Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ёлғизликда

Ёлғизликда
01 Ekim 2018 - 6:00 'да юкланди ва 342 марта ўқилди.

 

«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН

ЁЛҒИЗЛИКДА

Чиқиб кетадиган тешик йўқ,
Дарвоза йўқ қучоқ очиб турган:
Дераза
Эшик ҳам
Кетиб қолган меҳмондорчиликка.

Фақат тувакдаги гул!
Менинг жазом маълум,
Лекин шўрлик гул
Нима гунoҳ қилиб қўйибдийкин?

Чекаман. Босиб-босиб чекаман.
Тутун ўрмалайди
Тувакда ўлтирган гул томон.
Гул ҳам анойимас –
Нафратдан титраб
Атирин пуфлайди нақ башарамга!

Ёлғизлик.
Нафақат одамни жоҳил қилар у.

1979

(230)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (141-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort