Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Дахлсиз хаёл

Дахлсиз хаёл
30 Eylül 2018 - 6:00 'да юкланди ва 369 марта ўқилди.

 

«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН

ДАХЛСИЗ ХАЁЛ

Тамаки қуритяпман.
Менинг ҳаётим аста-секин мазмун касб этмоқда.
Мен буни тарашадай қотиб колган уқувсиз бармоқларим билан
тамаки эзаётиб, ҳис қиламан. Мен буни, тамакининг сирли ҳиди
бахтиёр кечирган кунларимни ёдга солар экан, шоир айтганидай
«жарангдор ёлғизлик» онларини ёдга солар экан, ҳис қиламан.
Мен яна ўлишни истамайман.
Мен яна ўлимдан қўрқмайман.
Менинг иродам қобиғи ҳаёт олдидаги қўрқоқлик эди. Тамаки
қуритар эканман, бу даҳшатли қобиқнинг оҳиста чатнаётганини,
ёрилаётганини, синаётганини аниқ сезаман…
Ниҳоят, мана у – менинг ҳаётим!

1982

(229)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (140-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort