Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Истеҳзо

Истеҳзо
07 Ekim 2018 - 9:00 'да юкланди ва 790 марта ўқилди.

ИСТЕҲЗО

Хар гал юртбошини мақтаб шеърга номини қўшишса истеҳзоли кулиб қўяман.

Илгари:
Шароф Рашидга шон-шараф,
Бизлар коммунизм тараф!

Кейин:
Жон Иномжон Усмонхўжа,
Турингиз дунё тургунча!

Сўнг:
Халқ дер, билки Рафиқ Нишон,
Сендақаси йўқдир ишон!

Кеча:
Сизсиз ноним эди ярим,
Омон бўлинг Ислом Карим!

Бугун:
Омон бўлинг Шавкат Мирзиё,
Сизсиз эди хаёт зим-зиё!

Мободо Иноятов президент бўлганида:
Омон бўлинг Рустам Иноят,
Сизни мақтамаслик жиноят!

Ёки:
Шеър битмоққа қилдим жазм,
Тахт муборак Рустам Азим!

Ёхуд:
Унвон берсангиз зора,
Шеър атасам Гулнора!

Эртага…

Аллоҳ билгувчи…

Аллоҳнинг соясидан эмас, Аллоҳдан ризқ кутиш керакда!

Абдурроҳман Мешаян

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort