Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Пайғамбаримиз ﷺга муҳаббат

Пайғамбаримиз ﷺга муҳаббат
04 Ekim 2018 - 15:48 'да юкланди ва 561 марта ўқилди.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ ﷺГА МУҲАББАТ

Покистонлик бир олим одам Пайғамбаримиз ﷺни зиёрат қилиш учун Мадинаи Мунавварага борадилар.

Бир кун ташқарига чиқиб нон ушоқлари билан Мадина қушларини боқаётган пайтида бир болага кўзи тушади, у бола ўша нон ушоқларини териб еяётган эди.

Олимни юраги эзилиб, болага раҳми келади. Болани олдига чақириб уни қорнини тўйдириб унинг кимлиги хақида сўрайди. Бола отаси йуқлиги, оиласи эса катта ва онаси уларни боқишга улгурмаётганини айтади. Шунинг учун бола ўзини ўзи боқишга мажбур эди.

Шунда олим одам болага ҳар кун унинг олдига келиб қорни туйгунча овқатланиб кетишни таклиф килади. Шундай қилиб олимни болага меҳри тушиб қолади ва болага – “Мен билан бирга Покистонга кет, у ерда сен йўқчиликни кўрмайсан, ҳам мен сенга илм ўқитаман” дейди.

Бола хурсанд бўлади, лекин онасидан рухсат олиши кераклигини айтади. Улар бирга боланинг онасини олдига боришади. Она жуда чарчаган эди, лекин олимни таклифини эшитиб жуда хурсанд бўлади.

Боласининг кўча куйда дайдиб юрмаслиги, уст боши бутун булиши ва ҳам дин илмини ўқиб олим бўлиши уни хурсанд қилган эди.

Қайтишга яқин бола олимни олдига келиб сўради – “Покистонда ўйинчоқлар борми?”

– “Ҳа бор”

– “У ерда болалар ўйнаши учун майдонча борми?”

– ” Ҳа бор”

– “У ерда мени янги кийимларим бўладими?”

– “Ҳа бўлади, мен сенга энг яхши кийимларни олиб беришга ҳаракат қиламан”. Бола хурсанд бўлиб уйига қайтди. Бир қанча вақт ўтиб бола олимни олдига келиб яна сўради:

– ” У ерда Пайғамбаримиз ﷺни зангори гумбазлари борми?”

– “Йўқ, бизда бу йўқ, шунинг учун мен Мадинага келдимда Пайғамбаримиз ﷺни зиёрат қилиш учун”. Бола жим булди, ўйланди ва айтдики:

– “Мен ўйинчоқсиз, кийимсиз, уйсиз яшай оламан, лекин Пайғамбаримиз ﷺ масжидларининг зангори гумбазисиз яшай олмайман, қалбим хоҳлаган пайтда борадиган Пайғамбаримиз ﷺ масжидларисиз яшай олмайман. Сиз мени кечиринг, лекин мен сиз билан боролмайман”.

Олим йиғлади, болага гапиргани гапи йўқ эди. Чунки Пайғамбаримиз ﷺни равзаларини эвазига болага берадиган нарсаси йўқ эди. Олим дуо қилди:

– Я Робби ўзинг менга мустаҳкам иймон бергин, шу боланики каби Пайғамбаримиз ﷺга муҳаббат бергин.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort