Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сурхондарё полвонларини МХХ қандай қилиб “синдирган”!

Сурхондарё полвонларини МХХ қандай қилиб “синдирган”!
07 Ekim 2018 - 7:00 'да юкланди ва 1372 марта ўқилди.

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри, Ат-Термизий кўчасида яшовчи фуқаро собиқ маҳкум, 1976 йилда туғилган, икки карра жаҳон чемпиони, “Қора-Белбоғ” совриндори, Кунишов Зафар Панжиевич. У Сурхондарё вилояти МХХининг ходими, ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси МХХининг подвалида сақланаётган,  майор Нодир Тўрақулов томонидан 2008 йил ҳибсга олинган.

Кунишов Зафар билан бўлиб ўтган суҳбатимиз давомида у шундай дейди, “2008 йилнинг ёз фаслида, яқин қариндошларим тўйига бордим. Тўйхонадан уйга чиқиб кетаётган вақтимда, Сурхондарё вилояти МХХнинг ходими, майор Нодир Тўрақулов атайлаб менга тегиб кетди. Шунда у “нима сен зўримсан? Кўзингга қараб юролмайсанми? Нима ичиб, маст бўлиб, жамоат жойларда бузғунчилик ишларингни қилиб юрибсанми?”деб менинг  асабимга тегди.  У менга “шантаж” уюштирди. Шунда мен, “чеккага чиқайлик. Сенга айтадиган гапим бор! Ҳозир тўйхона эгалари яхши, «настрения»да.  Шунинг учун, бошқа жойда гаплашамиз”деб уни тўйхонадан олиб чиқдим. Чеккага олиб бориб уни, хўп дўппосладим…

У олдиндан тайёргарлик кўриб келган экан-ми, шу вақт Термиз шаҳар ИИБ ходимлари пайдо бўлди ва мени икки қўлларимга кишан солиб, шаҳар ИИБсига олиб кетишди. Улар мени 1 ой давомида олиб ўтиришди. Сурхондарё вилояти МХХ ходими Нодир Тўрақулов шифохонадан чиққунча, “ўл” деб роса уришди. Ҳохлаган “иши”ни қилишди…

Шундан сўнг, Нодир Тўрақулов, шифохонадан чиқандан кейин, мени Сурхондарё вилояти МХХнинг подвалига олиб кетишди. Термиз шаҳар ИИБ, “Зафар Кунишовнинг кийимларини текширганимизда, ён чўнтагидан 100 грамм наркотик моддаси чиқди. Уйини тинтув қилганимизда эса, “Калашников” ўқ-дориси ва қуроли борлиги аниқланди…”деб далолатнома тузилган экан…

Нодир Тўрақулов Сурхондарё вилояти МХХининг подвалида мени 6 ой давомида олиб ўтирди. Менга “Сен давлатни тўнтармоқчи бўлгансан. Тожикистон Республикасининг фуқаролари билан тил бириктиргансан. Сурхондарё вилоятининг чегарасини бузуб ўтмоқчи бўлгансанлар. Шерикларингни кимлигини менга биттама-битта айтасан!  Ким улар?  Бўлмаса шу жойдан ўлигинг чиқади!”деб мени қип-қизил, йўқ жойдан, “Террорчи” ва “Наркоман”га  айлатиришди.  У ҳар куни урарди. Ярим кечаси келиб, мени уйқудан турғузиб, қўл-оёқларимни, скоч билан ўраб ва бутун танамни чирмаб, устимдан совуқ сувни қуйиб, токка уларди. Қўл-оёқларимга игна санчиб, танамни тўғри келган жойига дубинка билан урарди….

Юқорида кўрсатилган, айбни мени бўйнимга зўрлаб қўйиш учун, ҳамма пасткашликни қилди. Ниҳоят, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 155, 157, 167, 248, 273 моддалари билан айиблаб, Жиноий Ишни судга оширди. Ўша вақтда Сурхондарё вилояти судининг судьяси, Суннатилло Чориев эди. У ҳам, Нодир Тўрақуловни айтган чизиғидан чиқмади. Кейин суд ҳукмига кўра, 18 йилга озодликдан маҳрум этилдим…

Шундан сўнг, мени борса-келмас, Қарақалпоғистоннинг чўлида жойлашган, “Жаслиқ” УЯ-64/66 муассасасига юборишди. Мен у ерда 2 йил ўттирдим. Бу муассасада икки йил давомида азоб уқуқбатлар, инсонни устидан, “издиваться” қилиш давом этди. У ерда одам зотининг қадр-қиммати бир тийинга ҳам қиммат эди. Мен ўша зонада Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшаган, амакиааччалар, Диловар ва Эркин Мамудовларни ҳам кўрдим. Улар Сурхондарёда кўзга кўринган, «Чорный поесть»и бор полвон йигитлар эди. Уларни ҳам, Сурхондарё вилоятининг МХХ ходими, Нодиржон Тўрақулов “синдирган” экан…

Кейин, мени бу зонадан, Қашқадарё вилоятининг “Шайҳ-Али” УЯ- 64/49 муассасига олиб келишди. Бу ерда ҳам, қийноқлар давом этди. Бизлар «особый преступник»лар қора рўйҳатида  турардик. Мен 10 йил ўтирган бўлсам, менга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бериладиган, Амнистияси қўлланилмас эди. Чунки, бизлар  давлат учун, “энг  ҳавфли одам” эдик-да! Президент амнистиясини қўлламаслик учун, олдиндан 2 та “нарушения” ёзиб, “Тачковка” қилардилар.  Яъни, атайлаб  амнистияни қўлламаслик учун, 2 ой олдин тайёргалик кўриб, 10-15 (сутка) “ШИЗО”га тиққиб, ундан сўнг, “озодликка” чиқарарди…

Шу муассасада энг бир ифлос ва учига чиққан разил  инсон бор эди. Бу Салимов Шеробод Маҳмудович эди. Бу инсон маҳкумларнинг, “ота”си эди. Муассасани қўлга олган эди. Муассасада бирон бир пашшанинг овозини эшитмас эдик. У қийноқлар бўйича қўллаган усул ҳеч бир зонада йўқ эди. Ҳозир, эсласам юрагим, орқага тортиб кетади. Шерабод Салимов энг содиқ итлардан бири эди. Ўзбекистонда учта қийноқлар бўйича ном чиқарган инсон бўлса, шунинг биттаси Салимов Шеробод Маҳмудович эди. Шерободни номини эшитган маҳкумлар, турган жойида иштонига хато қилиб қўйарди. Ҳозир, эшитсам Салимов Шеробод Маҳмудовичнинг икки кўзи кўр бўлиб қолган экан. Унинг бир наркоман ўғли бор экан. Ўша ўғли, унга кун бермасмиш. Аллоҳ унинг жазосини бу дунёда ҳам, нариги дунёда ҳам берсин! Иншооллоҳ!!!

Шундай қилиб, менга тайинланган жазони 10 йилини шу муассассаларда  ўтадим. 2018 йилнинг январь ойидан бошлаб эса, “ўта оғир жазо”дан, “енгил манзилга ўтқазилсин!”деб мени Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги, УЯ-64/72 муассасасининг, “колонка” хизматига юборишди. Мен уерда 8 ойдан ошиқ ўтирдим ва муассасанинг хулосасига кўра, “Кунишов  Зафар Панжиевич тайинланган жазо муддати давомида, ўзини яхши кўрсатгани ва муассаса ходимларига бўйсингалиги туфайли, унга суд томонидан тайинланган жазонинг 18 йилидан, 10 йилини ўтагани муносабати билан, жозодан олдин озод этилсин”, деб суд ҳукми билан озодликка чиқдим…

Мен 10 йил қамоқда ўттирган бўлсам, оилам ва қариндошларим моддий ва маънавий ҳамда руҳий жиҳатдан азоб чекди. Хотиним ва фарзандларим менинг орқамдан югуриб, ташкилотма-ташкилот борганида. Нодир Тўрақулов, Ўғилларим ва оиламни шантаж қилиб, “мен сенларни ҳам, отангни орқасидан қаматиб юбораман…” деб ҳақорат қилиб, “ўтирса ўппоқ, турса…” деб нима кунларни бошимизга солмади дейсиз.

Худога шукур! Мана мен 10 йил  қамалиб, қилмаган жиноятим учун,  азоб чекиб қамоқда ўттириб чиққан бўлсам-да, ҳақиқат бор экан. Нодир Тўрақулов қилган барча ишлари юзасидан ҳозирги кунда жавоб бермоқда. Мен Аллоҳдан бир ниятим бор. У ҳам бўлса,  Нодиржон Тўрақуловларга ўҳшаганларни  бу дунёда ҳам, оҳиратда ҳам азобини берсин! Иншооллоҳ!!! Омин!”

Фахриддин Тиллаев

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort