Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Рауф Парфи юбилейи чойхонада нишонланди

Рауф Парфи юбилейи чойхонада нишонланди
26 Eylül 2018 - 5:59 'да юкланди ва 437 марта ўқилди.

Бир гуруҳ ўзбек зиёлилари 25 сентябрь куни марҳум ўзбек шоири Рауф Парфининг 75 йиллик юбилейини ўтказиш учун Тошкентдаги «Шош» чойхонасига йиғилишди.

Соат 16.00 да бошланган тадбирда 30-35 нафар шахс қатнашди. Даврани шоир Усмон Азим олиб борди. Тадбирнинг иккинчи қисми мушоира шаклида ўтди. Мушоирага шоир Жавлон Жовли мезбонлик қилди.

Тадбирда ёзувчи Нурилла Отахонов, Набижон Боқий, шоир Шукур Қурбон, Зариф Султоний, блогер Бобомурод Абдулла, адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдошев, Бахтиёр Исабеков, таниқли киночи Ҳилол Насимов, шунингдек Рауф Парфининг яқин қариндошлари, аёллари, қизлари иштирок этди, дея хабар берди тадбирда иштирок этган «Элтуз» мухбири.

Шунингдек «Элтуз» мухбирига маълум бўлишича, белгиланган тадбир бирин кетин икки марта тақиқланганидан сўнг, ташкилотчилар йиғилиш жойини тармоқда очиқламасликка, бир-бирларига бу ҳақда телефонда билдиришга келишишган.

Рауф Парфи туғилган кунга бағишланган анжуман аввалига Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона, кейин эса Ойбек номидаги уй музейи томонидан бекор қилинган эди.

Давлат муассасалари томонидан тадбирнинг тақиқланиши ортидан 20 сентябр куни Рауф Парфи издошлари тармоқда #parfiyamaniya хештеги остида акция бошлашганди.

Манба: eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort