Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Шайламайинми?

Шайламайинми?
02 Ekim 2018 - 6:00 'да юкланди ва 433 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

ШАЙЛАМАЙИНМИ?

Умрга эътибор йўқ, жонга турум йўқ,
Охират асбобин шайламайинми?
Бандаман, борарга ғайри ерим йўқ,
Истагим Ўзингдан айламайинми?

Ёронлар, етмак йўқ Субҳон сирина,
Очса йўлим, етсам дўст асарина,
Риёзатни, ўқлаб, набсим кўзина,
Ихлосла, сундириб, синдирмайинми?

Ғафлат соядаги – сўқир бир чақин,
Ашкимдан суғорсам, йўқликнинг боғин.
Шуҳрат, риё, кибр, ҳасад матоҳин,
Бурдалаб, чуқурга жойламайинми?

Товфиқ суви ила қоришса ҳар кун,
Ҳимматга қовушса ибодат тағин,
Руҳим қушин, созлаб, набсимнинг овин,
Фикр ханжарида, овламайинми?

Маҳдумқули, тийил, ичмак-емакдан,
Жон жасаддан ажрар, этинг суякдан,
Кўз кўрмакдан қолар, тил ҳам демакдан,
Тилим эшиларкан, сўзламайинми?

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort