Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Хитойдаги уйғурларнинг “босимга учраётгани” ҳақида нималар маълум?

Хитойдаги уйғурларнинг “босимга учраётгани” ҳақида нималар маълум?
03 Ekim 2018 - 13:53 'да юкланди ва 1159 марта ўқилди.

Сўнгги вақтда Хитой ҳукумати мамлакат ҳудудида яшаб келаётган турли мусулмон озчиликларига нисбатан тазйиқни кучайтираётгани учун кескин танқидга учрамоқда. Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари бундай озчиликларнинг энг йириги – уйғурлар жамоасининг юз минглаб аъзолари Пекин томонидан турли жамлоқларда ҳибсда сақланаётганини иддао қилади.

Ўтган август ойида БМТда сони миллион нафаргача етиши даъво қилинаётган уйғурлар ва бошқа мусулмон гуруҳлар аъзолари мамлакат ғарбидаги Шинжон ўлкасида ҳибсда сақланиб, «қайта тарбиялов»дастурларидан ўтишга мажбурланаётгани борасидаги ҳисоботлар тингланган эди.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари томонидан илгари сурилган бу иддаоларни Хитой ҳукумати қатъиян рад этади. Айни вақтда эса, Шинжонда яшаётган одамлар устидан кузатув ва назорат ҳаддан ташқари қаттиқлашаётганига далиллар ортмоқда.

Уйғурлар ким ўзи?

Уйғурларнинг аксарияти Ислом динига эътиқод қилади. Уларнинг сони Шинжон ўлкасида, тахминан, 11 миллионга етади.

Улар ўзларини маданий ва этник жиҳатдан Марказий Осиёга яқин ҳисоблайдилар.

Охирги ўн йиллар ичида Шинжонга кўплаб этник хитойларнинг кўчиб келиши кузатилмоқда. Оқибатда уйғурлар орасида ўз турмуши ва маданиятини хавф остида қолгандек ҳис қиладиганлар сони кўпайди.

Шинжон қаерда жойлашган?

Бу ўлка Хитойнинг ғарбий чеккасида жойлашган ва мамлакатнинг энг катта региони ҳисобланади. У Ҳиндистон, Афғонистон ва Монголия каби қатор давлатлар билан чегарадош. Тибет сингари у ҳам автоном регион саналади, яъни – назарий жиҳатдан – ўзини расмий Пекиндан маълум миқдорда мустақил бошқаради. Бироқ амалда эса, марказий ҳукуматнинг қатъий чекловлари остида яшайди.

Асрлар давомида Шинжонда қишлоқ хўжалиги ва савдо асосий турмуш тарзи бўлиб келган, Буюк Ипак Йўли шарофати билан шаҳарлар гуллаб-яшнаган.

Йигирманчи асрнинг бошларида қисқа вақт мустақил яшаган уйғурлар 1949 йили Хитойда ҳокимиятни коммунистларни эгаллаб олгандан сўнг марказий ҳукумат измига қайтадан бўйсунтирилади.

Шинжонда яшовчиларга нима бўлмоқда?

Жорий йилнинг август ойида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасига Хитой «Уйғур автоном регионини улкан ҳибсхонага ўхшаш ҳудудга айлантиргани» борасида ишончли далиллар мавжудлиги маълум қилинди, миллионга яқин уйғурлар жамлоқларда тутиб турилгани айтилди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи Human Rights Watch ташкилоти бу ҳисоботлардаги маълумотларни тасдиқлаган. Ташкилотга кўра, Индонезия, Қозоғистон ва Туркия каби диний масалаларга таъсирчан қарайдиган 26 давлатда истиқомат қилувчилар Шинжондаги қариндошлари тақдиридан ташвишга тушмоқда.

Шинжондан хориждагилар билан WhatsApp орқали боғланган ҳар ким таъқибга учрамоқда, дейди Human Rights Watch.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари жамлоқларда сақланаётган уйғурлар хитой тилини ўрганиш, мамлакат президенти Си Жингпинг номига содиқлик қасамёди келтириш ва ўз эътиқодидан воз кечиш ёки уни танқид қилишга мажбурланаётганини таъкидлайди.

Шунингдек, Human Rights Watch уйғурлар кучли назорат остида яшаётгани – кўчаларда юзни танувчи камералар ўрнатилгани, уйлар эшигига исталган пайт ичкарида ким борлигини аниқлаш имконини берувчи QR кодлар ёпиштирилганини маълум қилмоқда. Уйғурлар мажбуран биометрик тестлар топшираётгани ҳам айтилади.

Би-би-си нимани билишга муваффақ бўлди?

Маҳаллий ва дунё матбуотининг Шинжонга киришига тўлиқ тўсиқ қўйилгани сабабдан ичкаридаги асл вазиятни билиш жуда мушкул. Шунга қарамай, Би-би-си мухбирлари ҳудудга бир неча бор кириб боришнинг уддасидан чиқа олдилар. Улар уйғурлар сақланаётган жамлоқлар мавжудлигига ишора қилувчи далилларни кўрдилар. Мухбирларга кўра, ўлкада полициячилар сони одатдагидан анча кўп эканлиги кўриниб туради. Улар полициячиларнинг одамлар қўлидаги телефонларни текшираётганига гувоҳ бўлганлар.

Би-би-си, бундан ташқари, мамлакатдан чиқиб кетишга муваффақ бўлган собиқ маҳбуслар билан ҳам суҳбатлашиб кўрган. Қуйида икки собиқ маҳбуснинг сўзларига қулоқ тутишингиз мумкин.

«Улар менга уйқи бермас, соатлаб қўлимдан осиб қўйиб, калтаклар эди. Улар қалин ёғоч ва резина таёқлар билан урар, симдан эшилган қамчи билан савалар, терига игна тиқар, тирноқларни омбур билан суғуриб оларди. Бу буюмларни олдимга ёйиб қўйишар, улар исталган пайт ишлатишга тайёр турарди. Бошқаларнинг чинқириғини ҳам эшитардим.» – Омир.

“Тушлик пайти эди. Камида 1,200 нафар одам қўлида пластик идиш билан овқатга навбатда турарди – улар овқат олиш учун хитойпараст қўшиқлар куйлашга мажбур эди. Худди робот, руҳини йўқотган одамларга ўхшар эдилар. Уларнинг кўпчилигини яхши танирдим – бирга овқатланардик, энди эса улар гўё нима қилаётганини англамаётгандек, автоҳалокатдан сўнг хотирасидан айрилган одамдек тутарди ўзини.” – ‘Азадʼ.

Уйғурлар қандай зўравонликларга қўл урдилар?

Хитой бўлгинчи исломий гуруҳлар солаётган хавфга қарши курашаётганини иддао қилади. Айни дамда баъзи уйғурлар Исломий Давлат сафларига бориб қўшилгани ҳақида хабарлар мавжуд. Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари эса Хитойнинг тазйиқи остида Шинжон аҳли орасида зўравонлик кайфияти ўсаётганини таъкидлайди.

2009 йили ўлка пойтахти бўлмиш Урумчида бўлиб ўтган исёнда камида 200 одам – асосан, этник хитойлар ҳалок бўлган. Ўшандан бери бир қанча хуружлар, жумладан, бир полиция идораси ва қатор ҳукумат ташкилотларига ҳужумлар бўлиб ўтган ва уларда, энг ками, 96 одамнинг ёстиғи қуриган.

Шинжон бўлгинчилари қўли билан амалга оширилгани иддао қилинган ҳужумлар ўлкадан ташқарида ҳам юз берган – 2013 йил октябрида Пекиндаги Тянанмен майдонида бир шахс одамларни машинада босиб кетган.

Ҳукуматнинг уйғурларга нисбатан сўнгги тазйиқи тўлқини 2017 йил февраль ойида Шинжонда беш киши пичоқлаб ўлдирилгандан сўнг бошланган. Айни вақтда Шинжоннинг коммунист раҳбари Чен Қуангуо ҳукумат кучларини «террорчилар жасадини халқ урушининг улкан денгизига кўмиб ташлаш»га чақирган.

Хитой нима дейди?

Хитой бу ҳаракатлар “этник бўлгинчилик ва зўравон террорчиларнинг жиноий фаолияти”га қарши чоралар эканини айтади.

2018 йилнинг август ойида Женевадаги БМТ мажлисида иштирок этган Хитой расмийси Ҳу Лианҳе бир миллион уйғурнинг қайта тарбиялов жамлоқларида тутиб турилгани тўғрисидаги хабарлар «умуман ҳақиқатга яқин эмас»лигини таъкидлаган эди.

Бироқ ўтган ой Женевада чақирилган БМТнинг қўшимча йиғинида Хитой расмийларидан бири ҳукумат «профессионал малака ошириш ва таълим марказлари» ташкил этганини мухбирларга маълум қилди.

«Сиз бу энг яхши йўл эмас дерсиз, аммо бу исломий ёки диний экстремизм билан курашиш учун зарур йўл. Сабаби Ғарб шундай йўл танлашнинг уддасидан чиқа олмади, исломий экстремизмга қарши тура олмади,» деган Давлат Ахборот Кенгашининг Инсон Ҳуқуқлари Масалалари Бюросида жамоатчилик билан ишлаш бўйича директор Ли Сиажун.

«Белгияни кўринг, Парижни кўринг, бошқа Европа давлатларига назар солинг. Сиз кураша олмадингиз.»

Шинжондаги вазиятга нисбатан кўрилаётган чоралар юзасидан жамоатчилик олдида изоҳ бериш Хитой учун ноодатий ҳолат. Ҳукумат Шинжонни ҳар томонлама кучли назорат остида тутгани сабабли ўлкада бўлаётган воқеалар бўйича холис ахборот олиш ўта мушкул иш.

Дунё қандай муносабат билдирмоқда?

Шинжон масаласида Хитой қаттиқ танқидларга тутилаётган бўлсада, ҳали бирор мамлакат танқидий баёнотлардан ўтиб аниқ бир амалий ишга қўл урмади.

Буюк Британия Бош вазири Тереза Мей шу йилнинг январь-февраль ойларида Хитойга ташриф буюришидан бироз олдин Лондон Шинжондаги мусулмонлар ҳолидан хавотир билдиришда давом этишини маълум қилган эди.

АҚШ Конрессининг Хитой бўйича қўмитаси президент Трампни Шинжонда «давом этаётган инсон ҳуқуқлари инқирози»га аралашган ҳар қандай расмий ва компанияни санкцияга тутишга даъват этган.

Конгресс қўмитаси баёнотида шундай дейилади: “Этник мусулмон озчиликлари ҳибсда ушлаб турилиш, қийноқ, диний эътиқод ва маданият эркинлигининг ўта даражада чекланишига юз тутмоқда, уларнинг кундалик шахсий ҳаёти кенг одат тусига кирган рақамли кузатув тизимлари орқали назорат қилинмоқда.”

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича янги етакчиси Мишел Бачелет ҳам халқаро кузатувчиларнинг Шинжонга киришига рухсат берилишини талаб қилган, лекин Пекин бу талабга ғазабнок жавоб қайтарган.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube