Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

«Улар ғорларида уч юз йил қолдилар ва бунга яна тўққиз йил қўшдилар»

«Улар ғорларида уч юз йил қолдилар ва бунга яна тўққиз йил қўшдилар»
24 Eylül 2018 - 7:00 'да юкланди ва 777 марта ўқилди.

Аллоҳ таоло Қаҳф сурасининг 25-оятида золим ҳоким истибдодидан иймонларини сақлаб қолиш учун бир қаҳфга-ғорга паноҳ топиб кирган етти киши ҳақида шундай марҳамат қилади:

«Улар ғорларида уч юз йил қолдилар ва бунга яна тўққиз йил қўшдилар».

Қизиқ, бу етти асҳобул қаҳфнинг ғорда бўлган пайтлари нимага тўғридан-тўғри уч юз тўққиз йил деб айтилмасдан, тўққиз йил алоҳида илова қилиняпти?

Бундай тушунтириш тарзи илк қарашда бизга ғалати кўриниши мумкин. Аслида эса, катта мўъжиза бўлиб, инсон қўллаб турган қуёш ва ой ҳисоби (шамсий ва қамарий йиллар) орасидаги фарқни хато-камчиликсиз айнан ифодалайди.

Маълумки, қуёш йили еримизнинг қуёш атрофида айланишидан юзага келади ва ернинг маълум нуқтадан кетма-кет икки марта ўтиш муддати – 365,242217 қуёш куни бир қуёш йилини ташкил этади.

Ой йили эса, 354,367668 кундан иборатдирки, бу – ойнинг ер атрофида 12 марта айланиш муддатидир.

Ҳисоблаб чиқилса, қуёш ва ой йиллари орасида 10,874537 кунлик (11 кунга яқин) фарқ бор. Бунга кўра, 100 қуёш йили 103 ой йилига тўғри келади.

Агар 300 қуёш санасини ой санасига айлантирмоқчи бўлсангиз, оятда таъкидланганидек, бунга (300 қуёш йилига) яна 9 йилни қўшишингиз керак бўлади.

Мана, ўн тўрт аср олдин акс этган ва ҳозирги замон йилига ҳам ёруғлик таратиб турган Қуръони карим мўъжизаларидан яна бири.

Абу Муслим

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort