Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қобил ва Ҳобил қиссаси

Қобил ва Ҳобил қиссаси
06 Ekim 2018 - 8:00 'да юкланди ва 764 марта ўқилди.

Носириддин Рабғузий

ҚОБИЛ ВА ҲОБИЛ ҚИССАСИ

Бу қисса шундай бошланар. Одамнинг сўнгги туғилган фарзанларидан бири бўлган ўғли Абдулмуғис деб аталди, қизи эса Амат -ул Муғиса деб. Бу икковлари анчагина фарзанд кўрдиларки, Одамнинг уруғини қирқ минг банд (луғатда банд сўзи ўн минг киши демакдир)га етди.

Қачонки, Қобил туғилганида у билан бирга таваллуд топган қиз чиройли эди, Иқлимо деб аталди. Икки йил кейин Ҳобил туқилди. У Билан бирга туғилган қиз эса ғоятда ҳунук эди, уни Абудо дердилар.

Одам ўз шариатига кўра Қобилнинг эгизагини Ҳобилган бермоқчи бўлди, Ҳобил Билан эгиздош қизни эса Қобилга. Бу ният Қобилга ҳуш келмади.
— Ўзим билан туғилган қизни оламан, – деди Қобил.
— Шариъатда бундай бўлмайди, – деди Одам.
— Агар бу қиз менга қариндош бўлса, униси ҳам қариндош эмасми? – дея талашди Қобил.
— Ундай бўлса иккалангизлар қурбонлик қилинг, қайсингизни қурбонлигингиз қабул бўлса, Иқлимони ўша олсин, – деди Одам.

Ҳобил қўй боқар эди, катта семиз қўйни келтириб оёқларини боғлади-да, қурбонлик қўядиган жойга қўйди. Осмондан ўт тушиб, Ҳобилнинг 0қурбонлигини куйдирди, Қобилникига эса тегмади. Шунда Иблис келди-да, Қобилга гезлай бошлади:
— Ҳобилнинг қурбонлиги шул боис қабул бўлдики, унинг Оллоҳ таоло ҳузурида иззат ва яқинлиги бор. Отанг Одам ҳам уни яхши кўрар. Яна отангни бир тилаги борки, ернинг ҳалифалигини Ҳобилга бермоқчидир.
— Мен Ҳобилни ўлдирайин. Қиз ҳам, ҳалифалик ҳам менга қолсин, – деди Қобил ғазабга келиб.

Қобил Ҳобилни ўлдирмоқликка аҳд қилди-ю, аммо уни қандай қилиб ўлдиришликни билмас эди. Бир куни биёбонда ўтирганида Иблисни кўрди. У одам қиёфасида келганди, қўлида бир қуш бор эди. Иблис қушни тош устига қўйиб, бошқа бир тош Билан уни мажағлади. Қобил буни кўриб, ўрганиб олди. Сўнгра Қобил Ҳобилнинг олдига келди.
— Мен сени ўлдирарман, – деди Қобил.
— Мен сен Билан олишмасман, Оллоҳ таолодан қўрқаман, – деди Ҳобил.

Бу пайтда Ҳобил қум устида ётиб, ухламоқда эди. Қобил бир тош билан уриб ўлдирди. Қиёматга қадар одам ўлдирмоқ, қон тўкмоқ Қобилнинг қилмишидан мерос қолди. Ҳабарда келишича, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо алайҳиссалом дедиларки: “Кимки бир яхша одатни чиқарса, унга ўша одатнинг савоби бўлур ва то қиёмат кунигача шу одатга амал қилганларнинг ҳам савоби унга бўлур. Кимки бир ёмон одатни чиқарса, унга ўша одатнинг гуноҳи бўлур ва шунингдек то қиёматга қадар ўша ёмон одатга амал қилганларнинг ҳам гуноҳи ўша одамга бўлур”.

Қобил Ҳобилни ўлдирганида йигирма ёшда эди. У Ҳобилнинг жасадини бир қопга солиб, орқасига кўтариб олди. Шу ҳолатда бир неча фурсат юрди. Шунда тангри фармони Билан икки қарға келди, бир-бири билан уришди ва бири бошқасини ўлдирди. Тирик қолган қарға тумшуғи Билан ерни кавлаб, ўлик қарғани кўмди. Қобил бу ҳолни кўргач ўкинди:
— Мени шу қарғачалик ақлим йўқ экан, – деб.

Оллоҳ таоло бу ҳолда Муҳаммад алайҳиссаломга ҳабар бердики: (Оят) “Биз бани Исроилга шуни ҳукм қилиб бердик, кимки бирор одамни ўлдирмаган ёки бирор фасод иш қилмаган бир тирк жонни ўлдирса, у гўё тамом одамларни ўлдирган бўлур. Кимки бир жонни ўлимдан сақлаб қолса, у гўё ҳамма одамларни ўлимдан сақлаб қолган бўлур”. Уламоларнинг айтишларича: “Қобилнинг ўкинчи Ҳобилни ўлдириб қўйгани учун эмасди, агар ўлдиргани учун ўкинганда тавба қилган бўларди. У ўликни қаерга йўқотишни билмагани учун, орқалаб юравериб ҳолдан тойгани учун ўкинганди”.

Қачон Одам Ҳажга бормоқчи бўлганида Ҳобилни “Мен келгунча сақлагил!” деб кўкка топширганда, қабул қилмади. Ерга топширди, қабул қилмади. Тоғлар ҳам қабул қилмадилар. Қобил қабул қилганди, лекин омонатга ҳиёнат қилди, ўлдирди.

Қобил укасини ўлдирганида кечаю-кундуз ер қимирлади. Ҳобилнинг қони ерга сувдек сингиб кетди. Одам Ҳаждан қайтиб келганида ҳамма фарзандлари қарши олдилар, лекин Ҳобил кўринмади.
— Ҳобил қани, – сўради у.
— Ҳобилнинг қўйлари менинг экинзоримга кириб кетганди, ундан уялиб кела олмади, – деди Қобил.
— Сен шундай дейсану, аммо Ҳобилнинг қони ерда инграниб ётар, – деди Одам.
— У ўлди, – деди Қобил.
— Ҳобилнинг қони тўкилган ерга Тангри лаънати бўлсин, бу кун у қонни ташқарига чиқармаса, – деди Одам.

Ер қонни ташқарига чиқарди. ўша кундан бери қон ерга сингимайдиган бўлди. У жойдан тикан билан юлғун униб чиқди. Буёбондаги қуш-қуртлар “Қариндошларда меҳр-шафқат қолмади”, деганларича тоғларга қочиб келдилар. Одам Билан Ҳавво жуда кўп йиғладилар, азият тутдилар.

Ривоят қилинурки, Қобил ҳобилни ўлдиргач, Иблик келиб унга гап кетди:
— Оллоҳ таоло нима учун қурбонлиғини қабул қилмади? Негаки сен оловга топинмайсан, ҳамр (ароқ) ичмайсан, овоз чиқариб йиғламайсан.

Шундан кейин Қобли ҳамр ичди, бутга топинди, ўтга сиғинди, овоз чиқариб йиғлай бошлади. Одам бу ишлардан огоҳ бўлиб, Қобилни бу йўлдан қайтармоқлик учун қирқ минг кишини юборди. Улар келиб Қобилни кўрдилар, унинг йиғиларини эшитдилар, ҳаммалари диндан қайтиб муртад бўлдилар, у Билан бирга қолдилар. Юқоридаги масъиятлар (гуноҳ ишлар) ҳаммаси Қобилдан мерос бўлиб қиёматга қадар қолди. Қиёмат куни ўблганда Оллоҳ жаҳаннамийларни дўзахга киритса, улар азобларни кўриб Оллоҳ таолога ёлборарлар: (Оят) “Эй Парвардигоримиз, жинлардан ва инслардан бизларни адаштирганларни кўрсатгил, биз уларни қадамларимиз остига олайлик, токи улар энг паст ва хорланганлардан бўлсинлар”.

Изоҳ: жин ва инсдан мурод шуки, бири Иблис, бири Қобилдир.

Шу пайтда хитоб келгай:
— Эй Иблис, жаҳаннамийлар сени қўрмоқни истайдилар.
— Мен ҳам уларни тиларман, – дегай Иблис.

Оллоҳ таоло дўзаҳ ичида бир минбар бино қилган. Иблис у минбарга чиқар ва шундай дер: (Оят) “Албатта, мен бундан илгари менга шериг қилган нарсаларингиздан безорман”. Жаҳаннамийлар бошқа жавоб айта олмадилар, ҳаммалари ноумид бўлдилар.

Айтишларича, Қобил ўз укасини ўлдиргач Иқлимонинг қўлидан тутиб, Яман вилоятига борди – оловда топина бошлади. Қобил уруғининг аксарияти фасод қилди, ҳамр ичди, оловга сиғинди, овоз чиқариб йиғлади ваш у ишлари жаддига ҳалок бўлдилар.

Яна бир ҳабарда айтилурки, Одам Оллоҳ таолодан “Ер менинг ҳукмимга бўйсунса”, деб тилади. Ерга фармон бўлди: “Одам нимани буюрса шуни қилғил!” деб. Одам:
— Эй Ер, тутгил! – деди. Ер Қобилни тўпиғигача ютди. Қобил қўрқиб кетди ва деди:
— Эй ота, раҳм қилгил!
— Сен биродарингга раҳм қилмадинг, энди мен сенга қандай раҳм қилайин, – деди Одам. Яна буюрди:
— Эй Ер, ютгил! Ер Қобилни тиззасигача ютди. Ўғил яна ёлворди:
— Эй ота, сен жаннатда гуноҳ қилдинг, ёлворгандинг Ҳудо кечирди. Сўрагил мени ҳам кечирсин!
— Мен буғдой егандим, сен қон тўкдинг, бу гуноҳни қандайин кечирсин, – деди Одам ва Яна буюрди:
— Эй ер, ютгил! Ер Қобилни белигача ютди. Шунда Қобил:
— Эй ота, сен Оллоҳнинг юз минг раҳмати бор, деб айтар эдинг. Унинг тўқсон тўққизини ҳамма одамларга мўминларга берарди, бир қисмини ҳамма жонзотларга беради, дер эдинг. Тилагил, ўша улуждан менга ҳам раво кўрсин!
— Сен жигарингга раҳм қилмадинг, ул раҳматдан сенга улуш йўқ, – деди Одам ва Яна буюрди:
— Эй Ер, ютгил! Ер Қобилни бўғзигача ютди. Шунда Қобил Одамдан умидини узиб, Оллоҳ тарафга юзланди:
— Илоҳо, Отамдан эшитдим сени Раҳмон ва Раҳим сифатилик икки отинг бор. Раҳмонлик сифатинг мени бу азобдан қутқаргил! Агар қутқармасанг Раҳмон отингдан кечгил!
— Эй Қобил, Мен кўпларни азобдан қутқаргайман. Раҳмон отимдан кечмайман!

Шундан кейин ерга фармон бўлди: “Қобилни қўйгил!” Ер Оллоҳни фармони Билан Қобилни бўшатди. Сўнгра бир фаришта келиб, Оллоҳ фармони Қобилнинг оёғидан тутиб, Мағрибдан Машриққа қадар етти марта судради, Қобил ҳалок бўлди.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort