Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қаландар била

Қаландар била
05 Ekim 2018 - 6:00 'да юкланди ва 429 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

     

ҚАЛАНДАР БИЛА

Кўрарга сафоман, Тангрига дилкаш,
Девона ҳамдамим, қаландар била.
Чекдигим, ноладир, юрагим ғамкаш,
Хўрагим оташдир, Самандар била.

Қиёфам хушсуврат, жигарим бирён,
Кўксимдир шикаста, кўзларим гирён,
Тилим қуш тилидир, суратим – инсон,
Тиллашарман, боғлар, булбуллар била.

Фалак кинна урмиш, айём онт олмиш,
Давлатим бўйнина қил каманд солмиш,
Иқбол эшигинда бахтим банд қолмиш,
Сирти темир, ичи кунградор била.

Ҳожатим, бор, ё Ҳақ, айла тадбирим,
Ўзимдан ўзгага тушмасин зўрим,
Дармонда қолибман, қўлла, дастгирим,
Хизир ота, Исо пайғамбар била.

Маҳдумқули айтар, уммонда сузсанг,
Охири ўлимдир, дунёлар тузсанг,
Тўққиз юз йил ўлмай, оламда кезсанг,
Ер юзини олган Искандар била.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort