Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Рауф Парфининг Ойбек музейидаги юбилейини «контора» тақиқладими?

Рауф Парфининг Ойбек музейидаги юбилейини «контора» тақиқладими?
25 Eylül 2018 - 20:06 'да юкланди ва 595 марта ўқилди.

Шундай қилиб… мен бугун мен Ойбек уй музейига, шоир ва ватанпарвар Рауф Парфининг 75 йиллигига бағишланган ижодий кечага бордим.

Франция элчихонаси таклиф қилган, ўзбек тилини ўрганган, ўзбекларга ўзбек шоирлари ҳақида ҳикоя қилмоқчи бўлган француз адибининг сўзларини эшитиш иштиёқида.

Ёпиқ эшик олдида узоқ турдим, ҳеч ким йўқ. Паришонхотирлик қилиб, кунни чалкаштирдим деб ўйладим. Аниқлаш учун қўнғироқ қилдим. Менга, тадбир бўлмади, бекор қилишди деб айтишди.

«Нимага?» деб сўрайман. Руҳсат беришмади. Ким? Нима учун? «Контора»дагилар. Қанақа контора? Жимлик. Гап тамом.
Нимаям дердик. Гап йўқ, кучимиз ҳам йўқ. Гарчи менинг уйим ёнида бугун навбатдаги гамбургер – дўнархона очилди.

Сершовқин мусиқа, пуфаклар, рақс, кабоб ҳиди бутун кўчани тутган.
Одамлар ҳурсанд, қорни тўқ. Бошқа нарса билан иши йўқ. Тирикчилик. Ажаб бўлибди. У ҳолда сира гапирмаса ҳам бўлади. Мен энди Рауф Парфи шеърларининг маъносини тушундим.

Эй сен, она халқим, лойларга ботдим,
Пилла ҳаловатнинг ғилофидан чиқ.
Тириклар ëндирманг эски маъвони,
Сувларга бостирманг,
тириклик битар.
Ҳавони қизғонманг, озод ҳавони,
Мендан рози бўлинг, тириклар,
Дўст-ëр, бир чимдим меҳрингиз
олиб кетарман.

Умида Ҳақназар

Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort