Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Маҳалладан олинадиган справкалар бекор қилинди

Маҳалладан олинадиган справкалар бекор қилинди
05 Ekim 2018 - 9:19 'да юкланди ва 404 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, жорий йилнинг 15 октябридан давлат хизматлари кўрсатилишида ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган маълумотномалар талаб қилинмайди. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилингани тўғрисида 4 октябрда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Хабарда айтилишича, шахснинг яшаш жойи бўйича (прописка қилинганлиги) яшаётганлигини, шахснинг ишсизлигини, болани, ёлғиз шахсларни, пенсионерларни ва ногиронларни парвариш қилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шахснинг тавсифномаси талаб қилинмайди.

Агар бу ҳужжатлар зарур бўлиб қолса, улар Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан олинади.

2020 йил 1 январдан давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида оила таркиби, қариндошлик даражаси ва фуқаронинг оилавий аҳволи ҳақидаги маълумотлар давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ФҲДЁ органларидан мустақил равишда олинади.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort