Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Нуҳ Алайҳиссалом қиссаси

Нуҳ Алайҳиссалом қиссаси
05 Ekim 2018 - 9:00 'да юкланди ва 555 марта ўқилди.

Носириддин Рабғузий

Нуҳ Набий Алайҳиссалом Қиссаси

Нуҳ набий ибн Малик ибн Идрисдир. Онасининг оти Шамхо бинти Анурш эди. Нуҳдан Одамга қадар ўн ота ўтдилар, ҳаммалари мусулмон бўлгандилар. Асл исми Яшкир эди, кўп нола чекиб йиғлаганлари учун нуҳ деб аталди. Айтишларича, унинг нолаларига сабаб шу эди:

Кунлардан бир кун Иблис деди:
— Эй Нуҳ, менга шерик қилдинг. Агар шерикларим, қўлдошларим, аскарларим йиғилиб келса, бу ерга сиғмас эдилар.
— Шерик қилганим нимадир? – сўради Нуҳ.
— Сен дуо қилгандинг, қавминг ҳалок бўлди. Ҳаммалари жаҳаннам ичра менга қўлдош бўлдилар. Сабр қилганингда баъзилари имон келтирарди, шу афзал эди, – деди Иблис.
— Эй кошик, кошки сабр қилган бўлганимда баъзилари мусулмон бўларди, менга бундай таъна тегмас эди, – Дея Нуҳ туну кун нола қилди.

Ҳикоят қиларларки, Нуҳ алайҳиссалом Машриқдан Мағрибга барча ҳалойиққа пайғамбар эди. Бир қари (қўл учидан тирсакка бўлган ўлчов бирлиги) ҳам ер одамлардан ҳоли эмас эди. Бир кексанинг ўрнича ердан уч юз ботмон буғдой унарди, юз ботмон буғдой эса бир йиллик очуқа бўларди. Яна Машриқдан Мағрибга қадар уйларнинг томлари бир-бирига туташ Эдики, томма-том ююрса бўларди. Ер юзида зироат қиладиган ер қолмагач, йилқиларга тупроқ ортиб, баланд тоғлар устига ёйиб деҳқонлик қилардилар.

Ҳикоятда келурки, Машриқдан Мағрибгача қайси жога бўлмасин таёқ ташланса одамларнинг бошига тушарди. Нуҳ замонидагичалик ободонлик қиёматга қадар бўлмас. Ўша пайтда Оллоҳни бир деб билувчилар бўлмади.

Айтишларича, бир қанча вақт ўтгач, Жаброил алайҳиссалом пайғамбарлик олиб келганида Нуҳ айтди:

— Олам жуда кенгдир, кофирлар бўлса ҳаддан зиёд. Мен қаерга бориб, Оллоҳнинг бирлигини билдирайин?

— Эй Нуҳ, айтмоқ сендан, эшитмоқ мендан! Деган хитоб келди.

Шундан сўнг Нуҳ иймонга дват қилди:

— Оллоҳнинг ягоналигига иймон кеклтиринг, менинг пайғамбарларимга иқрор бўлинг! – Бу даъватни шамол Машриқдан Мағрибга қадар элтид.

Кофирлар Нуҳни ура бошладилар. Шу қадар урдиларки, суяклари синди, синиқ суяклари тери ичидан беҳад даражада қақшарди, чидаш қийин эди. Ётса, кечаси билан Оллоҳ таоло унга шифо берур эди. Кун сайин Жаброил алайҳиссалом келиб: “Эй Нуҳ, боргил, кофирларга айтгилки “Ла илаҳа иллаллоҳу Нуҳун расулиллоҳи” десинлар!” деб фармон келтирарди. У бориб айтарди, улар бўлса урардилар.

Илоҳи туну кун сенинг фармонингни етказдим, тингламадилар. Очиқ айтдим, эшитмадилар, маҳфий айтдим, қабул қилмадилар (Оят) “Эй Парвардигорим, мен қавмимни кеча-ю кундуз даъвт қилдим, лекин менинг чақиришим уларнинг нафратларинигина зиёда қилди”, -деди Нуҳ.

Эллик кам минг йил даъвт қилди, саксон киши иймон келтириб, мусулмон бўлдилар, ярми эркаклар ва ярми хотинлар эди. Улардан бошқа ҳеч Ким мусулмон бўлмади. Кун сайин машаққатлари зиёда бўлди. Нуҳнинг хотини ҳам кофир эди.

Бир куни бир қария ўғлини етаклаб, Нуҳнинг қошига келди. Қария Нуҳнинг юзига тупурди, ҳақорат қилди ва ўғлига васият қилди:

— Бу Нуҳ телбадир. Оталаримиз буни сўзларини эшитмадилар. Бугун мен қандай ишни қилган бўлсам, бундан кейин сен ҳам шундай ишни қилгайсан.

Унинг сўзини эшитиб, қилмишини кўриб, Нуҳнинг умиди узилди, кўнгли оғриди, дуо қилди: “парвардигоро, ер юзида бирорта кофирни қолдирмагин”. Шундан сўнг Оллоҳ таоло қирқ йилгача ёмғир ёғдирмади, ердан ўсимлик ундирмади, аёллар фарзанд туғмадилар, чорва ҳайвонлари ҳалок бўлди, булоқ ва жилғалар қуриди.

Ҳабарларда келадики, Авж ибн Унуқ тўфонда ҳалок бўлмаганди. Негаки, у дарёлардан эмасди. Дайёр – хотинлик, уй-жойлик деганидир. Авжнинг эса уйи ҳам, хотини ҳам йўқ эди. Денгизларнинг нариги ёғида турарди, тўфон суви унинг тиззасига ҳам келмаганди.

Орадан вақт ўтиб Нуҳга хитоб келди:
— Дуоингни ижобит қилдим. Боргил чинор дарахти эккил!

Нуҳ дарахт экди, қирқ йилда уч дарахт етилди. Дарахтни кесди-ю, уни керакли жойга келтира олмади. Шунда Авжни чорладиларо, у дарахтни судраб келтирди. Жаброил Нуҳга таълим берди, дарахтни болта Билан чопдилар. Ўрдакнинг сув устида юрганини кўрсатиб, ўргатдилар, унга ўхшатиб кема йўна бошладилар. Кофирлар буни кўриб машара қилар эдилар: (Оят)

— “Сен пайғамбар эдинг, энди дурадгор бўлиб қолдинг!” Буни нима қилмоқчисан ўзи?!

— Кема қиляпман, унга миниб, сув устида сузарман,деди Нуҳ уларнинг сўроғига жавобан.

— Эгар йўнарсанму, аввал эшак олгил! – деб яна кулдилар. (Оят) “Қачон унинг ёнидан қавмнинг раислари ўтса, уни масхара қилар эдилар”.

— Нуҳ деди: “Оят” “Агар сизлар бизни масхара қилсаларингиз, бизлар ҳам сизлар каби масхара қиламиз. Жуда ҳам тезда биласизлар (Ким ҳақ эканлигини)”.

— Тўфон ваъдаси қачон бўлур? – сўради Нуҳ.

— Қачонки, тандиринг ичидан сув чиқса, балки азоб келган турур, – деган хитоб келди.

Нуҳнинг тўрт ўғли бор эди: Сом, Хом, Ёфас ва Канъон исмлик. Уч ўғли мусулмон эди, Канъон эса кофир эди.

Кема йўндилар – бўйи уч юз қари, эни икки юз қари эди. Баъзиларнинг айтишларича, кема узунлиги минг икки юз қари, баланлиги олти юз қари, эни ҳам олти юз қари эди (қари – бир тирсак узунлигича). Бир юз йигирма тўрт минг темир боғлар қилдилар. Ҳар бир боғнинг устида бир пайғамбарнинг оти битилганди. Иблис “Муҳаммад расулуллоҳ” калимаси битилган боғни ўғирлади.

Нуҳ қанча қидирса ҳам тополмади. Жаброил келиб ҳабар қилди, сўнгра “Боғни Нуҳга бергил!” деса, “Олмадим!” деб қасам ичди. Жаброилнинг аччиғи келиб, кема ёғочини олиб бошига бир урганди, боши-кўзи қонга бўялди. Қўрққанидан боғни топиб берди.

Кема битди, у уч қават эди (биринчи қаватида чорва ҳайвонлари, иккинчисида Нуҳ қавми Билан, учуинчисида қушу қуртлар жой олганди). Кема биргач, Нуҳнинг кофир хотини нон пишираётган чоғда тандир ичидан сув чиқди. У келиб Нуҳга ҳабар қилди. Нуҳ ўша саксон киши Билан кемага чиқди. Шунда фармон келди: (Оят) “Миндир кемага ҳар хил жониворлардан бир эр ва бир урғочисини ва аҳлингни ҳам. Яна ўғлонларингни ҳам чиқаргил!”

— Илоҳо, учадиган, чопқир жониворларни қандай қилиб тутайин, – деди Нуҳ.

Шундан сўнг оллоҳ қудрати Билан сув юзига ҳамма жониворлар йиғилди, ҳар биридан бир эркак, бир урғочини тутиб, кемага чиқардилар. Ўғли Канъонни ҳам кемага чиқармоқчи бўлганди, ёрлиғ келди: “Чиқармагил, у кофирдир!”

— Илоҳо, аҳлингни чиқаргил, деб айтган эдинг-ку? -сўради Нуҳ.
— У сенинг аҳлингдан эмас! – деган хитоб келди.
— Эй канъон, мусулмон бўлгил, кемага киргил, тўфон суви ҳалок қилғусидир, – деди Нуҳ.
— Мен баланд тоғларга сиғинарман, Тоғлар мени сувдан қутқаргай, – деди Канъон.
— Бугун Оллоҳдан бошқа азобдан сақлагувчи ҳеч ким йўқдир, – деди Нуҳ. – Ҳудонинг раҳматига сазовор бўлган одамгина омон қолади.

Шу пайтда сув келди, ҳалок қилгудек бўлиб, Канъон тоғ тепасига қараб қочди. Сув кўтарила бориб оёғига етди. Канъаннинг бир ўғли бор эди, сувдан қутилмоқчи бўлиб, уни оёғи остига олиб устига чиқди, боласи ўлди, сал ўтмай ўзи ҳам ҳалок бўлди, имонсиз кетди.

Айтишларича, кемага энг аввал қалдирғоч кирди, энг кейинида кирган жонивор эшак бўлди. Эшакни судрадилар, сира кемага кирмади, негаки шайтон унинг думидан тортиб турганди.
— Шайтон минган бўлса ҳамки киргил! – деди нуҳ.

Яна айтишларича, Нуҳ тайсалланиб турган эшакка қараб: “Киргил, эй малъун!” деган эди, Иблис маолъун эшакнинг думидан ушлаган ҳолда кемага чиқди. Шайтонни кема ичида кўрган Нуҳ:

Сен кимнинг фармони билан кемага чиқдинг? -*деди.

Сенинг сўзинг, сенинг фармонинг Билан чиқдим, – деди Шайтон.

Сени киргил, деб қачон айтдим? – таажубланди Нуҳ.

“Киргил, эй малъун!” дединг, малъун мендирман, эшак эмас, – деди Иблис.

Молик ибн Сулаймон ал-Харавий раҳматуллоҳи алайҳ айтарки, Нуҳ пайғамбар илон ва чаённи “Сиздан одамга зарар тегар”, деб кемага чиқармади. Шунда улар:

Кимки сенинг отингни айтса, унга зарар тегдирмаймиз, – дедилар.

Дейдиларки, Ким илон ва чаёндан қўрқса (Оят) “Салом бўлсин Нуҳ пайғамбарга аҳли одам ичида. Албатта, биз яхши амал қилгувчиларни Яна шундоқ мукофотлаймиз, Ҳақиқатда у бизнинг мўмин бандаларимиздан эди”, оятини ўқиб ётсин.

Илоҳо, арслон сигир билан, бўри қўй билан, мушук кабутар билан душманлиғини биларман, уларни нима қилайин, – деди Нуҳ.

Ҳамма нарсаларни чиқариб бўлгач фармон келди:

Одамнинг суякларини келтиргил, кемага чиқаргил, унга азоб суви тегмасин!

Ҳазрат Одамнинг жасадини келтриб кемага қўйдилар. Кеманинг бр тарафида эркаклар, бир тарафида эса аёллар жой олгандилар, Одамнинг жасади улар орасида парда бўлди.

Яна бир ривоятда Жуди тоғига қўйдилар дерлар, аммо эти ва териси Сарандибда, суяклари Жидуда турар.

Қачонки сув кема қирғоғига келганда Нуҳ неча бор уринди, лекин кема юрмади. Шунжа Жаброил айтдики: “Эй Нуҳ, тўрт жойга тўрт кўзни номлаб жойлаштиргин!”.

Шундай қилганда кема юрди. Айтишларича бир кўзни Отик, иккинчисини Умар, учинчисини Усмон, тўртинчисини Али деб номлаганди. (Оят) “У кема сузар эди кўз олдимизда, токи мукофот бўлсин ёлғончисан дейилган одамга (яъни Нуҳ пайғамбарга)”.

Нуҳ алайҳиссалом Ироқдан чиқиб Маккага борди, Каъбатуллоҳни етти бор тавоф қилди. Ундан Мағрибга, сўнгра Машриққа борди. Ражаб ойининг учинчи куни кемага чиқди, олти ой кемада сузди.

Тўфон чоғи қирқ кеча-кундуз ёғн ёғди, ердан ҳам сув чиқди. (Оят) “Осмон эшикларини қуйиб оқадиган сувга очиб ташладик ва ерда чашмаларни оқизиб қўйдик”.

Айтадиларки, Нуҳга пайғамбарлик келганда юз ёшда эди. Тўққиз юз эллик йил одамларни даъват қилди. Яна бир ривоятда тўфонгача тўрт юз ёшда эди, ундан кейин уч юз эллик йил умр кўрди, дейдилар. Ҳаммаси минг етти юз йил бўлади.

Айтадиларки, қирқ кеча-кундуз ёғин ёғди, ҳар бир қатраси тегирмон тошидек келарди. Дунёнинг энг баланд тоғини устига ҳам қирқ қари сув босди. Кемадаги саксон кишидан ташқари ер юзида бирорта ҳам одам қолмади, ҳаммаси ўтди.

Ҳабар келарки, илгари уч нарса йўқ эди, улар кемада, денгиз устида пайдо бўлди: бири мушук, иккинчси сичқон пайдо бўлиб кемани тешди, учинчиси тўнғиз. Фармон бўлди, Нуҳ арслоннинг бошини силади, бурнидан иккита мушук чиқди ва у сичқонни еди.

Яна айтадиларки, сичқон кемани тешганда одамларда сувга ғарқ бўлиш қўрқинчи уйғонди, сув ичида эса сира тешикни беркитиб бўлмади.

Шунда Нуҳ айтадики:

Кимки бу тешикни беркитса, нима тилаги бўлса бергайман.

Мен тешикни беркитайин, сув кириш тўхтагач, кемадаги сувларни чиқариб ташланган, – деди илон сўнг сўради, – менга нима берарсан?

Нима истайсан? – деди Нуҳ.

Қайси гўшт тотли бўлса, ўшани бергил, – деди Илон.

Нуҳ қабул қилди, Илон сувга кириб тешикни беркитди, ўша жойда кулча бўлиб ётди, сув кириши тўхтади. Кема ичидаги сувни ташқарига чиқариб ташладилар, ғарқ бўлиш қўрқинчи барҳам топди.

Кемадан чиққанларидан кейин илон келиб, Нуҳдан ваъда қилинган гўштни талаб қилди.
— Ҳамма жониворлар кемадан чиқди, тарқалиб кетдилар, гўштни қандай топармиз? – деди Нуҳ. Илон кўп сиқилди, шунда Нуҳ чивинга амр қилди:
— Боргил, ер юзидаги гўштларни тотиб кўргил, тотлисини Илонга бермиз.

Чивин кетди, аммо анча ҳаяллаб қолди. Илон эса тиқилинч қиларди. Нуҳ ҳижолатда қолганди, қалдирғочни чивинни топиб келиш учун жўнатди.

— Нега кеч қолдинг?- деди Қалдирғоч, Чивинни қидириб топгач.
— Ер юзи кенг экан, шу боис кеч қолдим, – деди Чивин.
— Гўштларни тотиб кўрдингми? Қайси гўшт тотлик экан? – сўради Қалдирғоч.
— Ҳамма гўштларнинг энг тотлиси одамларнинг гўшти экан, – деди Чивин.
— Ўша гўштнинг мазаси ҳали-ям оғзимда тургандир. Оғзингни очгин, мен ҳам бир ҳидлайин, – деди Қалдирғоч. Оғзини очганди Қалдирғоч уни ҳидламоқчи бўлиб, тумшуғи билан Чивиннинг тилини кесиб олди. Ўшал кундан бери Чивин тилсиз қолди.

Икковлари Нуҳ пайғамбарга келдилар. Чивин ҳарчанд ҳаракат қилсада сўзлаёлмас эди. Унинг сўзига ҳеч Ким тушуна олмасди.
— Унга нима бўлди, нечук сўзлаёлмас? – деб сўради Қалдирғочдан.
— Мен Билан сўзлашганда бақанинг гўшти ширин экан, деб айтганди. Кеч қолганидан ҳижолатда бўлиб, сўзлаёлмай қолди, – деди Қалдирғоч.

Нуҳ алайҳиссалом бақа гўштини илонга берди. Агар қалдирғоч ўша кунда шунчалик эзгулик қилмаганда эди, бугун биз ҳамма одамлар илонга ем бўлардик.

Яна мақсадга келамиз: Нуҳ алайҳиссалом кемадагиларга айтган эди:
— Жуфтларингизга яқинлашманг, болалар туғилса, кемага сиғмай ғолурмиз, – деб.

Ҳеч ким жуфтига қовушмас эди. Аммо мушук кўрдики, ит жуфти Билан қовушди. Келиб Нуҳга айтганди, лекин Ит тонди. Бундан мушукнинг аччиғи чиқди, ҳижолатлик бўлди. Бир қанча вақт ўтгач, Мушук Яна кўрдики, Ит жуфти билан қовушаётганди.

— Илоҳо, бу Ит сенинг пайғамбарингга ёлғон сўзлайди, айбдан тонарди. Қудратинг билан уни шу ҳолда тутгил, мен бориб Нуҳга ҳабар қилайинки, у келиб кўзи билан кўрсин, – дея Мушук Оллоҳга муножат этди.

Оллоҳ унинг дуосини ижобат қилди, Ит то Нуҳ келиб кўргунча ўша ҳолда қолди, жуда уятли бўлди. Бугунга қадар бу иш Итга мерос бўлиб қолди. Ит ҳам дуо қилди:
— Мени Нуҳга уятлиғ қилди. Ҳудоё, буни ҳам расво қилғил!

Оллоҳ таоло Итнинг тилагини раво қилмади. Аммо мушуклар қачонки жуфтларига ҳожати тушса, шу қадар овоз чиқарадиларки, ҳамма жонзодлар ҳабардор бўлар. Бундан маълум бўладики, Ким бировнинг айбини очса, ўзи ҳам ўшандай айбга мубтало бўлғувсидир.

Кемада одамлар ва жонзотларнинг ахлатлари кўпайиб кетдики, бу беҳад ташвиш туғдирди. Фармон бўлдики: “Нуҳ лайҳиссалом урғочи туянинг орқасини силасин!” Силаган эди, туя думини қимирлатди ва орқасидан тўнғиз чиқди. У ҳамма нажосатларни еди. “Бу кун тўнғиз гўштининг ҳаром бўлмоғига сабаб ўшадир”, дейдилар.

Олти ой ўтгач авжга фармон бўлди:
— Кемани судрагил!

Кеманинг қуйруғидан тутиб судрамоқликка бирор кимсанинг қуввати етмас эди. Авжни шу сабадан ҳам Оллоҳ таоло ҳалок этмади. Шундан кейин фармон бўлди: (Оят) Ва ҳукм Илоҳи томонидан айтилдики, “Эй ер, сувингни ют!” ва “Эй осмон, ёғишингни тўхтат!” Осмон ёғишдан тўхтади, сувлар ер юзидан қуриди. Маълумки, ер юмалоқдир, атрофида тоғлар турар. Сув тўрт тарафдан Коф тоғига келиб тўхтади, кейин пастлай бошлади. Ернинг атрофии муҳит дарёси бўлди. Муҳитдан муҳитга уланган сувлар денгиз бўлди. Ер юзасидаги тоғлар, чуқурлар, кўллар ҳаммаси тўфон суви Билан бузилиб, издан чиқди. Денгизлар суви ачиб, сасиб одамлар ўлиб кетдилар.

Тоғларга хитоб келди:
— Мен Нуҳнинг кемасини тоғларда тургизгайман!

Ҳамма тоғлар бош кўтардилар, зора кема бизда тургай, дея. Жудий тоғи ҳамма тоғлардан паст эди. У ҳокисорлик Билан “Менга бук аромат қайдан ҳам тегишли бўлсин”, дея ўзини паст тутди. Оллоҳ таоло уни иҳтиёр этди, кема унда турмоқ учун пастлай бошлади.

— ер юзида қанча миқдорда сув қолди, ернинг қанча миқдори очилди? Бунинг ҳабарини менга ким келтиради? – деди Нуҳ алайҳиссалом.
— Мен борайин, – деди қорақарға.
— Унга Ким кафиллик бергай? – деди Нуҳ.

Эркак товуқ кафил бўлди, Қарға йўлга тушди. Кўрсаки, ернинг бетида ўликлар кўп экан, уни емакка андармон бўлиб, кеч қолди. Ҳўроз вақт бўлганини Қарғага билдирмоқ учун кеманинг томига чиқиб, қанот қоқиб чорлай бошлади. Қарға эса келавермади. Нуҳ алайҳиссалом Ҳўрозни ушлаб қолди. Шу боис товуқлар учмайдиган бўлиб қолдилар, одамлар Билан бирга қолдилар. Айтадиларки, кафолатнинг боши маломатдир, ўртаси ўкинчдир, охири эса товондир. Ким ишонмаса, синаб кўрсин. Нуҳ алайҳиссалом Қарғани дуо қилди, Оллоҳ таоло уни ижобат қилди. Қарғанинг умри қаттиқ машаққатда, ҳавотирда охир бўлар, чунки у йўлдан қайтмишда ўнгу сўлга боққани учун.

Нуҳ алайҳиссалм кабутарни жўнатди:
— Тезда ҳабар келтиргил! – деди

Йўлга тушди. Бориб кўрса, ер кўринди, у сойга қўнганда оёғи балчиқ бўлди. Шу заҳотиёқ қайтиб келиб, оёғидаги балчиқни кўрсатди.

Ўша балчиқ оёғида тукларга айланди. Шу боис оёғи тукликлар унинг наслидан бўлар. Яна бир ривоятда, Кабутар суви қуриган жойга қўнганда сув сассиқ бўлгани учун, оёғи қизил бўлди, дерлар.

Кабутар қайтишда зайтун дарахтининг япроғини тумшуғига олиб келиб, Нуҳга кўргазгач, пайғамбар уни эзгу дуо қилди:
— Одамлар сенга меҳрибон бўлиб, уйларидан жой берсинлар!

— Яна бир илтимосим бор, – деди Кабутар. Нуҳ дуо қилди, Оллоҳ таоло ижобат этди.

(Оят) “Эй Нуҳ, биз томондан бўлган саломатлик ила туш!” деган фармон бўлди. Нуҳ қирқ эр ва қирқ Хотин билан кемадан тушди ва Шом вилоятида денгиз бўйида бир қишлоқ қурдилар. Уни “Қарят ул-самонина” деб атадилар. Олти ой сув ичда турганларида шамол келмаганди. Тўсатдан шамол келдики, бу уларга ёқмади, касал бўлдилар. Оқибатлда ҳаммалари ўлиб, етти кишигана қолдилар. Нуҳнинг ўзи уч ўғли ва уч келинидан бошқа бирор киши қолмади. Бугун келиб одамларнинг ёвузлари, яхшилари, мўминлари, кофирлари – ҳаммаси Нуҳнингф арзандларидан бўлар. Ката ўғлини Сом, ўртанчасини Ҳом, учинчисини Ёфас дер эдилар.

Бир куни Нуҳ ухлаётганди, шамол келиб этагини кўтарди. Шунда унинг уят жойи очилиб қолди. Уни кўрган Ҳом кулди, Сом эса уни маломат қилди, Ёфас келиб тўни Билан ёпиб қўйди. Оллоҳ таоло бу шимликнинг ёмонлиги туфайли Ҳомнинг пуштикамаридаги уруғларини қора қилди. Уялганидан хотининг қўлидан тутиб, денгиз қирғоғида қамишдан уй қилиб, яшай бошлади. Шундай қилиб, ҳиндулар, ҳабашлар, зангилар – ҳаммаси унинг уруғидан бўлдилар.

Араблар ва Ажамларнинг отаси Сом бўлди. Ҳомни Ҳиндистонга (ҳиндулар юрти демоқчи), Сомни араб ва ажам вилоятларигат жўнатди. Ёфас эса Туркистон вилоятларига келди. Ҳамма туркий халқлар унинг уруғидан тарқалди. Шу боисдан турклар азиз ва мукарра мбўлдилар. Бу сўзлар Абу Ишоқ Нишопурий жам қилган “Қиссаси ал-анбиё”да битилгандир. Бошқа оламларнинг айтишларича, Яъжун ва Маъжун ҳам Ёфас уруғидан чиқар. Каъб ривоятига кўра, Одамато ухлаётган чоғда туш кўради. Нутфа ерга томиб, тупроққа қоришади. Оллоҳ таоло ундан Яъжун ва Маъжуни яратди. Шу боис бизларга ота тарафдан боғланиб, қариндош бўлар. Ҳавво она тарафдан боғланмас, ўгай бўларлар. Абдуллоҳ ибн Аббос (Оллоҳ ундан рози бўлсин): “Одам фарзандлари ўн ҳиссадир, унинг тўққиз ҳиссаси Яъжун ва Маъжун, бир ҳиссаси жамики одамлардир”, деган.

ҲИКОЯТ. Нуҳнинг бир қизи бор эди. Бир одам сўради, бермоқчи бўлди. Яан биров сўраб келганди, унга ҳам бермоқни иҳтиёр қилди. Тағин биров сўради, унга ҳам беришга рози бўлди. Тўртинчи биров ҳам сўраб келди, уни ҳам кўнгли тилади. Ҳаммалри қизни олиб кетгани бир вақтда келиб қолдилар, шунда Нуҳ алайҳиссалом қайғуга ботди. Уйида бир қанжиқ ити ва урғочи эшаги бор эди. Оллоҳнинг қудрати Билан иккаласи ҳам қизларга айландилар. Парвардигор жаннатдан бир ҳурни чиқарди. Уларнинг ҳаммалри бир хил суратлик Эдики, у ўз қизи қайсилигини ҳам таний олмай қолди.

Орадан бир қанча вақт ўтиб, у қизларини кўргани келди.
— Жуфтинг билан қандай яшаяпсизлар? – деди бир куёвига.
— Яхши яшаяпмиз, аммо бир айби бор – ҳеч нарса емас ва ичмас, – деди куёви. Нуҳ билдики бу ҳур экан.
— Жуфтинг Билан қандайсизлар? – деди иккинчи куёви олдига келиб.
— Қанжиққа ўхшаб кетаркан, – деди куёви. Билдики буи т экан.
— Жуфтинг Билан муросаларинг қалай? – деб сўради учинчи куёвидан.
— Ейди,ичади, эшакдай чўзилб ётгани ётган, – деди куёви. У билдиик бу эшак экан.
— Жуфтинг Билан қандай яшарсизлар? – сўради тўртинчи куёвидан.
— Мен ундан беҳад ҳурсандман, у пайғамбарзодалардан экан, – деди куёви. Нуҳ алайҳиссалом у ўзининг қизи эканлигини билди ва олиб борган ҳодясини унга совға қилди.

Ҳабарда келарки, Нуҳнинг умри охирлаб қолгач, бир куни Жаброил алайҳиссалом келди ва унга:
— Эй Нуҳ, пайғамбарлар ичида сенинг умринг узунроқ бўлди. Дунёни қандай тасаввур этдинг?
— Дунёни икки эшикли саройдек билдим. Бир эшикдан кириб, иккинчисидан чиқарман, – деди Нуҳ.

Айтишларича, Нуҳга юз ёшларида пайғамбарлик келди. Эллик йили кам минг йили одамларни даъват қилди. Тўфондан кейин уч юз эллик йил яшади. Яна айтадиларки, Одаматодан тўфонга қадар икки минг икки юз йил вақт ўтганди. Шундан кейин Нуҳ вафот этди. Одамлар уч юз йил Нуҳнинг ҳариатига амал қилдилар. Сўнгра ҳаммалари кофир бўлдилар, шариатни баён қилгувчи қолмади. Уч юз йилдан кейин одамларга Ҳуд пайғамбари юборилди.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort