон ўлиб кетган.

Бу одам – ҳали ҳам ишини тугатмаган ҳайкалтарош.

1982

(228)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (140-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort